Мустафаева Нилуфар Улашовнанинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бўлажак инглиз тили ўқитувчиларининг прагматик компетенциясини ривожлантиришда Блум таксономиясидан фойдаланиш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.02-Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган B2025.2.DSc/Ped1162.
Илмий маслаҳатчи: Бакиров Поян Уралович, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети, PhD.03/30.12.2019.ped.78.03.
Расмий оппонентлар: Мисиров Соҳибжон Абдупаттаевич, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Мақсудова Ҳилола Фердинантовна, педагогика фанлари доктори (DSc), дотсент; Маматов Абди Эшанкулович, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак инглиз тили ўқитувчиларининг прагматик компетенциясини ривожлантиришда Блум таксономиясидан фойдаланиш методикасини такомиллаштириш ва илмий-прагматик компетентликни ривожлантирувчи моделни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
бўлажак инглиз тили ўқитувчисининг тил воситаларидан илмий ҳамжамият меъёрларига мос ва когнитив жиҳатдан англанган ҳолда фойдалана олиш қобилияти сифатида таърифланган илмий-прагматик компетентликнинг беш компонентли таркиби (лингвистик, прагма-лингвистик, дискурс-жанр, сотсио-прагматик компонентлар ҳамда метапрагматик рефлекция) назарий асосланган;
прагматик компетенцияни ўнта ва илмий-прагматик компетентликни ўн иккита мезон орқали ўлчашга имкон берувчи ҳамда ҳар бир мезони тўрт даражали дескрипторли рубрика билан таъминланган баҳолаш тизими ишлаб чиқилиб, баҳолашдаги субективлик камайтирилган ва кесимлараро таққосланувчанликка эришилган;
Блум таксономиясининг олти босқичини компетентликнинг беш компоненти билан боғловчи, ривожлантириш жараёнини реал илмий жанрлар (аннотация, мақола муҳокамаси, тақдимот, тақриз, илмий мунозара) ичида қурувчи ва форматив баҳолаш билан таъминловчи илмий-прагматик таксономик ривожлантириш модели (IPTRM) яратилган;
моделга мувофиқ қуйи босқичлар учун шакллантирувчи, ўрта босқичлар учун ривожлантирувчи ва юқори босқичлар учун такомиллаштирувчи машқларни қамраб олувчи уч қатламли машқлар тизими ҳамда намунавий дарс ишланмалари ишлаб чиқилган;
моделнинг самарадорлиги беш олий таълим муассасасида тўртинчи курс талабалари иштирокида ўтказилган уч босқичли педагогик тажриба асосида статистик ишончли тарзда исботланиб, таъсирнинг босқичма-босқич кучайиб борувчи (кумулятив) ва қуйи ўзлаштириш қатламини юқорига кўтарувчи (инклюзив) хусусиятлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак инглиз тили ўқитувчиларининг прагматик компетенциясини ривожлантиришда Блум таксономиясидан фойдаланиш методикасини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
прагматик компетенция, нутқий акт, илмий прагматика, имплисит ва дейктик воситалар ҳамда илмий коммуникатив муносабатларга оид тушунчаларни тизимли таҳлил қилиш асосида ишлаб чиқилган назарий хулоса ва тавсиялар «Methodology of teaching foreign languages and Educational technology (English language)» дарслиги мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 9-июлдаги 258-сон буйруғи, рўйхатга олиш рақами 974214). Натижада инглиз тилини ўқитиш методикаси ҳамда инновацион педагогик технологиялар курсларининг манбавий базаси кенгайтирилган;
прагматик компетенцияни ривожлантиришнинг босқичли методикасини интерфаол мулоқот ва метакогнитив бошқарув орқали шакллантиришга доир таклиф ва тавсиялардан Термиз давлат университетида 2021–2025-йилларда бажарилган 617309-EPP-1-2020-1-EPPKA2-CBHE-JP рақамли «Триггеринг инновативе аппроачес анд энтрепренеуриал skills for студентс through creating conditions for градуатеъс employability in Central Асиа – TRIGGER» халқаро лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Термиз давлат университетининг 2025-йил 20-сентабрдаги 06/12-3637-сон маълумотномаси). Натижада инглиз тили йўналиши талабаларини прагматик компетентлик асосида ўқитишнинг методик ва технологик таъминоти такомиллаштирилган;
Блум таксономияси асосида прагматик компетенцияни ривожлантириш тамойилларини қуйи ва юқори даражадаги фикрлаш жараёнлари кесимида аниқлаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялар «Янги авлод дарсликлари асосида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини тайёрлаш методикасини ишлаб чиқиш» амалий лойиҳасида фойдаланилган (Андижон давлат педагогика институтининг 2025-йил 11-июндаги 01-635-сон маълумотномаси). Натижада соҳа модуллари бўйича тузилган ўқув-услубий мажмуаларнинг мазмуни бойитилган;
таксономик ёндашув асосида прагматик компетенцияни шакллантирувчи, форматив баҳолаш ва рефлексив таҳлилни қамраб олувчи топшириқлар тизимига оид тавсия ва хулосалардан «Таълим ва тараққиёт», «Жаҳон адабиёти» дастурлари ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси «Ўзбекистон-24» ижодий бирлашмаси «Ўзбекистон» телерадиоканалининг 2025-йил 17-декабрдаги 05-09-2058-сон маълумотномаси). Натижада кенг омма учун мўлжалланган таълимий-маърифий эшиттиришларнинг илмий-методик савияси оширилган;
бўлажак инглиз тили ўқитувчиларининг прагматик компетенциясини ривожлантириш методикасини таълим жараёнига босқичли интеграциялаш ҳамда натижаларни сифат индикаторлари ва таълимий диагностика асосида таҳлил қилишга оид таклиф ва тавсиялар 70230101 – Лингвистика (инглиз тили) мутахассислиги таълим стандарти (МТ) мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 10-ноябрдаги 02/01-01-484-сон маълумотномаси). Натижада аудитория машғулотлари ва мустақил таълимнинг узвий боғлиқлигини таъминлашга қаратилган илмий-методик тавсиялар такомиллаштирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish