Рахмонова Холида Қахоровнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Гил кукунларини модификациялаш асосида ўсимлик мойлари таркибидаги органик ифлослантирувчи моддалардан самарали тозаловчи сорбентлар олиш технологиясини яратиш”, 02.00.14 – Органик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси ихтисослиги (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.2.PhD/T6678.
Илмий раҳбар: Султонов Шавкат Абдуллаевич, кимё фанлари доктори.
Диссертасия бажарилган муассасалар номи: Навоий давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология илмий тадқиқот институти, DSc.30/2025.27.12.К/Т.01.01.
Расмий оппонентлар: Нурқулов Файзулла Нурмўминович, техника фанлари доктори, профессор; Михлиев Ойбек Авлоёрович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат техника университети.
Диссертасия йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятига молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: органогилли маҳаллий хомашёлар асосида о ‘симлик мойлари таркибидаги ифлослантирувчи органик моддалардан тозаловчи desorbsion хусусиятли сорбентлар олиш ва унинг оқартириш технологиясини амалиётга татбиқ этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Навоий вилояти ҳудудидаги Азкамар ва Навбаҳор кон қатламларида жойлашган органик моддаларга (8-12 фоиз гумус) бой палигорскит, бентонит гилтупроқларининг минералогик, кимёвий таркибий тузилишини аниқлаш орқали атроф-муҳитга зарарсиз, desorbsion хусусиятли сорбентларни олиш учун табиий органогилли қатлам мавжудлиги исботланган;
палигорскит ва бентонит гилтупроқлари элемент таркибига боғлиқ ҳолда 5-7 фоизли кислота, 200-250 ℃ ҳарорат, 2-3 атм босим орқали фаоллаштирилган гил кукунларининг adsorbsion-тузилишлари, физик-кимёвий хусусиятлари, кинетик жараёнларини ўзгариш қонуниятлари аниқланган;
гил кукунларига органик ва минерал кислоталар билан ишлов берилганда, сирт фаол компонентлар таъсири натижасида, керакли селективликка (Каротиноидларга 7,92, хлорофилларга 8,24) эга сорбентларни олиш усули ишлаб чиқилган, ҳамда олинган сорбентларнинг сирт марказларининг кенгайиши ювиш жараёнидаги 7-12 атм босимга ва қуритлигандан сўнг 6-12 фоиз намликка эга бўлишига боғлиқлиги аниқланган;
ўсимлик мойларини эрувчан зарарли органик моддалардан тозаловчи сорбентлар учун 2-3 Моҳс қаттиқлик, 0,49-0,66 g/sm3 зичлик ва 40-60 N/granula мустаҳкамликка эга бўлиши, энг оптимал кўрсаткич эканлиги аниқланган.
ўсимлик мойларининг тозалаш технологиясини ишлаб чиқишда, desorbsion хусусиятли (4-5 марта қайта қўллаш имкониятига эга) селектив сорбент олиш жараёнидаги гил органик моддалар нисбати 10:1 ва ювиш жараёнида pH=1,7-2,2 га тенг бўлиши иқтисодий жиҳатдан самарали эканлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Махсус таркибли маҳаллий хомашёлар асосида сорбентлар олиш, улардан фойдаланиш технологиясини ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ўсимлик мойларини оқартирувчи сорбентлар “Кармана мой инвест” МЧЖ, “Замин агро-оил” МЧЖ корхоналарида амалиётга жорий этилган (“Ўзбекистон Республикаси ёғ-мой саноати корхоналари уюшмаси”нинг 2026-йил 2-июндаги ЁМ/З-195-сон маълумотномаси). Натижада, озиқ-овқат мойлари таркибидаги қизил, сариқ ва кўк ранг берувчи госсипол, бета каротин ва хлорофилл пигмент моддаларини тегишлича 85%, 20% ва 100% камайтириш ва ёқимсиз ҳидларни бартараф этиш имконини берган;
ўсимлик мойларини тозаловчи фаоллантирилган сорбентлар “FOREVER SERVICE” МЧЖ корхонасида амалиётга жорий этилган (“Ўзбекистон Республикаси ёғ-мой саноати корхоналари уюшмаси” нинг 2026-йил 2-июндаги ЁМ/ З-195-сон маълумотномаси). Натижада, Покистоннинг “Олтин тупроқ” ва Россиянинг “Оқартирувчи ер” маркали импорт сорбентларини, зичлиги 0,55 gr/sm3 га тенг бўлган маҳаллий сорбентларга алмаштириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish