Вайскулов Рамазон Алишер ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ҳудудлар иқтисодиётини таркибий ва рақамли трансформациялаш асосида барқарор ривожлантириш (Қашқадарё вилояти мисолида)”
08.00.12 – Минтақавий иқтисодиёт
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Iqt5513
Илмий раҳбар: Кадиров Абдурашид Маджитович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, DSc.03/2025.27.12.I.11.03
Расмий оппонентлар:
Бабкин Александр Василевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор
Махмудов Сухроб Шухратович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори
Етакчи ташкилот: Наманган давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Ҳудудлар иқтисодиётини таркибий ва рақамли трансформациялаш асосида барқарор ривожлантириш бўйича илмий-амалий таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра, ҳудуд иқтисодиётининг таркибий-рақамли трансформациясини амалга ошириш механизми ҳудудий шарт-шароитлар ва омилларни аниқлаш, ташкилий тузилмани шакллантириш ва ресурсларни бирлаштириш, амалга ошириш ва жараёнларни мувофиқлаштириш, хатарларни бошқариш ва бартараф этиш, ҳамда мониторинг, натижалар ва кейинги режаларни белгилаш босқичларини ўзаро узвий боғловчи яхлит бошқарув сикли асосида такомиллаштирилган;
ҳудудларнинг рақамли етуклик даражасини ижтимоий, иқтисодий ва ташкилий йўналишларни ифодаловчи субиндексларни интеграциялаш асосида шакллантирилган рақамли етуклик интеграл (RYI) индекси бўйича паст (RYI≤0,4), ўрта (0,41≤RYI≤0,59) ва юқори (RYI≥0,6) даражаларда табақалаштириб баҳолаш орқали рақамли салоҳият ва имкониятларни ошириш бўйича ёндашув илмий асосланган;
Қашқадарё вилояти иқтисодиёти тармоқларнинг ихтисослашув даражаси ва меҳнат унумдорлиги ўртасидаги ўзаро боғлиқлик бўйича ажратилган “технологик-интенсив”, “технологик-модернизациялашган”, “диверсификацион” ва “ихтисослашган” гуруҳлари учун мос технологик модернизациялаш, рақамлаштириш ва ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини оширувчи устуворликларини белгилаш асосида иқтисодиётнинг таркибий трансформациясини баҳолаш таклифи илмий асосланган;
Қашқадарё вилоятида 2010-2025-йилларда шаклланган ахборот ва алоқа хизматлари кўрсаткичларини ифодаловчи вақтли қаторлар асосида иқтисодиётнинг рақамли трансформацияси ривожланишининг 2030-йилгача бўлган прогноз параметрларининг кўп вариантли ссенарийлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ҳудудлар иқтисодиётини таркибий ва рақамли трансформациялаш асосида барқарор ривожлантириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
услубий ёндашувга кўра, ҳудуд иқтисодиётининг таркибий-рақамли трансформациясини амалга ошириш механизми ҳудудий шарт-шароитлар ва омилларни аниқлаш, ташкилий тузилмани шакллантириш ва ресурсларни бирлаштириш, амалга ошириш ва жараёнларни мувофиқлаштириш, хатарларни бошқариш ва бартараф этиш, ҳамда мониторинг, натижалар ва кейинги режаларни белгилаш босқичларини ўзаро узвий боғловчи яхлит бошқарув сикли асосида такомиллаштирилган. Мазкур илмий натижанинг амалиётга жорий қилиниши Қашқадарё вилояти ҳокимлиги фаолиятида ҳудудий иқтисодий ривожланиш вазифаларини режалаштириш, уларнинг амалга оширилишини мувофиқлаштириш ҳамда ижро натижаларини мониторинг қилиш жараёнларини такомиллаштиришда қўлланилди (Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 15-октабрдаги 07-07/13618-сонли маълумотномаси). Натижада, ҳудудий иқтисодий вазифаларни белгилаш, масъулларни бириктириш, ижрони мувофиқлаштириш ва натижаларни мониторинг қилишни ўз ичига олган комплекс бошқарув сикли асосида ташкил этиш имконияти яратилди;
ҳудудларнинг рақамли етуклик даражасини ижтимоий, иқтисодий ва ташкилий йўналишларни ифодаловчи субиндексларни интеграциялаш асосида шакллантирилган рақамли етуклик интеграл (RYI) индекси бўйича паст (RYI≤0,4), ўрта (0,41≤RYI≤0,59) ва юқори (RYI≥0,6) даражаларда табақалаштириб баҳолаш орқали рақамли салоҳият ва имкониятларни ошириш бўйича ёндашув илмий асосланган.
Мазкур илмий хулосанинг амалиётга татбиқ этилиши натижасида, ҳудудларнинг рақамли етуклик даражаси ижтимоий, иқтисодий ва ташкилий жиҳатларни ҳар томонлама баҳолаш асосида Қашқадарё вилоятида рақамли ривожланишнинг устувор йўналишлари белгиланди (Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 15-октабрдаги 07-07/13618-сонли маълумотномаси). Натижада, ҳудудларнинг рақамли салоҳияти ва ундан фойдаланиш имкониятларига таянган ҳолда, рақамли инфратузилма, хизматлар ва ташкилий имкониятларни ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилашда хизмат қилган;
Қашқадарё вилояти иқтисодиёти тармоқларнинг ихтисослашув даражаси ва меҳнат унумдорлиги ўртасидаги ўзаро боғлиқлик бўйича ажратилган “технологик-интенсив”, “технологик-модернизациялашган”, “диверсификацион” ва “ихтисослашган” гуруҳлари учун мос технологик модернизациялаш, рақамлаштириш ва ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини оширувчи устуворликларини белгилаш асосида иқтисодиётнинг таркибий трансформациясини баҳолаш таклифи илмий асосланган. Мазкур илмий натижанинг амалиётга жорий қилиниши Қашқадарё вилояти иқтисодиёт тармоқларини уларнинг ихтисослашув даражаси ва меҳнат унумдорлиги ўртасидаги ўзаро боғлиқлик асосида дифференциал, шунингдек, ҳар бир трансформация гуруҳи учун технологик модернизация, рақамлаштириш ва ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини оширишнинг аниқ йўналишларини белгилаш имконини берди (Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 15-октабрдаги 07-07/13618-сонли маълумотномаси). Натижада, иқтисодиёт тармоқларини уларнинг трансформацион хусусиятлари асосида ривожлантириш, инвестиция ва технологик модернизация йўналишларини табақалаштирилган тарзда белгилаш ҳамда таркибий ўзгаришлар бўйича устувор йўналишларни асослаш имкониятлари кенгайди;
Қашқадарё вилоятида 2010–2025-йилларда шаклланган ахборот ва алоқа хизматлари кўрсаткичларини ифодаловчи вақтли қаторлар асосида иқтисодиётнинг рақамли трансформацияси ривожланишининг 2030-йилгача бўлган прогноз параметрларининг кўп вариантли ссенарийлари ишлаб чиқилиб, улардан Қашқадарё вилоятида 2030-йилга қадар ахборот ва алоқа хизматларининг истиқболини баҳолаш ҳамда инфратузилма барқарорлигини кучайтиришда фойдаланилди (Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 15-октабрдаги 07-07/13618-сонли маълумотномаси). Натижада Қашқадарё вилояти иқтисодиётида ахборот ва алоқа хизматларининг прогноз натижаларидан ҳудуднинг рақамли трансформациясини режалаштиришда мақсадли кўрсаткичларни шакллантириш, хизматлар ҳажмининг кутилаётган ўсишини мониторинг қилиш ва ривожланишнинг эҳтимолий йўналишларини баҳолашда хизмат қилган.