Ҳафизов Абдулла Олимжоновичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон матни

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тарихий - маданий мерос обектларида “яшил туризм” ни ривожлантиришнинг бошқарув механизмларини такомиллаштириш”, 08.00.13 – “Менежмент” бўйича ихтисослик.
Диссертация мавзуси рўйҳатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Iqt3625
Илмий раҳбар: Салихов Саидамир Алишер ўғли, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), дотсент
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат унивесрситети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби, DSc.16/2025.27.12.I.01.01 рақамли Илмий кенгаш асосидаги Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Мўминова Маъсуда Бахтияровна ҳамда иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Мўминов Нозим Гаффарович тавсия этилган.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети
II. Тадқиқотнинг мақсади тарихий-маданий мерос обектларида «яшил туризм»ни ривожлантиришни бошқариш механизмини такомиллаштиришга доир илмий асосланган таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. (Бухоро вилояти мисолида)
III. Тадқиқотнинг илмий янгиликлари:
«яшил туризм» тамойиллари (туристик ресурслардан оқилона фойдаланиш, антропоген юкламани чеклаш) ривожланиш йўналишларини баҳолаш ва танлаш мезонлари сифатида бошқарув қарорларини қабул қилиш тизимига киритилган Бухоро вилояти тарихий-маданий мерос объектларини ривожлантиришни бошқариш ёндашуви асосланган;
тарихий-маданий мерос обектлари, экологик туризм ресурслари ва туристик инфратузилма элементларини ягона маршрутларга бирлаштирувчи, туристик оқимларни ҳудудий тақсимлашни бошқариш воситаси сифатида «Яшил маршрутлар» (Green Routes) харитаси ишлаб чиқилган ҳамда уни жорий этишнинг консерватив, базавий ва инновацион ссенарийлари таклиф этилган;
туристик фаолият субъектларининг ўзаро ҳамкорлик тартиби ва кам углеродли инфратузилмага ўтиш босқичларини, яъни қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишни кенгайтириш, транспортни экологиялаштириш ва углерод чиқиндиларини босқичма-босқич қисқартиришни белгиловчи «Carbon Neutral Tourism District» экспериментал зонасини ташкил этишнинг ташкилий-иқтисодий механизми ишлаб чиқилган;
«яшил туризм» тамойилларини жорий этишнинг Бухоро вилояти туризм тармоғи иқтисодий, экологик ва ижтимоий кўрсаткичларига таъсирини баҳолашнинг эконометрик модели ишлаб чиқилган ва унинг асосида бошқарув қарорларини асослаш учун тармоқни 2030 йилгача ривожлантиришнинг прогноз параметрлари аниқланган.
    Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
    Тадқиқотимиз натижасида Бухоро вилояти туризм саноатини янги босқичга олиб чиқишда “Green tourism” консепсиясининг самараси ҳақида батафсил, илмий асосланган таклиф ва тавсиялар берилган. Жумладан:
    Бухоро вилояти тарихий-маданий мерос обектларини ривожлантиришни бошқаришда туристик ресурслардан оқилона фойдаланиш ва антропоген юкламани чеклаш каби “яшил туризм” тамойилларини ривожланиш йўналишларини баҳолаш ва танлаш мезонлари сифатида бошқарув қарорларини қабул қилиш тизимига киритиш ҳамда маданий мерос обектлари ва “яшил туризм”нинг интеграцион моделини шакллантириш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 12-январдаги “Ўзбекистон Республикасида экологик туризмни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-21-сон қарорида белгиланган топшириқларни амалга оширишда фойдаланилган. Ушбу таклифнинг қўлланилиши натижасида вилоятдаги 350 та мерос обектининг 78 фоизи туристик йўналишлар билан қамраб олинганлиги, уларнинг қарийб 60 фоизини экологик тоза транспорт воситалари орқали мавжуд сайёҳлик йўналишларига интеграциялаш имконияти мавжудлиги аниқланди ҳамда “яшил туризм” занжирини шакллантириш орқали туристик оқимни 30 фоизгача ошириш имконияти яратилди;
    тарихий-маданий мерос обектлари, экологик туризм ресурслари ва туристик инфратузилма элементларини ягона маршрутларга бирлаштирувчи, туристик оқимларни ҳудудий тақсимлашни бошқариш воситаси сифатида Бухоро вилояти бўйича “Яшил маршрутлар” (Green Routes) харитасини ишлаб чиқиш ҳамда уни жорий этишнинг консерватив, базавий ва инновацион ссенарийлари таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Туризм йўналишидаги ислоҳотларни янада жадаллаштириш ва соҳада давлат бошқаруви тизимини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2023-йил 27-июлдаги ПҚ-238-сонли қарорида белгиланган топшириқларни амалга оширишда фойдаланилган. Мазкур таклифнинг қўлланилиши натижасида вилоятда экологик ва маданий жиҳатдан муҳим бўлган 25 та асосий “яшил йўналиш” аниқланиб, ҳар бир йўналишнинг узунлиги, CO₂ чиқиндилари даражаси, транспорт турлари ва тавсия этилган мавсумий йўналишлари бўйича таснифланди, туристик оқимларни энг кўп юкланган обектлардан кам ташриф буюриладиган ҳудудларга қайта тақсимлаш ҳамда туристик маршрутларнинг умумий карбон изини йилига 22 фоизгача камайтириш имконияти яратилди;
туристик фаолият субектларининг ўзаро ҳамкорлик тартиби ва кам углеродли инфратузилмага ўтиш босқичларини, яъни қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишни кенгайтириш, транспортни экологиялаштириш ва углерод чиқиндиларини босқичма-босқич қисқартиришни белгиловчи “Carbon Neutral Tourism District” экспериментал зонасини ташкил этишнинг ташкилий-иқтисодий механизми таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 12-январдаги “Ўзбекистон Республикасида экологик туризмни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-21-сон қарорида белгиланган топшириқларни амалга оширишда фойдаланилган. Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Бухоро шаҳрининг тарихий марказидаги 3,5 км² ҳудудда қуёш панелларини ўрнатиш, электр транспортини жорий этиш ва чиқиндиларни қайта ишлаш орқали карбон чиқиндиларини 45 фоизга камайтириш имконияти асосланди ҳамда 2030-йилгача мазкур зонани тўлиқ “Carbon Neutral District” мақомига ўтказиш учун асос яратилди;
    “яшил туризм” тамойилларини жорий этишнинг Бухоро вилояти туризм тармоғи иқтисодий, экологик ва ижтимоий кўрсаткичларига таъсирини баҳолашнинг эконометрик модели ҳамда унинг асосида тармоқни 2030-йилгача ривожлантиришнинг прогноз параметрларини аниқлаш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Туризм йўналишидаги ислоҳотларни янада жадаллаштириш ва соҳада давлат бошқаруви тизимини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2023-йил 27-июлдаги ПҚ-238-сонли қарорида белгиланган топшириқларни амалга оширишда фойдаланилган. Мазкур таклифни қўлланилиши натижасида яшил туризмнинг умумий туризм даромадидаги улуши 2023-йилдаги 12 фоиздан 2030-йилга келиб 31–35 фоизгача ошиши, вилоятда туристлар сони 1,35 млн кишига, туризм даромадлари 1,65 трлн сўмга, яшил инвестициялар ҳажми 850 млрд сўмга, туризмдаги маҳаллий бандлик 26 минг кишига етиши ҳамда экологик юклама индексининг 70 гача пасайиши прогноз қилиниб, ушбу кўрсаткичлардан “индикаторли бошқарув” тамойили асосида ҳудудий туризмни ривожлантириш дастурларини шакллантиришда фойдаланиш имконияти яратилди.
    Юқоридаги илмий таклиф ва амалий тавсияларнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Бухоро вилоятидаги тарихий-маданий мерос обектларида “яшил туризм”ни ривожлантириш, туристик оқимларни бошқариш самарадорлигини ошириш, мерос обектларига экологик юкламани камайтириш ҳамда ҳудудга “яшил” инвестицияларни жалб қилиш имкониятлари янада мустаҳкамланди.

Илмий кенгаш раиси, i.f.d., проф.

Д.В.Расулова

Илмий кенгаш илмий котиби, i.f.f.d., дотсент

С.А.Салихов

Илмий раҳбар, i.f.f.d., дотсент

С.А.Салихов

Талабгор

А.О.Ҳафизов

Yangiliklarga obuna bo‘lish