Бобоходжаев Саъдулла Абдуллаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Розиюддин Чағоний “Машориқу-л-анвор” ҳадис тўплами қўлёзмаларининг қиёсий текстологик тадқиқи”, 24.00.04 – Мумтоз шарқ адабиёти ва манбашунослиги ихтисослиги бўйича (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.3.PhD/Fil1533.
Илмий раҳбар: Рустамий Салимахон Алийбег қизи филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси, DSc.15/2025.27.12.Isl/Tar.01.01.
Расмий оппонентлар: Содиқов Қосимжон Позилович филология фанлари доктори, профессор; Мадалиева Ойсара Рустамовна филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади “Машориқу-л-анвор” қўлёзма нусхаларини қиёсий-текстологик тадқиқ қилиш, матний тафовутларни аниқлаш ва йиғма қиёсий матнини шакллантиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Розиюддин Чағонийнинг “Машориқу-л-анвор” асари бошқа ҳадис тўпламлардан фарқли равишда ундаги боблар мавзуга кўра эмас, балки ҳадис матни бошланадиган сўзнинг грамматик хусусиятига кўра: "مَنْ", "إِنَّ", "لَا", "إِذَا", "مَا" каби муайян сўз ва ёрдамчи сўзлар асосида тартибланганлиги аниқланган;
“Машориқу-л-анвор” асари ҳадис тўплами бўлса ҳам ундаги ҳар бир ҳадис грамматик қоидалар билан изоҳлангани, фасл ва боблар араб тили грамматик қоидалари асосида тартиблангани сабабли асар беш аср давомида Усмонийлар давлати минтақасининг ислом таълим муассасаларида ҳадисшунослик фанидан ўқув қўлланма бўлганлиги очиб берилган;
Чағонийнинг “Машориқу-л-анвор” асарида асосан “Саҳиҳу-л-Бухорий” ва “Саҳиҳ Муслим” тўпламларидаги ҳадисларга мурожаат қилинган бўлса-да, асарнинг ХВ-ХХ асрларга оид қўлёзмалари таҳлил қилинганда, ИИ бобдаги икки ҳадис Термизийнинг “Сунан” тўпламидаги (№1457) ва Ибн Можанинг “Сунан” тўпламидаги (№3966) ҳадислардан олингани исботланган;
“Машориқу-л-анвор”нинг нусхаларида Саҳиҳайнда “قَدْ أَجَرْنَا مَنْ أَجَرْتِ” шаклида келган ҳадис матнига Термизий ривоятидаги “وَأَمَّنَّا مَنْ أَمَّنْتِ” ибораси киритилганлиги асосида асар матнининг кўчирилиш жараёнида бошқа ҳадис тўпламлари таъсирида тўлдирилгани далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Чағонийнинг “Машориқу-л-анвор”' асарида Иқлиший ва Қудоий каби салафларидан фарқли ўлароқ, саҳиҳлиги шубҳали ҳадислар истисно қилинган ҳолда, фақат 2267 та саҳиҳ марфуъ ҳадис (365 таси Бухорий, 841 таси Муслим ва 1041 таси муттафақун алайҳ) муайян танлов асосида саралаб олингани ҳамда улар алифбо-морфологик усул асосида тизимлаштирилгани аниқланган. Чағонийнинг “Машориқу-л-анвор” асарининг қўлёзмаларини текстологик тадқиқи натижаларидан Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан тайёрланган “Ҳадис илми истилоҳлари”, “Муснади Кеший” ва “Сунани Доримий” номли китоблар ва таржималарни тайёрлашда кенг фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг 2026-йил 3-июлдаги 02/291-сон маълумотномаси). Натижада ушбу манбаларни нашрга тайёрлашда ҳадис илми бўйича маълумотлар билан бойитилган;
Чағонийнинг “Машориқу-л-анвор” асарида ҳадисларни излаш ва ёд олиш учун қулай бўлган ноанъанавий усул – ҳадис бошланган сўз туркумига кўра таснифлаш методи қўллангани натижасида китоб XV-XIX асрлар давомида Усмонийлар давлати диний таълим муассасаларида ҳадис фанидан бошланғич дарсликка айлангани асослангани хулосалар, таклиф ва тавсияларидан Дин ишлари бўйича қўмита ҳузуридаги Диний-маърифий соҳа ходимларини малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институтида диний соҳа ходимлари учун “Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясини амалга оширишда диний-маърифий соҳа ходимлари олдида турган долзарб вазифалар” мавзусида ташкил этилган малака ошириш курсларининг ўқув жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг 2026-йил 27-июл 02-02/02/1/2470-сонли маълумотномаси) Натижада, тингловчиларнинг мумтоз ҳадис манбаларининг мазмуни, таснифлаш тамойиллари ва улардан фойдаланиш методлари ҳақидаги илмий-назарий билимларини бойитишга хизмат қилинди;
Розиюддин Чағоний “Машориқу-л-анвор” асари қўлёзмаларининг қиёсий-текстологик тадқиқи натижасида ҳадис ровийларининг исмларини тўлиқ эмас, балки энг биринчи ривоят қилган саҳоба ва муҳаддисларнинг номларидаги қисқартиришлар орқали келтириш мумкинлиги ва ҳадисларнинг мавзу-мавзуга кўра эмас, балки алифбо тартибида (إنّ، إنّا، إنّه) таснифланиб, жамланганлиги исботланганлиги хусусидаги илмий хулосалар буюртма асосида тайёрланган “Буюк термизийлар” оммабоп рисолаларнинг мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказининг 2024-йил 5-ноябрдаги 01-07/181 сонли маълумотномаси). Натижада рисолаларнинг илмий мазмуни бойитилиб, Розиюддин Чағонийнинг ҳадис илмига қўшган ҳиссаси, жумладан, ҳадисларни алифбо–морфологик тамойил асосида таснифлаш услуби ва ҳадис ровийлари қисқартириб бериш методининг илмий аҳамияти батафсил ёритилган;
“Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Мозийга саёҳат” кўрсатуви ссенарийсини ёзишда С.Бобоходжаевнинг тадқиқотида келтирилган мутафаккир яшаб ижод қилган XII-XIII асрларда ҳадис илмида саҳиҳ, ҳасан, заиф ва мавзуъ ҳадисларнинг аралашиб кетганлиги ва саҳиҳ ҳадисларни аниқлаш муаммолари пайдо бўлганлиги Розиюддин Чағонийнинг “Машориқу-л-анвор” асарини ёзишга сабаб бўлгани борасида асосланганлигига оид илмий-тарихий маълумотлардан фойдаланилди. (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2024-йил 11-ноябрдаги 01-44-401 сонли маълумотномаси). Натижада кўрсатув ҳадис илмига оид тарихий маълумотлар билан бойитилган.