Гулмуратов Сирожиддин Нуритдин ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тиббий туризм хизматларини ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий меҳанизмини такомиллаштириш”, 08.00.05 – Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Iqt5343
Илмий раҳбар: Мухитдинов Шоҳижаҳон Худоёр ўғли, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/2025.27.12.I.04.12.
Расмий оппонентлар: Матякубов Умиджон Рахимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Умиров Исломбек Фуркатович, иқтисодиёт фанлари фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: COVID-19 пандемияси оқибатларидан кейинги даврда жаҳон ва миллий туризм саноатида юзага келадиган мавжуд тенденциялар ва ҳодисаларни ҳисобга олган ҳолда “Миллий тиббий туризм бозори”ни такомиллаштириш ва модернизация қилишнинг назарий ва услубий қоидаларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тиббий туризм бозорининг роли ва функсионал аҳамиятини аниқлашга қаратилган назарий-услубий ёндашувларни тизимли таҳлил қилиш асосида тиббий туризм бозорини иқтисодиётнинг интеграциялашган хизматлар сегменти сифатида талқин этиш ҳамда унинг ташкилий-иқтисодий табиатини “тиббий хизмат – туризм хизмати – транспорт – жойлаштириш – суғурта – ахборот ва воситачилик хизматлари”нинг ўзаро боғланган тизими сифатида баҳоланган;
тиббиёт муассасаларида койка фондидан фойдаланиш самарадорлигини хизмат нархи, хизмат таннархи ва рентабеллик кўрсаткичларининг ўзаро боғлиқлиги асосида комплекс иқтисодий баҳолаш ёндашувидан тиббий туризм хизматларини кўрсатувчи муассасаларнинг иқтисодий самарадорлигини баҳолаш ва хизматлар нархи иқтисодий жиҳатдан асосланган;
соғлиқни сақлаш муассасаларида инвестиция лойиҳаларининг иқтисодий самарадорлигини аниқлаш мақсадида ишлаб чиқилган ссенарийли прогноз модели асосида операцион рентабеллик даражасининг 20–30 фоиз оралиғида ўзгаришига боғлиқ ҳолда инвестицияларнинг қайтиш муддатини баҳолаш орқали тиббий туризм обектларининг инвестициявий жозибадорлигини баҳолаш асосланган;
миллий тиббий туризм бозорида хориждан ташриф буюрган беморлар оқими ҳисобига тиббий хизматлар ўсишини кўп омилли эконометрик модел асосида 2030-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тиббий туризм хизматларини ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш бўйича олиб борилган изланишлар асосида:
тиббий туризм бозорининг роли ва функсионал аҳамиятини аниқлашга қаратилган назарий-услубий ёндашувларни тизимли таҳлил қилиш асосида тиббий туризм бозорини иқтисодиётнинг интеграциялашган хизматлар сегменти сифатида талқин этиш ҳамда унинг ташкилий-иқтисодий табиатини “тиббий хизмат – туризм хизмати – транспорт – жойлаштириш – суғурта – ахборот ва воситачилик хизматлари”нинг ўзаро боғланган тизими сифатида баҳолаш бўйича илмий ёндашувлар Туризм ва соғломлаштириш муассасалари ҳамда туризм соҳаси субектлари фаолиятига амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитасининг 2026-йил 9-сентябр, № 02-17/9445-сон маълумотномаси). Натижада, тиббий туризм хизматларини алоҳида тармоқлар фаолияти йиғиндиси сифатида эмас, балки ягона хизматлар занжири тамойили асосида ривожлантириш, тиббиёт муассасалари билан туроператорлар ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда хорижий беморларга комплекс хизмат кўрсатиш механизмларини такомиллаштириш имконияти яратилди.
Тиббиёт муассасаларида койка фондидан фойдаланиш самарадорлигини хизмат нархи, хизмат таннархи ва рентабеллик кўрсаткичларининг ўзаро боғлиқлиги асосида комплекс иқтисодий баҳолаш ёндашувидан тиббий туризм хизматларини кўрсатувчи муассасаларнинг иқтисодий самарадорлигини баҳолаш ва хизматлар нархини иқтисодий жиҳатдан асослашга доир тавсиялар Туризм ва соғломлаштириш муассасалари ҳамда туризм соҳаси субектлари фаолиятига амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитасининг 2026-йил 9-сентябр, № 02-17/9445-сон маълумотномаси). Натижада, пулли тиббий хизмат кўрсатувчи даволаш-профилактика муассасаларида пулли хизматлардан олинадиган маблағларни шакллантириш, даромад ва харажатларнинг алоҳида ҳисобини юритиш ҳамда тиббий хизматларни иқтисодий жиҳатдан самарали ташкил этиш имконияти такомиллаштирилди.
Соғлиқни сақлаш муассасаларида инвестиция лойиҳаларининг иқтисодий самарадорлигини аниқлаш мақсадида ишлаб чиқилган ссенарийли прогноз модели асосида операцион рентабеллик даражасининг 20–30 фоиз оралиғида ўзгаришига боғлиқ ҳолда инвестицияларнинг қайтиш муддатини баҳолаш бўйича илмий-услубий ёндашувдан тиббий туризм обектларининг инвестициявий жозибадорлигини баҳолашга доир таклифлар Туризм ва соғломлаштириш муассасалари ҳамда туризм соҳаси субектлари фаолиятига амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитасининг 2026-йил 9-сентябр, № 02-17/9445-сон маълумотномаси). Натижада, тиббий ва соғломлаштириш туризмини ривожлантириш, илғор хорижий тиббиёт муассасалари фаолиятини мамлакатга жалб қилиш, тиббий хизматлар сифатини ошириш ҳамда соҳада хусусий ташаббус ва инвестициялар учун қулай муҳит яратишга қаратилган вазифаларнинг иқтисодий асосларини мустаҳкамлашга хизмат қилди.
Миллий тиббий туризм бозорида хориждан ташриф буюрган беморлар оқими ҳисобига тиббий хизматлар ўсишини кўп омилли эконометрик модел асосида 2030-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари Туризм ва соғломлаштириш муассасалари ҳамда туризм соҳаси субектлари фаолиятига амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитасининг 2026-йил 9-сентябр, № 02-17/9445-сон маълумотномаси). Натижада, таклиф этилган эконометрик прогнозлаш усулидан фойдаланиш хорижий беморлар оқими ва тиббий хизматлар ҳажми ўртасидаги миқдорий боғлиқликни аниқлаш, истиқболдаги талаб ҳажмини олдиндан баҳолаш, тиббиёт муассасаларининг хизмат кўрсатиш қувватларини режалаштириш ҳамда тиббий туризм бозорининг ўрта муддатли ривожланиш кўрсаткичларини шакллантириш имконини берди.
Гулмуратов Сирожиддин Нуритдин ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон
I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тиббий туризм хизматларини ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш”, 08.00.05 – Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Iqt5343
Илмий раҳбар: Мухитдинов Шоҳижаҳон Худоёр ўғли, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/2025.27.12.I.04.12.
Расмий оппонентлар: Матякубов Умиджон Рахимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Умиров Исломбек Фуркатович, иқтисодиёт фанлари фаосафа доктори.
Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: COVID-19 пандемияси оқибатларидан кейинги даврда жаҳон ва миллий туризм саноатида юзага келадиган мавжуд тенденциялар ва ҳодисаларни ҳисобга олган ҳолда “Миллий тиббий туризм бозори”ни такомиллаштириш ва модернизация қилишнинг назарий ва услубий қоидаларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тиббий туризм бозорининг роли ва фунционал аҳамиятини аниқлашга қаратилган назарий-услубий ёндашувларни тизимли таҳлил қилиш асосида тиббий туризм бозорини иқтисодиётнинг интеграциялашган хизматлар сегменти сифатида талқин этиш ҳамда унинг ташкилий-иқтисодий табиатини “тиббий хизмат – туризм хизмати – транспорт – жойлаштириш – суғурта – ахборот ва воситачилик хизматлари”нинг ўзаро боғланган тизими сифатида баҳоланган;
тиббиёт муассасаларида койка фондидан фойдаланиш самарадорлигини хизмат нархи, хизмат таннархи ва рентабеллик кўрсаткичларининг ўзаро боғлиқлиги асосида комплекс иқтисодий баҳолаш ёндашувидан тиббий туризм хизматларини кўрсатувчи муассасаларнинг иқтисодий самарадорлигини баҳолаш ва хизматлар нархи иқтисодий жиҳатдан асосланган;
соғлиқни сақлаш муассасаларида инвестиция лойиҳаларининг иқтисодий самарадорлигини аниқлаш мақсадида ишлаб чиқилган ссенарийли прогноз модели асосида операцион рентабеллик даражасининг 20–30 фоиз оралиғида ўзгаришига боғлиқ ҳолда инвестицияларнинг қайтиш муддатини баҳолаш орқали тиббий туризм обектларининг инвестициявий жозибадорлигини баҳолаш асосланган;
миллий тиббий туризм бозорида хориждан ташриф буюрган беморлар оқими ҳисобига тиббий хизматлар ўсишини кўп омилли эконометрик модел асосида 2030 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши
Тиббий туризм хизматларини ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш бўйича олиб борилган изланишлар асосида:
тиббий туризм бозорининг роли ва фунционал аҳамиятини аниқлашга қаратилган назарий-услубий ёндашувларни тизимли таҳлил қилиш асосида тиббий туризм бозорини иқтисодиётнинг интеграциялашган хизматлар сегменти сифатида талқин этиш ҳамда унинг ташкилий-иқтисодий табиатини “тиббий хизмат – туризм хизмати – транспорт – жойлаштириш – суғурта – ахборот ва воситачилик хизматлари”нинг ўзаро боғланган тизими сифатида баҳолаш бўйича илмий ёндашувлар Туризм ва соғломлаштириш муассасалари ҳамда туризм соҳаси субектлари фаолиятига амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитасининг 2026 йил 9 сентябр, № 02-17/9445-сон маълумотномаси). Натижада, тиббий туризм хизматларини алоҳида тармоқлар фаолияти йиғиндиси сифатида эмас, балки ягона хизматлар занжири тамойили асосида ривожлантириш, тиббиёт муассасалари билан туроператорлар ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда хорижий беморларга комплекс хизмат кўрсатиш механизмларини такомиллаштириш имконияти яратилди.
Тиббиёт муассасаларида койка фондидан фойдаланиш самарадорлигини хизмат нархи, хизмат таннархи ва рентабеллик кўрсаткичларининг ўзаро боғлиқлиги асосида комплекс иқтисодий баҳолаш ёндашувидан тиббий туризм хизматларини кўрсатувчи муассасаларнинг иқтисодий самарадорлигини баҳолаш ва хизматлар нархини иқтисодий жиҳатдан асослашга доир тавсиялар Туризм ва соғломлаштириш муассасалари ҳамда туризм соҳаси субектлари фаолиятига амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитасининг 2026 йил 9 сентябр, № 02-17/9445-сон маълумотномаси). Натижада, пулли тиббий хизмат кўрсатувчи даволаш-профилактика муассасаларида пулли хизматлардан олинадиган маблағларни шакллантириш, даромад ва харажатларнинг алоҳида ҳисобини юритиш ҳамда тиббий хизматларни иқтисодий жиҳатдан самарали ташкил этиш имконияти такомиллаштирилди.
Соғлиқни сақлаш муассасаларида инвестиция лойиҳаларининг иқтисодий самарадорлигини аниқлаш мақсадида ишлаб чиқилган ссенарийли прогноз модели асосида операцион рентабеллик даражасининг 20–30 фоиз оралиғида ўзгаришига боғлиқ ҳолда инвестицияларнинг қайтиш муддатини баҳолаш бўйича илмий-услубий ёндашувдан тиббий туризм обектларининг инвестициявий жозибадорлигини баҳолашга доир таклифлар Туризм ва соғломлаштириш муассасалари ҳамда туризм соҳаси субектлари фаолиятига амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитасининг 2026 йил 9 сентябр, № 02-17/9445-сон маълумотномаси). Натижада, тиббий ва соғломлаштириш туризмини ривожлантириш, илғор хорижий тиббиёт муассасалари фаолиятини мамлакатга жалб қилиш, тиббий хизматлар сифатини ошириш ҳамда соҳада хусусий ташаббус ва инвестициялар учун қулай муҳит яратишга қаратилган вазифаларнинг иқтисодий асосларини мустаҳкамлашга хизмат қилди.
Миллий тиббий туризм бозорида хориждан ташриф буюрган беморлар оқими ҳисобига тиббий хизматлар ўсишини кўп омилли эконометрик модел асосида 2030- йилга қадар прогноз кўрсаткичлари Туризм ва соғломлаштириш муассасалари ҳамда туризм соҳаси субектлари фаолиятига амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитасининг 2026 йил 9 сентябр, № 02-17/9445-сон маълумотномаси). Натижада, таклиф этилган эконометрик прогнозлаш усулидан фойдаланиш хорижий беморлар оқими ва тиббий хизматлар ҳажми ўртасидаги миқдорий боғлиқликни аниқлаш, истиқболдаги талаб ҳажмини олдиндан баҳолаш, тиббиёт муассасаларининг хизмат кўрсатиш қувватларини режалаштириш ҳамда тиббий туризм бозорининг ўрта муддатли ривожланиш кўрсаткичларини шакллантириш имконини берди.