Нурмуродов Зафаржон Нурмурод öğлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Маҳаллий давлат ҳокимият органларини рақамли технологиялар асосида бошқарув фаолиятини такомиллаштириш механизми (Қашқадарё вилояти мисолида)”, 08.00.13 – “Менежмент”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.2.PhD/Iqt7121
Илмий раҳбар: Ачилова Феруза Қурбоновна, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), дотсент
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, DSc.03/2025.27.12.I.11.03
Расмий оппонентлар:
Рихсимбоев Одилжон Қобилжанович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор
Умаров Бехзод Батирович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)
Етакчи ташкилот: Наманган давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Рақамли иқтисодиёт шароитида маҳаллий давлат ҳокимият органларини рақамли технологиялар асосида бошқарув фаолиятини механизмини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
давлат ва жамоат секторида рақамли трансформациянинг босқичма-босқич (5 босқичли) интеграциялашган модели орқали “рақамли идентификация → ақлли операциялар → очиқ маълумотлар → интеграция → фуқарога йўналтирилган хизматлар” занжири асосида бошқарув самарадорлигини ўртача 30-40% га ошириш имконини берувчи янги илмий асосланган механизм сифатида таклиф этилган;
Қашқадарё вилояти туманлари кесимида давлат хизматларини рақамлаштириш даражасини баҳоловчи комплекс ёндашув ишлаб чиқилиб, интеграллашган кўрсаткичлар тизими орқали ҳудудий бошқарув самарадорлигини 25-35% га ошириш, хизмат кўрсатиш тезлигини сезиларли даражада яхшилаш ва фуқаролар учун транзакция харажатларини камайтириш имконияти илмий асослаб берилган;
рақамли бошқарувни кластерли механизм асосида такомиллаштиришнинг ихчам консептуал модели ишлаб чиқилиб, аналитик бошқарув асосида дата-дривен қарорлар улуши 65%, KPI мониторинг частотаси 20 ойда 1 марта тизимлаштирилгани, натижада ижро интизоми 92%, қониқиш индекси 85 балл ва умумий самарадорлик 25% га ошиши илмий асослаб берилган;
ҳудудлар учун MDRBSI интеграллашган индекси ва унинг I1-I7 компонентлари бўйича 2026-2030-йилларга мўлжалланган нормаллаштирилган прогноз модели ишлаб чиқилди ҳамда уларнинг барқарор ўсиш траекторияси илк бор миқдорий асосда баҳоланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Миллий иқтисодиётнинг хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантиришнинг иқтисодий механизмини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тадқиқотда давлат ва жамоат секторида рақамли трансформациянинг босқичма-босқич (5 босқичли) интеграциялашган модели орқали “рақамли идентификация → ақлли операциялар → очиқ маълумотлар → интеграция → фуқарога йўналтирилган хизматлар” занжири асосида бошқарув самарадорлигини ўртача 30-40% га ошириш имконини берувчи янги илмий асосланган механизм сифатидаги таклифи Қашқадарё вилоят ҳокимлигининг фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қашқадарё вилоят ҳокимлигининг 2026-йил 29-июндаги 02-11/8181-сон маълумотномаси). Натижада 5 босқичли модел асосида рақамлаштириш жорий этилиб, бошқарув самарадорлиги 30-40% га оширилган;
Қашқадарё вилояти туманлари кесимида давлат хизматларини рақамлаштириш даражасини баҳоловчи комплекс ёндашув ишлаб чиқилиб, интеграллашган кўрсаткичлар тизими орқали ҳудудий бошқарув самарадорлигини 25-35% га ошириш, хизмат кўрсатиш тезлигини сезиларли даражада яхшилаш ва фуқаролар учун транзакция харажатларини камайтириш имконияти илмий асослаб берилганлиги бўйича таклифи Қашқадарё вилоят ҳокимлигининг фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қашқадарё вилоят ҳокимлигининг 2026-йил 29-июндаги 02-11/8181-сон маълумотномаси). Натижада Интеграллашган тизим орқали ҳудудий бошқарув самарадорлигини 25-35% га оширувчи механизм яратилган;
рақамли бошқарувни кластерли механизм асосида такомиллаштиришнинг ихчам консептуал модели ишлаб чиқилиб, аналитик бошқарув асосида дата-дривен қарорлар улуши 65%, KPI мониторинг частотаси 20 ойда 1 марта тизимлаштирилгани, натижада ижро интизоми 92%, қониқиш индекси 85 балл ва умумий самарадорлик 25% га ошиши илмий асослаб берилганлиги бўйича таклифи Қашқадарё вилоят ҳокимлигининг фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қашқадарё вилоят ҳокимлигининг 2026-йил 29-июндаги 02-11/8181-сон маълумотномаси). Натижада KPI ва дата-дривен модел асосида ижро интизоми 92%, қониқиш 85 балл, самарадорлик 25% га ошган;
ҳудудлар учун MDRBSI интеграллашган индекси ва унинг I1-I7 компонентлари бўйича 2026-2030-йилларга мўлжалланган нормаллаштирилган прогноз модели ишлаб чиқилди ҳамда уларнинг барқарор ўсиш траекторияси илк бор миқдорий асосда баҳоланганлиги бўйича таклифи Қашқадарё вилоят ҳокимлигининг фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қашқадарё вилоят ҳокимлигининг 2026-йил 29-июндаги 02-11/8181-сон маълумотномаси). Натижада MDRBSI модели асосида ҳудудий ривожланишни 20-25% га жадаллаштирувчи прогноз механизми ишлаб чиқилган.