Валиев Дониёр Бахтиёр ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):
“Тижорат банкларида молиявий хизматлар сифатини ошириш йўллари”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.1.PhD/Iqt237
Илмий раҳбар: Хусанов Қахрамон Нишонович, иқтисодиёт фанлари доктори, дотсент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент Халқаро университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.03/2026.31.01.I.42.02
Расмий оппонентлар: Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Норов Акмал Рузимаматович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент амалий фанлар университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тижорат банкларида молиявий хизматлар сифатини ошириш бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тижорат банкларида молиявий хизматлар сифатини ошириш мақсадида мижозларнинг молиявий хизматлардан фойдаланиш фаоллиги, хизматлардан қониқиш даражаси, операцияларни амалга ошириш тезкорлиги ҳамда индивидуал молиявий эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда банк хизматлари тарифлари ва шартларини дифференциаллаштириш ҳисобига банкнинг чакана хизматларидан олинадиган даромадларини ошириш таклиф этилган;
тижорат банклари томонидан чакана молиявий хизматлар кўрсатишда мижозларнинг банк билан муносабатларини узлуксиз мониторинг қилиш, хизматлардан фойдаланиш фаоллиги ва мижозларнинг банкни тарк этиш эҳтимолини баҳолаш асосида “Attrition-scoring” (“Мижозни сақлаб қолиш скоринги”) механизмини жорий этиш ҳамда мижозларни сақлаб қолишга йўналтирилган индивидуал хизмат кўрсатиш стратегияларини шакллантириш таклиф этилган;
тижорат банкларида мобил иловалар орқали кўрсатиладиган молиявий хизматлар сифатини ошириш, мижозларга бир нечта банк хизматларидан ягона рақамли платформа орқали фойдаланиш имкониятини яратиш ҳамда мижозлар содиқлигини кучайтириш мақсадида кўп функцияли рақамли обуна пакетини жорий этиш таклиф этилган;
тижорат банкларида актив чакана мижозлар сегменти учун Customer Валуе Proposition (CVP) – “Мижоз учун қиймат таклифи” моделини ишлаб чиқиш орқали мижозларнинг индивидуал эҳтиёжлари, молиявий хулқ-атвори ва банк хизматларидан фойдаланиш фаоллигини ҳисобга олган ҳолда индивидуал хизматлар пакетини шакллантириш ҳамда чакана молиявий хизматлар кўрсатиш самарадорлигини ошириш таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тижорат банкларида молиявий хизматлар сифатини ошириш бўйича ишлаб чиқилган илмий таклиф ва тавсиялар асосида:
тижорат банкларида молиявий хизматлар сифатини ошириш мақсадида мижозларнинг молиявий хизматлардан фойдаланиш фаоллиги, хизматлардан қониқиш даражаси, операцияларни амалга ошириш тезкорлиги ҳамда индивидуал молиявий эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда банк хизматлари тарифлари ва шартларини дифференциаллаштириш ҳисобига банкнинг чакана хизматларидан олинадиган даромадларини ошириш таклифи ATB “Микрокредитбанк”, “Агробанк” ATB, ATB “Туронбанк” ва “Бизнесни ривожлантириш банки” ATB томонидан банкнинг мижозларга хизмат кўрсатиш сиёсатини такомиллаштириш ҳамда молиявий хизматлар сифатини оширишга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқишда фойдаланиш учун қабул қилинган (ATB “Микрокредитбанк”нинг 2026-йил 9-октабрдаги 03-14/26246-сон, “Агробанк” АТБнинг 2026-йил 5-майдаги 04/15-275-сон, ATB “Туронбанк”нинг 2025-йил 11-декабрдаги 15/04-211-сон ва “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБнинг 2026-йил 14-октабрдаги 01/76-сон маълумотномалари). Натижада ATB “Микрокредитбанк”да чакана хизматлардан олинадиган даромадларни 2,3 фоизга, “Агробанк” АТБда чакана молиявий хизматлардан олинадиган фоизли ва komission даромадларни 3,1 фоизга, “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБда чакана хизматлардан олинадиган даромадларни 27 фоизга ошириш имконияти яратилган;
тижорат банклари томонидан чакана молиявий хизматлар кўрсатишда мижозларнинг банк билан муносабатларини узлуксиз мониторинг қилиш, хизматлардан фойдаланиш фаоллиги ва мижозларнинг банкни тарк этиш эҳтимолини баҳолаш асосида “Attrition-scoring” (“Мижозни сақлаб қолиш скоринги”) механизмини жорий этиш ҳамда мижозларни сақлаб қолишга йўналтирилган индивидуал хизмат кўрсатиш стратегияларини шакллантириш таклифи ATB “Микрокредитбанк”, “Агробанк” ATB, ATB “Туронбанк” ва “Бизнесни ривожлантириш банки” ATB томонидан мижозлар билан узоқ муддатли муносабатларни шакллантириш, чакана молиявий хизматлар сифатини ошириш ва мижозларни сақлаб қолишга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқишда фойдаланиш учун қабул қилинган (ATB “Микрокредитбанк”нинг 2026-йил 9-октабрдаги 03-14/26246-сон, “Агробанк” АТБнинг 2026-йил 5-майдаги 04/15-275-сон, ATB “Туронбанк”нинг 2025-йил 11-декабрдаги 15/04-211-сон ва “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБнинг 2026-йил 14-октабрдаги 01/76-сон маълумотномалари). Натижада банкнинг чакана хизматларидан доимий фойдаланувчи жисмоний шахслар сонини ATB “Микрокредитбанк”да 2025-йил 1-июл ҳолатига ўтган йилга нисбатан 27 фоизга, “Агробанк” АТБда 26,2 фоизга, “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБда 8,1 фоизга ошириш имконияти яратилган;
тижорат банкларида мобил иловалар орқали кўрсатиладиган молиявий хизматлар сифатини ошириш, мижозларга бир нечта банк хизматларидан ягона рақамли платформа орқали фойдаланиш имкониятини яратиш ҳамда мижозлар содиқлигини кучайтириш мақсадида кўп функцияли рақамли обуна пакетини жорий этиш таклифи ATB “Микрокредитбанк” томонидан рақамли трансформация қилиш бўйича стратегик чора-тадбирлар ва “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқишда устувор йўналиш сифатида, “Агробанк” ATB, ATB “Туронбанк” ва “Бизнесни ривожлантириш банки” ATB томонидан банкнинг рақамли трансформациясини жадаллаштириш, масофавий молиявий хизматлар кўламини кенгайтириш ҳамда мижозларга хизмат кўрсатиш сифатини ошириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқишда фойдаланиш учун қабул қилинган (ATB “Микрокредитбанк”нинг 2026-йил 9-октабрдаги 03-14/26246-сон, “Агробанк” АТБнинг 2026-йил 5-майдаги 04/15-275-сон, ATB “Туронбанк”нинг 2025-йил 11-декабрдаги 15/04-211-сон ва “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБнинг 2026-йил 14-октабрдаги 01/76-сон маълумотномалари). Натижада банк мобил иловасидан фойдаланувчилар сонини ATB “Микрокредитбанк”да 2025-йил 1-июл ҳолатига ўтган йилга нисбатан 63,5 фоизга, “Агробанк” АТБда фаол фойдаланувчилар сонини 60,3 фоизга, “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБда мобил илова фойдаланувчилари сонини 34,7 фоизга ошириш имконияти яратилган;
тижорат банкларида актив чакана мижозлар сегменти учун Customer Валуе Proposition (CVP) – “Мижоз учун қиймат таклифи” моделини ишлаб чиқиш орқали мижозларнинг индивидуал эҳтиёжлари, молиявий хулқ-атвори ва банк хизматларидан фойдаланиш фаоллигини ҳисобга олган ҳолда индивидуал хизматлар пакетини шакллантириш ҳамда чакана молиявий хизматлар кўрсатиш самарадорлигини ошириш таклифи ATB “Микрокредитбанк”, “Агробанк” ATB, ATB “Туронбанк” ва “Бизнесни ривожлантириш банки” ATB томонидан мижозларга йўналтирилган хизмат кўрсатиш тизимини такомиллаштириш, актив чакана мижозлар базасини кенгайтириш ва молиявий хизматлар сифатини оширишга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқишда фойдаланиш учун қабул қилинган (ATB “Микрокредитбанк”нинг 2026-йил 9-октабрдаги 03-14/26246-сон, “Агробанк” АТБнинг 2026-йил 5-майдаги 04/15-275-сон, ATB “Туронбанк”нинг 2025-йил 11-декабрдаги 15/04-211-сон ва “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБнинг 2026-йил 14-октабрдаги 01/76-сон маълумотномалари). Натижада актив чакана мижозлар сонини ATB “Микрокредитбанк”да 2025-йил 1-июл ҳолатига ўтган йилга нисбатан 35,8 фоизга, “Агробанк” АТБда 32,1 фоизга, “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБда 17,4 фоизга ошириш имконияти яратилган.