Актамов Олимжон Абдуғани ўғлининг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертацияси мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Ҳудудларда агротуристик дестинациялар ривожланишини диверсификация қилишнинг ташкилий-иқтисодий усулларини такомиллаштириш”, 08.00.17 – Туризм ва меҳмонхона фаолияти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.2.PhD/Iqt7211
Илмий раҳбар: Турдибеков Хасан Ибрагимович, иқтисодиёт фанлари доктори, дотсент
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университети, DSc.22/2025.27.12.I.01.01
Расмий оппонентлар:    Мирзаев Абдуллажон Топилович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор;
Шукуров Илҳом Сафарбоевич, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Қарши давлат техника университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ҳудудларда агротуристик дестинациялар ривожланишини диверсификация қилишнинг ташкилий-иқтисодий усулларини такомиллаштириш бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мамлакатимизда биохилма-хилликни келажак авлод учун асрашга қаратилган “Био мерос” умуммиллий лойиҳасини янада тарғиб қилиш мақсадида агротуризмни ривожлантиришнинг табиий ва маданий ресурслар, институционал қўллаб-қувватлаш, инфратузилма ва хизматлар, манфаатдор томонлар, туризм фаолияти турлари ҳамда барқарорлик омилларини ўзаро интеграциялаш асосида иқтисодий, ижтимоий ва экологик натижаларни комплекс таъминлашга йўналтирилган интеграллашган моделини ишлаб чиқишда “Components of agrotourism development” усулидан фойдаланиш бўйича таклифлар асосланган;
ҳудудларда туризм ва унга ёндош соҳаларда 24 мингта янги иш ўрни яратиш ҳамда 16 мингта иш ўрнини соядан чиқариш орқали жами 40 мингта иш ўрнини ташкил этиш мақсадида агротуристик дестинацияларда диверсификациялашган хизматлар таркибининг истеъмолчилар қониқиш даражасига таъсирини баҳолашнинг кўп қатламли персептрон (КҚП) модели асосида туристлар қониқишини оширувчи устувор агротуристик хизматлар пакети ва уни шакллантиришнинг ташкилий параметрларининг жорий этилишини таъминлаш учун “Agrotourism destinations services” моделидан фойдаланишнинг афзалликлари бўйича таклифлар асосланган;
туризмнинг янги турларини жорий қилиш орқали маҳаллий ва хорижий туристлар учун қўшимча имконият ва қулайликлар яратиш мақсадида туристик лойиҳаларни амалга ошириш имконияти мавжуд жами майдони 1 263 гектар бўлган 30 та истиқболли ер участкаларининг ҳудудларини ривожлантириш асосида агротуристик дестинацияларни шакллантирувчи фермер, деҳқон хўжаликлари, агрокластерлар ва бошқа қишлоқ хўжалиги субектларининг ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини баҳолашнинг Дата Энвелопмент Аналйсис (DEA) усулини такомиллаштириш негизида туристик ресурслар сарфини оптималлаштириш ва субектлараро кооперацияни кучайтиришнинг механизмини жорий этишда “Optimization of agrotourism” моделидан фойдаланишнинг афзалликлари бўйича таклифлар асосланган;
ҳудудларда туризм соҳасини ривожлантиришда ички ва хорижий туристларнинг агротуристик хизматларга харажатлари динамикаси, чизиқли трендлаш ҳамда экспоненциал текислаш кўрсаткичлари асосида эконометрик моделни қўллаган ҳолда қишлоқ ҳудудларида агротуристик дестинацияларнинг бозор сиғими, даромадлилик ва инвестиция устуворликлари бўйича 2030-йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз параметрлари асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ҳудудларда агротуристик дестинациялар ривожланишини диверсификация қилишнинг ташкилий-иқтисодий усулларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
мамлакатимизда биохилма-хилликни келажак авлод учун асрашга қаратилган “Био мерос” умуммиллий лойиҳасини янада тарғиб қилиш мақсадида агротуризмни ривожлантиришнинг табиий ва маданий ресурслар, институционал қўллаб-қувватлаш, инфратузилма ва хизматлар, манфаатдор томонлар, туризм фаолияти турлари ҳамда барқарорлик омилларини ўзаро интеграциялаш асосида иқтисодий, ижтимоий ва экологик натижаларни комплекс таъминлашга йўналтирилган интеграллашган моделини ишлаб чиқишда “Components of agrotourism development” усулидан фойдаланиш бўйича асосланган таклифлар 2025-йил 18-ноябрдаги ПФ-217-сон “Экология ва туризм соҳаларида аҳоли талабларига тезкор жавоб бера оладиган бошқарув тизимини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг “Чора-тадбирлар дастури”га киритилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитасининг 2026-йил 14-октабрдаги 02-17/11306-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг жорий этилиши натижасида агротуризмни ривожлантиришда олти блок бўйича ресурслардан барқарор фойдаланиш ҳамда иқтисодий, ижтимоий ва экологик натижаларни комплекс таъминлаш имконияти яратилган;
ҳудудларда туризм ва унга ёндош соҳаларда 24 мингта янги иш ўрни яратиш ҳамда 16 мингта иш ўрнини соядан чиқариш орқали жами 40 мингта иш ўрнини ташкил этиш мақсадида агротуристик дестинацияларда диверсификациялашган хизматлар таркибининг истеъмолчилар қониқиш даражасига таъсирини баҳолашнинг кўп қатламли персептрон (КҚП) модели асосида туристлар қониқишини оширувчи устувор агротуристик хизматлар пакети ва уни шакллантиришнинг ташкилий параметрларини жорий этишда “Agrotourism destinations services” моделидан фойдаланишнинг афзалликлари бўйича асосланган таклифлар 2026-йил 30-апрелдаги ПҚ-161-сон қарори билан тасдиқланган “2026–2030-йилларда туристик лойиҳаларни амалга ошириш имконияти мавжуд бўлган истиқболли ер участкаларининг манзилли рўйхати” бўйича “Чора-тадбирлар” режасига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитасининг 2026-йил 14-октабрдаги 02-17/11306-сон маълумотномаси). Натижада 40 мингта иш ўрнини ташкил этиш вазифасини бажаришда агротуристик хизматлар таркибини илмий асосланган ҳолда шакллантириш, туристларнинг туриш муддатини узайтириш ҳисобига жойлардан фойдаланиш коеффитсиентини 30,3 фоизгача ошириш имконияти асосланган;
туризмнинг янги турларини жорий қилиш орқали маҳаллий ва хорижий туристлар учун қўшимча имконият ва қулайликлар яратиш мақсадида туристик лойиҳаларни амалга ошириш имконияти мавжуд, жами майдони 1 263 гектар бўлган 30 та истиқболли ер участкаси ҳудудларини ривожлантириш асосида агротуристик дестинацияларни шакллантирувчи фермер, деҳқон хўжаликлари, агрокластерлар ва бошқа қишлоқ хўжалиги субектларининг ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини баҳолашнинг Дата Энвелопмент Аналйсис (DEA) усулини такомиллаштириш негизида туристик ресурслар сарфини оптималлаштириш ва субектлараро кооперацияни кучайтириш механизмини жорий этишда “Optimization of agrotourism” моделидан фойдаланишнинг афзалликлари бўйича асосланган таклифлар 2026-йил 30-апрелдаги ПҚ-161-сон қарори билан тасдиқланган “Чора-тадбирлар” режасига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитасининг 2026-йил 14-октабрдаги 02-17/11306-сон маълумотномаси). Натижада самарадорлик чегарасидан ортда қолаётган субектларда ресурслар сарфини 9–11 фоизга қисқартириш имконияти илмий асосланган;
ҳудудларда туризм соҳасини ривожлантиришда ички ва хорижий туристларнинг агротуристик хизматларга харажатлари динамикаси, чизиқли трендлаш ҳамда экспоненциал текислаш кўрсаткичлари асосидаги эконометрик модел ёрдамида қишлоқ ҳудудларида агротуристик дестинацияларнинг бозор сиғими, даромадлилик ва инвестиция устуворликлари бўйича 2030-йилгача ишлаб чиқилган прогноз параметрлари Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси томонидан туризм соҳасини барқарор ривожлантириш чора-тадбирлари ва дастурларига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитасининг 2026-йил 14-октабрдаги 02-17/11306-сон маълумотномаси).

Yangiliklarga obuna bo‘lish