Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдуллаев Диёржон Нодиржон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда хайрия ва ҳомийликнинг ривожланиш тарихи (XIX аср иккинчи ярми – XXI аср бошлари)”, 07.00.01–Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақами: В2019.2.PhD/Tar450.
Илмий раҳбар: Исмоилова Жаннат Ҳамидовна, тарих фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, Қорақалпоқ ижтимоий фанлар илмий-тадқиқот институти, DSc.27.06.2017.Tar.01.04.
Расмий оппонентлар: Расулов Абдулла Нуритдинович, тарих фанлари доктори, профессор; Холиқулова Ҳулкар Юлдашевна, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон халқаро ислом академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: XIX асрнинг иккинчи ярми – XXI аср бошларида Ўзбекистонда хайрия ва ҳомийликнинг ривожланиши ҳамда унинг ижтимоий-тарихий хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзбек халқининг турмуш тарзига сингиб кетган хайрия ва ҳомийлик ишлари муҳим инсоний қадрият даражасига кўтарилганлиги, унга халқимизнинг урф-одатлари, хулқ-атвор, одобининг муҳим жиҳати сифатида барча тарихий даврларда аждодларимиз томонидан кенг маънода амал қилиб келинганлиги ва инсонпарварлик ҳамда одамийликнинг юксак кўринишида намоён бўлиб, миллий қадрият сифатида шаклланиб ва ривожланиб келаётганлиги тарихийлик нуқтаи назаридан далилланган;
хайрия ва ҳомийлик ишлари XIX аср охири – XX аср бошларида  зиёлилар, жадидлар ва маърифатпарвар шахслар томонидан ташкилий жиҳатдан йўлга қўйилган «Тарбияи атфол», «Кўмак», «Имдодия», «Нашри маориф» каби хайрия жамиятларини ташкил этиш орқали аҳолига ижтимоий хизмат кўрсатиш, беғараз ёрдам, кўмаклашув турлари пайдо бўлганлиги ҳамда ободончилик, халқ саломатлиги ва гигиеник аҳволини яхшилаш, маданият ва хўжалик соҳаларида кенг кўламда амалга оширилгани ёритиб берилган;
XX асрнинг 20-йилларида хайрия ва ҳомийлик ишлари миллий матбуот ва театр айниқса, маориф соҳасини ривожлантириш мақсадида «Кўмак», «Нашри маориф», «Ўзбек билим ҳайъати» жамиятлари аъзолари томонидан иқтидорли ёшларни ижтимоий-иқтисодий аҳволи, эҳтиёжи, интилишлари, ғоявий-сиёсий кайфиятларини ўрганган ҳолда уларни чет элларда ўқитиш, маблағ билан таъминлаш, доимий стипендия ва маънавий кўмаклашиш тарзида амалга оширилгани аниқланган;
мамлакатимизга иккинчи жаҳон уруши (1939–1945) йилларида эвакуация қилинганларни туб аҳоли сўнгги имкониятларини ҳам сарфлаган ҳолда бепул озиқ-овқат ва ҳаётий эъҳтиёжларини таъминлаш ҳамда мудофаа жамғармаси учун нафақат маблағ ва моддий бойликлар, балки ўз кундалик шахсий буюмлари, кийим-кечакларини ҳам топшириб.  беғараз кўмаклашганлари очиб берилган;
ҳозирги вақтда республикада ташкил қилинган «Вақф» ва «Эзгу мақсад» халкаро хайрия жамоат жамғармаларининг фаолияти миллий ва диний қадриятларни асраб-авайлаш, бемор ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, имконияти чекланган шахсларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш каби мақсадли иштироки кўрсатиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистонда хайрия ва ҳомийликнинг ривожланиш тарихига оид ишлаб чиқилган илмий натижалар ва  амлий таклифлар асосида:
ислом динининг хайрия ва ҳомийликни ривожлантиришда ўрни ва роли, одамларга мурувват кўрсатиш, савобли ишлар ва садақа-эҳсон қилиш, қариндош-уруғларга ёрдам бериш каби эзгу фазилатларга доир илмий назарий натижалардан Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги “Вақф” хайрия жамоат фонди фаолиятини такомиллаштириш, Фонд томонидан фуқароларнинг диний, маънавий ва интеллектуал салоҳиятини оширишга қаратилган ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари, шу жумладан, имконияти чекланган шахсларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга оид дастурий режалар ишлаб чиқиш ҳамда ҳаётга татбиқ этишда фойдаланилган (Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2019 йил 13 февралдаги  332-сон маълумотномаси). Мазкур таклифлар республикада мавжуд хайрия ва ҳомийлик ташкилотлари ва жамият фаолиятининг самарадорини ошириш ҳамда такомиллаштиришга хизмат қилган;
хайрия ва ҳомийлик фаолиятининг мазмун-моҳияти, шаклланиш ва ривожланиш тарихини ёритишга оид илмий ютуқ ва хулосалардан 2016–2017 йилларда Амалий тадқиқотлар давлат грантлари лойиҳаси доирасида олиб борилган И-2016-1-33 “Миллий тарбия ва ёшлар дунёқарашини шакллантириш” мавзусидаги тадқиқотларни амалга оширишда марказ томонидан халқимизнинг тарихий мероси, урф-одатлари ва миллий тарбия анъаналарини асраб авайлаш, ёшлар ўртасида бағрикенглик, ўзаро меҳр-оқибат, хайрия ва ҳомийлик фазилатларини ривожлантиришга оид дастурларни ишлаб чиқиш, услубий нашрлар тайёрлашда, шунингдек, “2018 йилдаги маънавий-маърифий ишлар самарасини ошириш ва соҳани ривожлантиришни Янги босқичга кўтаришга доир қўшимча чора-тадбирлар дастури”нинг II боби “Мамлакатимизда кенг нишонланадиган байрамлар, шонли саналарни кенг аҳоли орасида тарғиб қилишга қаратилган маънавий-маърифий тадбирлар” 12-банди “Наврўз байрами, унинг тарихи ва қадриятлари, у билан боғлиқ удумлар тарғиботига оид “Қадриятлар қадр топган юрт” мавзусида оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда чиқишлар ташкил этиш”да фойдаланилган (Республика маънавият ва маърифат марказининг 2019 йил 7 январдаги 01/07-11-19-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижалари илмий лойиҳани материаллар, манбалар ва маълумотлар билан тўлдириш, хайрия ва ҳомийлик қадриятлари ҳақидаги маълумотларни илмий асосда ёритишга хизмат қилган;
Ўзбекистон тарихининг мустамлакагача ва мустамлакачилик давридаги хайрия ва ҳомийлик қадриятларининг тарихий негизи, ҳолати ҳамда ривожланиш тарихи; Ўзбекистонда совет давридаги хайрия ва ҳомийлик ишлари тараққиётининг ретроспектив таҳлили; Ўзбекистонда хайрия ва ҳомийлик масалаларининг бугунги ҳолати, мавжуд муаммолар ва келажакдаги режалар, республикада хайрия ва ҳомийлик акцияларини ўтказиш жараёни ҳамда ижтимоий муҳитни шакллантиришда информацион омилларнинг методик асослари ва аҳамиятига оид материаллар, шунингдек, диссертация ишида ўрганилган бирламчи архив маълумотлари ва фактик далиллар, Янги ғоялар олий таълим муассасаларида “Ўзбекистон тарихи”, “Маданиятшунослик”, “Диншунослик” ўқув курслари мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 3 декабрдаги 89-03-4172-сон маълумотномаси).  Мазкур таклифлар мамлакатда амалга оширилган ислоҳотларнинг кўлами ва моҳиятини очиб бериб, уни бой далилий материаллар, манба ва маълумотлар билан тўлдиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish