Умаралиева Мухайё Абдугапаровнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўқитувчилар инклюзив маданиятини ривожлантиришнинг ижтимоий-педагогик ҳамкорлик стратегиялари”, 13.00.09 – Ижтимоий педагогика (педагогика).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Ped8994.
Илмий маслаҳатчи: Мусурманова Айниса Мусурмоновна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК номи: Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институти, DSc.01/2025.27.12.Ped.02.02.
Расмий оппонентлар: Олимов Қаҳрамон Танзилович, педагогика фанлари доктори, профессор; Эгамбердиева Турғуной Ахмеджановна, педагогика фанлари доктори, профессор; Усаров Жаббор Эшбекович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўқитувчиларнинг инклюзив маданиятини ривожлантиришга йўналтирилган ижтимоий-педагогик ҳамкорлик стратегияларини назарий-методологик асослаш ҳамда уларни амалга ошириш механизмларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўқитувчиларнинг инклюзив маданиятини ривожлантиришнинг ижтимоий-педагогик ҳамкорлик стратегиялари интерфаол-педагогик платформа воситасида “оила-мактаб-маҳалла” ҳамкорлиги, ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва волонтёрлик ташаббусларини ўзаро боғлаш ҳамда ўқитувчиларнинг касбий эҳтиёжларига мувофиқ ҳамкорлик вазифалари, амалга ошириш босқичлари ва кутиладиган натижаларни белгилаш асосида такомиллаштирилган;
ўқитувчиларнинг инклюзив маданиятини ривожлантиришнинг ижтимоий-педагогик модели миллий ва хорижий тажрибалардаги ҳамкорлик технологияларини маҳаллий таълим шароитига мослаштириш, ўқитувчи, психолог, дефектолог, ижтимоий педагог, маҳалла етакчилари ҳамда ота-оналарнинг педагогик, психологик ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш вазифаларини ўзаро мувофиқлаштириш асосида такомиллаштирилган;
ўқитувчиларда педагогик ҳамжиҳатлик ва эмпатик муносабатни ривожлантириш технологиялари “Эмпатия лабораторияси”, “Ҳамкорлик дарси” ва “Диалог маданияти” машғулотларида ижтимоий ролли ўйинларни иштирокчиларнинг эҳтиёжлари ва нуқтаи назарини англашга, рефлексив таҳлилни эса инклюзив муҳитдаги касбий мулоқот ҳамда ҳамкорлик тажрибасини баҳолашга йўналтириш асосида такомиллаштирилган;
ўқитувчиларнинг инклюзив маданиятини ривожлантиришда ҳамкорликни мувофиқлаштириш ва мониторинг механизмлари рақамли муҳитдаги интерфаол кузатув, рефлексив диагностика ва инклюзив қадриятларга асосланган фаолиятни баҳолаш натижаларига кўра таълим ташкилотлари ҳамда жамоатчилик институтларининг ҳамкорлик вазифалари ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш чораларига тузатиш киритиш асосида такомиллаштирилган;
ўқитувчиларнинг инклюзив маданиятини ривожлантириш самарадорлигини инклюзив қадриятларни касбий фаолиятда қўллаш ва ижтимоий-педагогик ҳамкорликда иштирок этишнинг юқори, ўрта ҳамда қуйи даражалари динамикаси асосида баҳолашнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўқитувчиларнинг инклюзив маданиятини ривожлантиришнинг ижтимоий-педагогик ҳамкорлик стратегияларини такомиллаштириш бўйича тадқиқот натижалари асосида:
ўқитувчиларнинг инклюзив маданиятини ривожлантиришнинг ижтимоий-педагогик ҳамкорлик стратегиялари интерфаол-педагогик платформа воситасида “оила-мактаб-маҳалла” ҳамкорлиги, ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва волонтёрлик ташаббусларини ўзаро боғлаш ҳамда ўқитувчиларнинг касбий эҳтиёжларига мувофиқ ҳамкорлик вазифалари, амалга ошириш босқичлари ва кутиладиган натижаларни белгилаш асосида такомиллаштиришга оид таклифларидан Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институтида амалга оширилган АЛ-9524115131-рақамли “Талабаларнинг кўнгилли ижтимоий-методик ҳарақатлари асосида инклюзив ва уйдаги таълим самарадорлигини ошириш технологиялари” номли амалий тадқиқот лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институтининг 2026-йил 13-майдаги 01-09/322-сонли маълумотномаси). Натижада, ўқитувчиларга ижтимоий-методик ёрдам кўрсатишни уларнинг касбий эҳтиёжларига мос ташкил этишнинг амалий механизмларини такомиллаштиришга эришилган;
ўқитувчиларнинг инклюзив маданиятини ривожлантиришнинг ижтимоий-педагогик модели миллий ва хорижий тажрибалардаги ҳамкорлик технологияларини маҳаллий таълим шароитига мослаштириш, ўқитувчи, психолог, дефектолог, ижтимоий педагог, маҳалла етакчилари ҳамда ота-оналарнинг педагогик, психологик ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш вазифаларини ўзаро мувофиқлаштириш асосида такомиллаштиришга доир муаллифлик ғояларидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Маданият ва маърифат” телеканалида эфирга узатилган “Агар” кўрсатувини тайёрлашда интегратив фойдаланилган (Ўзбекистон Милллий Телерадиокомпанияси “Маърифат” ижодий бирлашмаси давлат муассасасининг 2025-йил 11-ноябрдаги 01-20/848-сонли маълумотномаси). Натижада, миллий ва хорижий тажрибалардаги ҳамкорлик технологияларини маҳаллий таълим шароитига мослаштиришга эришилган;
ўқитувчиларда педагогик ҳамжиҳатлик ва эмпатик муносабатни ривожлантириш технологиялари “Эмпатия лабораторияси”, “Ҳамкорлик дарси” ва “Диалог маданияти” машғулотларида ижтимоий ролли ўйинларни иштирокчиларнинг эҳтиёжлари ва нуқтаи назарини англашга, рефлексив таҳлилни эса инклюзив муҳитдаги касбий мулоқот ҳамда ҳамкорлик тажрибасини баҳолашга йўналтириш асосида такомиллаштиришга доир таклифларидан “Маҳалла ва оила” илмий тадқиқот институтида амалга оширилган JIIBL-55-сонли “Оилада ногиронлиги бўлган, етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоийлаштириш муаммоларини тадқиқ этиш” мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2026-йил 5-июндаги 03-33-2858-сонли маълумотномаси). Натижада, болаларни ижтимоийлаштиришда педагоглар ва ота-оналарнинг эмпатик мулоқоти ҳамда ҳамкорлигини ривожлантиришнинг методик таъминоти такомиллаштирилган;
ўқитувчиларнинг инклюзив маданиятини ривожлантиришда ҳамкорликни мувофиқлаштириш ва мониторинг механизмлари рақамли муҳитдаги интерфаол кузатув, рефлексив диагностика ва инклюзив қадриятларга асосланган фаолиятни баҳолаш натижаларига кўра таълим ташкилотлари ҳамда жамоатчилик институтларининг ҳамкорлик вазифалари ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш чораларига тузатиш киритиш асосида такомиллаштиришга ҳамда ўқитувчиларнинг инклюзив маданиятини ривожлантириш самарадорлигини инклюзив қадриятларни касбий фаолиятда қўллаш ва ижтимоий-педагогик ҳамкорликда иштирок этишнинг юқори, ўрта ҳамда қуйи даражалари динамикаси асосида баҳолашнинг мақсадга мувофиқлигини асослашга оид муаллифлик ғоялари Махсус педагогика (фаолият турлари бўйича) таълим йўналиши талабалари учун “Сурдопедагогика” дарслигида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023 йил 29-сентабрдаги 438367-сонли нашр рухсатномаси). Натижада, дарсликнинг инклюзив ҳамкорликни мувофиқлаштириш, мониторинг натижаларини таҳлил қилиш ва қўллаб-қувватлаш чораларини белгилашга оид методик мазмуни бойитилган.