Ташпулатова Мадина Алишер қизи
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Инглиз тилини ўқитишда 5-синф ўқувчиларида ўқиш кўникмаларини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили), (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.PhD/Ped10807.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат университети.
Илмий раҳбар: Абдуллаева Барно Сайфутдиновна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Илмий даражалар берувчи Илмий кенгаш: Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги DSc.01/2025.27.12.Ped.03.04 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Исакулова Нилуфар Жаникуловна, педагогика фанлари доктори, профессор; Содиқова Ирода Илхомовна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз тилини ўқитишда 5-синф ўқувчиларида эртак ва ҳикоялар асосида ўқиш кўникмасини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат. III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги.
5-синф ўқувчиларида инглиз тилида ўқиш кўникмасини эртак ва ҳикоялар асосида ривожлантиришнинг назарий-методологик асослари ўқувчининг ёш-психологик идроки билан бадиий-образли матнни лингвомаданий англаш жараёнини ўзаро боғлаш орқали аниқлаштирилган;
инглиз тилини ўқитишда 5-синф ўқувчиларида ўқиш кўникмасини эртак ва ҳикоялар асосида ривожлантириш мазмуни матнни тушунишдан асосий ғояни ажратишга ҳамда воқеалар кетма-кетлигини англашдан қаҳрамонлар хатти-ҳаракатини баҳолаш ва ўқилган мазмунни оғзаки қайта ифодалашга олиб борувчи босқичли фаолият асосида такомиллаштирилган;
5-синф ўқувчиларида инглиз тилида ўқиш кўникмасини эртак ва ҳикоялар асосида ривожлантириш методикаси тахмин қилишдан мазмунни англашга ва мазмунни англашдан қайта ҳикоя қилишга олиб борувчи коммуникатив-топшириқли ҳаракатлар тизими асосида такомиллаштирилган ҳамда мазкур методикани аудио жўрлик, интерактив машқлар ва тезкор қайта алоқа воситалари билан қўллаб-қувватловчи “ФаирйРеад English” электрон платформаси ишлаб чиқилган;
5-синф ўқувчиларида инглиз тилида ўқиш кўникмасини ривожлантириш самарадорлиги эртак ва ҳикоя матнлари асосидаги машқлар тизимини техник-мазмуний ва коммуникатив мезонлар билан тажриба-синов таҳлилида уйғун баҳолаш орқали оширилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз тилини ўқитишда 5-синф ўқувчиларида эртак ва ҳикоялар асосида ўқиш кўникмасини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришга оид тадқиқот натижалари асосида:
5-синф ўқувчиларида инглиз тилида ўқиш кўникмасини эртак ва ҳикоялар асосида ривожлантиришнинг назарий-методологик асосларини ўқувчиларнинг ёш-психологик хусусиятлари, лексик тайёргарлиги, матнни англаш даражаси, бадиий-образли тафаккури ва эртак ва ҳикоя матнларининг мотивацион имкониятлари билан уйғунлаштиришга оид тавсиялар “Инглиз тили ўқитиш технологиялари” номли дарслик мазмунига сингдирилди (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети кенгашининг 2025-йил 4-декабрдаги 4/3.2-сонли қарори). Натижада 5-синф ўқувчиларида инглиз тилидаги эртак ва ҳикоя матнларини қабул қилиш, мазмунни тушуниш ва ўқишга нисбатан барқарор қизиқишни шакллантириш имкониятлари кенгайтирилди;
инглиз тилини ўқитишда 5-синф ўқувчиларида ўқиш кўникмасини эртак ва ҳикоялар асосида ривожлантириш мазмунини матнни тушуниш, асосий ғояни ажратиш, воқеалар кетма-кетлигини англаш, қаҳрамонлар хатти-ҳаракатини баҳолаш ва ўқилган мазмунни оғзаки қайта ифодалаш фаолияти билан босқичма-босқич ташкил этишга оид методик тавсиялар “Инглиз тили ўқитиш технологиялари” номли дарслик мазмунига сингдирилди (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети кенгашининг 2025-йил 4-декабрдаги 4/3.2-сонли қарори). Натижада ўқитувчиларнинг эртак ва ҳикоя матнлари асосида ўқиш дарсларини мақсадли лойиҳалаш, ўқувчиларни матн мазмунини англашга йўналтириш ва ўқилган материал асосида нутқий фаолиятни ташкил этиш имкониятлари такомиллаштирилди;
5-синф ўқувчиларида инглиз тилида ўқиш кўникмаларини эртак ва ҳикоялар асосида ривожлантириш методикаси доирасида тахмин қилишдан мазмунни англашга, мазмунни англашдан эса уни қайта ҳикоя қилишга йўналтирилган коммуникатив-топшириқли ҳаракатлар тизими, аудио жўрлик, интерактив машқлар ҳамда тезкор қайта алоқа имкониятларини ўзида мужассамлаштирган “FairyRead English” электрон платформаси ишлаб чиқилишига оид методик таклифлар “Инглиз тили ўқитиш технологиялари” номли дарслик мазмунига сингдирилди (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети Кенгашининг 2025-йил 4-декабрдаги 4/3.2-сонли қарори). Натижада 5-синф ўқувчиларининг матн мазмунини англаш, зарур ахборотни ажратиб олиш, контекст асосида хулоса чиқариш ҳамда ўқилган эртак ва ҳикоялар мазмунини оғзаки қайта ифодалаш кўникмаларини ривожлантириш имконияти яратилди;
5-синф ўқувчиларида инглиз тилида ўқиш кўникмасини эртак ва ҳикоялар асосида ривожлантириш методикасининг самарадорлигини тўғри ўқиш, тез ўқиш, онгли ўқиш, ифодали ўқиш ва матндан керакли ахборотни ажрата олиш мезонлари асосида баҳолашга оид амалий тавсиялар “Инглиз тили ўқитиш технологиялари” номли дарслик мазмунига сингдирилди (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети кенгашининг 2025-йил 4-декабрдаги 4/3.2-сонли қарори). Натижада 5-синф ўқувчиларининг ўқиш кўникмаси ривожланганлик даражасини аниқлаш, ўқишдаги қийинчиликларни бартараф этиш ва эртак ва ҳикоялар асосидаги ўқиш машғулотларининг амалий самарадорлигини ошириш имкониятлари кенгайтирилди.