Курамбаева Наргиза Яхшимуратовнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Жигарнинг сурункали диффуз касалликлари билан оғриган беморларда стоматологик касалликларни даволашга мултидисциплинар ёндашув», 14.00.21- Стоматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № B2026.2.PhD/Tib7031.
Илмий раҳбар: Казакова Нозима Нодировна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.06/2025.27.12.Tib.05.03.
Расмий оппонентлар: Идиев Ғайрат Элмуродович, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Юлдашева Насиба Алишеровна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: П.М.Поспелова номидаги Караганда тиббиёт университети (Қозоғистон Республикаси).
II. Тадқиқотнинг мақсади: жигарнинг сурункали диффуз касалликлари билан оғриган беморларда стоматологик ҳолат, оғиз бўшлиғи маҳаллий иммунитети ва пародонт микроциркуляцияси ўзгаришларини клиник-лаборатор ва инструментал жиҳатдан асослаш ҳамда мултидисциплинар ёндашувга асосланган комплекс даволаш алгоритмини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жигарнинг сурункали диффуз касалликлари билан оғриган беморларда стоматологик касалликлар клиник кечиши жигар патологияси оғирлик даражасига боғлиқлиги аниқланиб, кариес интенсивлиги назорат гуруҳида 4,22±0,34 бўлган ҳолда, жигар циррозида 16,8±0,78 гача ортиши асосланган;
жигарнинг сурункали диффуз касалликлари билан оғриган беморларда маҳаллий иммун ҳимоянинг декомпенсацияси sIgA миқдорининг сурункали гепатитда 86,4±5,2 мг/л дан жигар фиброзида 24,5±1,8 мг/л гача пасайиши билан исботланган;
жигарнинг сурункали диффуз касалликлари клиник шаклларида пародонт микроциркуляциясини ультратовуш доплерография маркерлари орқали баҳолашнинг прогностик аҳамияти асосланиб, ROC таҳлилда sIgA кўрсаткичининг узоқ муддатли стоматологик ремиссияни башоратлашда юқори диагностик қийматга эга эканлиги аниқланган (AUC=0.892);
жигарнинг сурункали диффуз касалликлари билан оғриган беморларда мултидисциплинар ёндашувга асосланган комплекс стоматологик даволаш алгоритмининг самарадорлиги 12 ойлик кузатувда PМА индексининг 5,6±0,4% гача камайиши ва гигиеник индекснинг 0,55±0,04 баллгача яхшиланиши билан исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш тизимидаги илмий-тадқиқотлар, стартаплар ва инновацион фаолиятни Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг диссертация натижаларини соғлиқни сақлаш амалиётига татбиқ этилганлиги бўйича 2026-йил 29-сентябрдаги Х177-сон хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: илк бор, жигарнинг сурункали диффуз касалликлари билан оғриган беморларда стоматологик касалликлар клиник кечиши жигар патологияси оғирлик даражасига боғлиқлиги аниқланиб, кариес интенсивлиги назорат гуруҳида 4,22±0,34 бўлган ҳолда, жигар циррозида 16,8±0,78 гача ортиши асосланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: ушбу янгиликнинг илмий аҳамияти стоматология ва гепатология фанлари туташмасида «оғиз бўшлиғи–жигар» патогенетик боғлиқлигининг фундаментал механизмларини очиб берганлиги билан белгиланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши: олинган натижалар Фарғона вилоят катталар стоматология шифохонасида (01.05.2026 йилда, №21 сонли Буйруқ) ва Самарқанд вилоят стоматология поликлиникасида (21.04.2026 йилда, №53-u сонли Буйруқ) амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: беморларда оғиз бўшлиғи муаммолари жигар касаллигининг оқибати эканлиги ҳақидаги тиббий тушунча шаклланган. Иқтисодий самарадорлиги: стоматологик асоратларнинг тизимли сабабини барвақт англаш орқали беморларнинг нотўғри, фақат симптоматик маҳаллий муолажалар учун сарфлайдиган 2420000 сўм ортиқча молиявий харажатлари бартараф этиш имконини берган. Хулоса: жигарнинг сурункали диффуз касалликларида жигар паренхимаси деструкцияси оғиз аъзолари ва сўлак безлари фаолиятини бузувчи асосий "триггер" омил эканлиги тасдиқланган.
иккинчи илмий янгилик: маҳаллий иммун ҳимоянинг декомпенсацияси sIgA миқдорининг сурункали гепатитда 86,4±5,2 мг/л дан жигар фиброзида 24,5±1,8 мг/л гача пасайиши билан исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: IgA даражасини аниқлаш орқали диагностик аниқликни ошириш, беморларда маҳаллий иммун ҳимоя ҳолатини баҳолаш ҳамда касаллик билан боғлиқ иммунологик ўзгаришларни аниқлаш имконияти кенгайган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши: олинган натижалар Фарғона вилоят катталар стоматология шифохонасида (01.05.2026 йилда, №21 сонли Буйруқ) ва Самарқанд вилоят стоматология поликлиникасида (21.04.2026 йилда, №53-u сонли Буйруқ) амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: ушбу диагностик текширувларни амалиётда қўллаш орқали беморларга ташхис қўйиш аниқлиги ошади ва бу бквосита беморларнинг ҳаёт сифатига таъсир қилган. Иқтисодий самарадорлиги: олинган натижалар кераксиз диагностик тестларни камайтириш орқали 1960000 сўм харажатларини тежаш имконини берган. Хулоса: жигар фибрози даврида маҳаллий иммун ҳимоянинг тўлиқ декомпенсацияга учраши беморларда тизимли даво билан бир қаторда маҳаллий иммун коррекция зарурлигини илмий асослаб берган.
учинчи илмий янгилик: жигарнинг сурункали диффуз касалликлари клиник шаклларида пародонт микроциркуляциясини УЗДГ маркерлари орқали баҳолашнинг прогностик аҳамияти асосланиб, ROC таҳлилда sIgA кўрсаткичининг узоқ муддатли стоматологик ремиссияни башоратлашда юқори диагностик қийматга эга эканлиги аниқланган (AUC=0.892). Илмий янгиликнинг аҳамияти: юқорида қайд этилган кўрсаткичлар асосида пародонтитларда анаънавий давога қўшимча равишда «Ротокан» препарати, «Biorepair» тиш пастаси ва С витаминини қўллаш орқали беморларда стоматологик ҳолатнинг сезиларли яхшиланишига эришилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши: олинган натижалар Фарғона вилоят катталар стоматология шифохонасида (01.05.2026 йилда, №21 сонли Буйруқ) ва Самарқанд вилоят стоматология поликлиникасида (21.04.2026 йилда, №53-u сонли Буйруқ) амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги:ушбу мажмуавий давони қўллаш орқали беморларнинг ҳаёт сифати яхшиланишига эришилган. Иқтисодий самарадорлиги: олинган натижаларни қўллаш мураккаб стоматологик ва жарроҳлик муолажалари ҳажмини камайтириб, стационар даво харажатларини 1580000 сўм қисқартирган. Хулоса: допплерографик маркерлар динамикаси ЖСДКда яллиғланиш фазасидан қайтмас склеротик фазага ўтишни башорат қилувчи энг муҳим дифференциал-диагностик мезон эканлиги исботланган.
тўртинчи илмий янгилик: жигарнинг сурункали диффуз касалликлари билан оғриган беморларда мултидисциплинар ёндашувга асосланган комплекс стоматологик даволаш алгоритмининг самарадорлиги 12 ойлик кузатувда ПМА индексининг 5,6±0,4% гача камайиши ва гигиеник индекснинг 0,55±0,04 баллгача яхшиланиши билан исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: ушбу янгиликнинг илмий аҳамияти стоматологик патологияларни комплекс бартараф этишда фақатгина симптоматик ёки маҳаллий анъанавий ёндашувлардан воз кечиб, мақсадли ва кўп босқичли мултидисциплинар ёндавшувни илмий асослаб берган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши: олинган натижалар Фарғона вилоят катталар стоматология шифохонасида (01.05.2026 йилда, №21 сонли Буйруқ) ва Самарқанд вилоят стоматология поликлиникасида (21.04.2026 йилда, №53-u сонли Буйруқ) амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: ишлаб чиқилган кўп босқичли алгоритм оғиз бўшлиғи гигиенасини 2,87 баравар, пародонт яллиғланишини (ПМА) 4,83 баравар юқори сифат билан тиклади, кариес ўсишини тўлиқ блоклади ва узоқ муддатли барқарор стоматологик ремиссияни таъминланган. Бу беморларнинг ижтимоий мослашувини тиклаб, соғлом ҳаёт тарзига қайтишини таъминланган. Иқтисодий самарадорлиги: Ротокан препаратининг арзонлиги ва маҳаллий физиомуолажаларнинг қулайлиги тиббиёт муассасалари ва беморлар учун юқори иқтисодий фойда келтирган. Касаллик рецидивини (қайталанишини) бартараф этиш орқали такрорий стоматологик даволаниш харажатлари 2105000 сўм тежашга ёрдам берган. Хулоса: анъанавий стоматологик давога мажмуавий патогенетик қисмнинг қўшилиши капиллярлар ўтказувчанлигини тиклаш, тўқималар гипоксияси ва маҳаллий шишни бартараф этишда энг юқори самара берувчи усул эканлиги исботланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish