Шерматов Аббос Жумаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қишлоқ хўжалигида паррандачиликни ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш”, 08.00.04 –Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.2.PhD/Iqt6816
Илмий раҳбар: Самадқулов Муҳаммаджон Ислом ўғли, иқтисодиёт фанлари фалсафа доктори, дотсент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Гулистон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/2025.27.12.I.04.12.
Расмий оппонентлар: Кудияров Кишибай Раматуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, дотсент; Алланиязов Парахат Атаниязович, иқтисодиёт фанлари фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот: М.Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети Жиззах филиали.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: Қишлоқ хўжалигида паррандачилик тармоғининг барқарор ривожланишини таъминлашга қаратилган назарий ва илмий-услубий асосларни такомиллаштириш, паррандачиликни ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини комплекс таҳлил қилиш, мавжуд механизмларни такомиллаштириш ҳамда ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишга йўналтирилган илмий асосланган амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
паррандачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш, чуқур қайта ишлаш, логистика, савдо, молиявий таъминот ва инновацион фаолият бўғинларини ягона бошқарув контурига интеграциялаш орқали қўшилган қиймат занжирининг узлуксизлигини таъминлашга хизмат қилувчи вилоят агро-саноат мажмуаси доирасида паррандачилик тармоғини ривожлантиришга йўналтирилган ҳолда, хусусий–давлат шериклик тамойиллари асосида фаолият юритувчи парранда маҳсулотлари холдинг компаниясини ташкил этишнинг таркибий-тизимли модели ишлаб чиқилган;
иқтисодий самарадорлик, техник-технологик янгиланиш даражаси, ресурс тежамкорлиги, экологик барқарорлик ва ижтимоий таъсир кўрсаткичларини ўз ичига олган кўп мезонли ёндашувга асосланган, паррандачилик корхоналарида жорий этилаётган инновацион лойиҳаларнинг натижадорлигини аниқлашга қаратилган, ўзаро боғлиқ босқичлар, индикаторлар ва баҳолаш мезонларини қамраб олувчи интеграциялашган комплекс баҳолаш тизими ишлаб чиқилган;
мавжуд ишлаб чиқариш қувватларининг ҳолати, технологик эскириш даражаси, энергия ва ем ресурсларидан фойдаланиш самарадорлиги, шунингдек, инновацион технологияларни жорий этишнинг иқтисодий мақсадга мувофиқлигини босқичма-босқич баҳолашга асосланган паррандачилик тармоғининг техник-технологик базасини модернизация қилишга қаратилган ҳолда, техник-технологик таъминотни ривожлантиришнинг устувор йўналишларини аниқлаш ва асослаш алгоритми ишлаб чиқилган;
мамлакатда паррандачилик тармоғини ривожлантиришни жадаллаштириш мақсадида, ташкилий-иқтисодий механизмларни такомиллаштиришга асосланган ҳолда, паррандачиликни
2028-йилгача ривожлантириш бўйича прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Қишлоқ хўжалигида паррандачиликни ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш юзасидан олинган илмий таклиф ва амалий тавсиялар асосида:
Паррандачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш, чуқур қайта ишлаш, логистика, савдо, молиявий таъминот ва инновацион фаолият бўғинларини ягона бошқарув контурига интеграциялаш орқали қўшилган қиймат занжирининг узлуксизлигини таъминлашга хизмат қилувчи вилоят агро-саноат мажмуаси доирасида паррандачилик тармоғини ривожлантиришга йўналтирилган ҳолда, хусусий–давлат шериклик тамойиллари асосида фаолият юритувчи парранда маҳсулотлари холдинг компаниясини ташкил этишнинг таркибий-тизимли модели таклифи Сирдарё вилояти паррандачилик тармоғида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2026-йил 7-сентабрдаги
05/04-04-826-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий қилиниши ишлаб чиқариш, чуқур қайта ишлаш, логистика, савдо, молиявий таъминот ва инновацион фаолиятнинг ўзаро мувофиқлаштирилиши ҳисобига ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш коеффитсиентини 0,65–0,75 дан 0,85–0,90 гача оширишга эришилган.
Иқтисодий самарадорлик, техник-технологик янгиланиш даражаси, ресурс тежамкорлиги, экологик барқарорлик ва ижтимоий таъсир кўрсаткичларини ўз ичига олган кўп мезонли ёндашувга асосланган, паррандачилик корхоналарида жорий этилаётган инновацион лойиҳаларнинг натижадорлигини аниқлашга қаратилган, ўзаро боғлиқ босқичлар, индикаторлар ва баҳолаш мезонларини қамраб олувчи интеграциялашган комплекс баҳолаш тизими таклифи Сирдарё вилояти қишлоқ хўжалиги паррандачилик тармоғида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2026-йил 7-сентабрдаги
05/04-04-826-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий қилиниши инновацион лойиҳаларнинг иқтисодий, техник-технологик, ресурс, экологик ва ижтимоий самарадорлигини комплекс баҳолаш ҳамда уларнинг натижадорлигини босқичма-босқич аниқлаш имконияти яратилиб, инновацион технологиялар ва рақамли мониторинг тизимларини жорий этиш орқали ишлаб чиқариш харажатларини 10–15 фоизга камайтириш ва ишлаб чиқариш самарадорлигини 15–20 фоизга оширишга эришилди.
Мавжуд ишлаб чиқариш қувватларининг ҳолати, технологик эскириш даражаси, энергия ва ем ресурсларидан фойдаланиш самарадорлиги, шунингдек, инновацион технологияларни жорий этишнинг иқтисодий мақсадга мувофиқлигини босқичма-босқич баҳолашга асосланган паррандачилик тармоғининг техник-технологик базасини модернизация қилишга қаратилган ҳолда, техник-технологик таъминотни ривожлантиришнинг устувор йўналишларини аниқлаш ва асослаш алгоритми таклифи Сирдарё вилояти қишлоқ хўжалиги паррандачилик тармоғида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2026-йил 7-сентабрдаги 05/04-04-826-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий қилиниши технологик модернизация ва ресурслардан самарали фойдаланиш йўналишларини белгилаш асосида ишлаб чиқариш харажатлари таркибидаги асосий ресурслар улуши аниқланиб, озуқа харажатларининг 45 фоиз, электр энергияси, газ ва сув харажатларининг 28 фоиз, меҳнатга ҳақ тўлаш харажатларининг 18 фоиз ҳамда ветеринария ва касалликларнинг олдини олиш харажатларининг 7 фоизни ташкил этиши асосланди. Хусусан, ишлаб чиқариш харажатларини оптималлаштириш натижасида маҳсулот таннархининг 12 % га камайиши, сотув даромадларининг 15 % га ошиши ҳамда экспорт улушининг
20 % га етиши таъминланган.
Мамлакатда паррандачилик тармоғини ривожлантиришни жадаллаштириш мақсадида, ташкилий-иқтисодий механизмларни такомиллаштиришга асосланган ҳолда, паррандачиликни 2028-йилгача ривожлантириш бўйича прогноз кўрсаткичларидан мамлакатдаги паррандачилик корхоналари ривожланиш дастурлари ва лойиҳаларида амалиётда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2026-йил 7-сентабрдаги 05/04-04-826-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий қилиниши ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини яхшилаш, янги иш ўринларини яратиш ҳамда роботлаштирилган чуқур қайта ишлаш технологияларини жорий этиш йўналишлари белгиланди ва мазкур технологияларни қўллаш ҳисобига меҳнат унумдорлигини 3–4 баробарга ошириш имкониятлари асосланди.