Каримов Феруз Раимовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўқувчиларнинг фанга оид компетенцияларини шакллантириш методикасини такомиллаштиришда интерактив таълим платформаларидан фойдаланиш”, 13.00.02 –Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Ped5031.
Илмий раҳбар: Жўраев Ҳусниддин Олтинбоевич, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Бухоро давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Ped.08.04
Расмий оппонентлар: Лутфиллаев Махмуд Хасанович, педагогика фанлари доктори, профессор; Худойназаров Эгамберган Мадрахимович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), дотсент
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади ўқувчиларнинг фанга оид компетенцияларини шакллантириш методикасини такомиллаштиришда интерактив таълим платформаларидан фойдаланишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Умумий ўрта таълим мактабларида “Информатика ва ахборот технологиялари” фанидан ўқувчиларнинг фанга оид компетенцияларини ривожлантиришда интерактив таълим платформаларини ўқув жараёнига интеграциялаш, индивидуал таълимни ташкил этиш, топшириқларни автоматлаштирилган текшириш, тезкор тескари алоқа ва натижалар мониторинги асосида дидактик имкониятларни такомиллаштириш зарурати аниқлаштирилган;
“Информатика ва ахборот технологиялари” фанининг ўқув-услубий таъминоти интерактив таълим платформаларининг эргономик қулайлиги, фойдаланишнинг соддалиги, ахборотларнинг визуал тақдим этилиши, ўқувчиларнинг индивидуал хусусиятларини ҳисобга олиш ҳамда таълим самарадорлигини оширишга қаратилган педагогик талабларни рақамли технологияларнинг компетенциявий, тизимли, фаолиятли ва шахсга йўналтирилган ёндашувлари билан уйғунлаштириш асосида такомиллаштирилган;
ИХ синфларда “Информатика ва ахборот технологиялари” фанини интерактив таълим платформалари асосида ўқитишнинг методик имкониятлари ўқувчиларнинг индивидуал хусусиятлари ва билим даражасини ҳисобга олиш, мустақил таълим фаолиятини ривожлантириш, интерактив топшириқлар орқали амалий кўникмаларни шакллантириш ҳамда шахсга йўналтирилган таълим технологиялари ва инновацион фаолиятни бошқариш тамойилларини уйғунлаштиришга қаратилган интегратив ёндашув асосида такомиллаштирилган;
умумий ўрта таълим мактабларида ИХ синфларида “информатика ва ахборот технологиялари” фанини ўқитиш воситалари (дарслик, ўқув қўлланма, электрон ўқув қўлланма, интерактив таълим платформаси) орқали интерактив таълим платформаларидан фойдаланиш методикасини такомиллаштириш моделининг ташкилий, технологик ҳамда натижавий компонентлари асосида ўқувчиларнинг фанга оид компетенцияларини такомиллаштирилган ва методик тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўқувчиларнинг фанга оид компетенцияларини шакллантириш методикасини такомиллаштиришда интерактив таълим платформаларидан фойдаланиш бўйича тадқиқот натижалари асосида:
умумий ўрта таълим мактаблари информатика ва ахборот технологиялари фанини интерактив таълим платформалари асосида ўқитиш методикасини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган назарий ва амалий таклифлар асосида умумий ўрта таълим мактаблари информатика ва ахборот технологиялари фанидан ўқувчиларнинг компетенцияларини ривожлантиришда интерактив таълим платформаларининг ўқув жараёнига интеграцияси асосида дидактик имкониятларни такомиллаштириш зарурати аниқлаштиришга оид таклифлардан “Информатиканинг назарий асослари” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 9-июлдаги 258-сонли буйруғи). Натижада ўқувчиларнинг креативлик, қулайлик, саводхонлик маданияти, визуаллик ҳамда компетентлиги ривожлантирилган;
“информатика ва ахборот технологиялари” фанини ўқув-услубий таъминоти интерактив таълим платформаларининг эргономик жиҳатдан қулай ва осон визуаллик каби педагогик талаблар рақамли технология компонентлари (компетенциявий, тизимли, фаолиятли, шахсга йўналтирилган) ёндашувларига устуворлик бериш асосида такомиллаштиришга доир вазифалари умумий ўрта таълим мактабларида таълим сифати ва самарадорлигини оширишга хизмат қилган (Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги республика таълим марказининг 2026-йил 27-мартдаги 01/11-9-194-сонли маълумотномаси). Натижада умумий ўта таълим мактаблари ўқувчиларнинг “информатика ва ахборот технологиялари” фанидан ўқув-услубий таъминотини бойитиш орқали мактабларда таълим сифати ва самарадорлигини оширишга эришилган;
ИХ синфларида “информатика ва ахборот технологиялари” фанини интерактив таълим платформалари асосида ўқитишнинг методик имкониятлари шахсга йўналтирилган таълим технологиялари ҳамда инновацион фаолиятини бошқариш тамойиллари интегратив ёндашув асосида такомиллаштиришга оид таклифлардан “Информатиканинг назарий асослари” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 9-июлдаги 258-сонли буйруғи). Натижада ўқувчиларнинг фанга оид компетенциялари интерактив таълим платформалар асосида ривожлантирилган;
умумий ўрта таълим мактабларида ИХ синфларида “информатика ва ахборот технологиялари” фанини ўқитиш воситалари (дарслик, ўқув қўлланма, электрон ўқув қўлланма, интерактив таълим платформаси) орқали интерактив таълим платформаларидан фойдаланиш методикасини такомиллаштириш моделининг ташкилий, технологик ҳамда натижавий компонентлари асосида ўқувчиларнинг фанга оид компетенцияларини такомиллаштирилган ва методик тавсиялар ишлаб чиқишга доир таклифлардан “Информатика ва ахборот технологиялари” фанини ўқитиш бўйича интерактив таълим платформасини яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги №36668, 22.04.2024 й). Натижада ушбу илова ўқувчиларнинг дарс ва дарсдан ташқари машғулотларида мустақил билим олишларига имконият ва уларнинг билим даражаларини оширишга хизмат қилган.