Sayt test rejimida ishlamoqda

Зоҳидова Саноат Рахмоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини касбий ижтимоийлаштириш жараёнларини такомиллаштиришнинг дидактик имкониятлари», 13.00.01–Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).    
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.3.PhD/Ped229.
Илмий раҳбар: Эгамбердиева Нодира Мелибаевна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, PhD.28.03.2018.Ped.02.06.
Расмий оппонентлар: Олимов Ширинбой Шарофович, педагогика фанлари доктори, профессор; Мирсолиева Муҳаббат Тўхтасиновна, педагогика фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини касбий ижтимоийлаштириш жараёнларини такомиллаштиришнинг дидактик имкониятларини аниқлаштириш, мазкур жараён самарадорлигини оширишга доир илмий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ижтимоий мослашув ва бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини касбий ижтимоийлаштиришнинг ўзаро алоқадорлик хусусиятлари талаба шахсига таъсир кўрсатувчи социоген ва психоген омилларнинг бихевиоризм ва суггестив педагогик таҳлилига устуворлик бериш асосида аниқлаштирилган;
касбий ижтимоийлаштиришга йўналтирилган фаолият тузилмаси аутотренингларни синектик моделлаштириш орқали интерфаоллаштириш босқичлари мазмунини белгилаш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини касбий ижтимоий-лаштиришга йўналтирилган интерфаол машғулотларни лойиҳалаш ҳамда режалаштиришнинг дидактик параметрлари мазмуни (технологик, креатив, индивидуаллик) синектик тафаккурга йўналтирилган ўз-ўзини таҳлил этиш, рефлексия элементларини киритиш асосида такомиллаштирилган;
имитацион ва ишбилармонлик ўйинларини қўллашнинг ташкилий-методик жараёнлари ўқитувчининг ўқувчиларни матн билан ишлашга ўргатиш фаолиятини семиотик, имитацион ва ижтимоий баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини касбий ижтимоийлаштириш жараёнларини такомиллаштиришнинг дидактик имкониятлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ижтимоий мослашув ва бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини касбий ижтимоийлаштиришнинг ўзаро алоқадорлик хусусиятлари, талаба шахсига таъсир кўрсатувчи социоген ва психоген омилларни аниқлаштиришга доир таклифлар “110000 – Педагогика”  бакалавриат таълим йўналишининг давлат таълим стандарти (“Ўзстандарт” агентлиги, №361998-сон) мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 10 октябрдаги 89-03-35-32-сон маълумотномаси). Натижада бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини касбий фаолиятга тайёрлаш мазмунини такомиллаштиришга эришилган;
касбий ижтимоийлаштиришга йўналтирилган фаолият тузилмасини аниқлаштириш, аутотренингларни синектик моделлаштириш орқали интерфаоллаштириш босқичлари мазмунини белгилаш, бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини касбий ижтимоийлаштиришга йўналтирилган интерфаол машғулотларни лойиҳалаш ҳамда режалаштиришнинг дидактикпараметрларини структуралаштиришга оид амалий тавсиялардан ИТД-4-122 рақамли “Юксак маънавиятли шахсни ривожлантириш тарбия технологиясини ишлаб чиқиш” (2009-2011 йй.) амалий лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 18 июлдаги 01-02/1-3-227-сон маълумотномаси). Натижада бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини касбий ижтимоийлаштиришнинг инновацион моделларини ва технологияларини такомиллаштиришга хизмат қилган;
имитацион ва ишбилармонлик ўйинларини қўллашнинг ташкилий-методик жараёнлари, ўқитувчининг ўқувчиларни матн билан ишлашга ўргатиш фаолиятини семиотик, имитацион ва ижтимоий баҳолаш мезонларини аниқлаштиришга оид таклифлардан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 24 августдаги 603-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Инновацион таълим технологиялари ва педагогик компетентлик” ўқув модули мазмунини шакллантиришда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 18 июлдаги 01-02/1-3-227-сон маълумотномаси). Мазкур ўқув фанининг жорий этилиши олий таълим муассасалари педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизими дидактик таъминотини ривожлантириш, педагог кадрларининг креатив  фаолияти самарадорлигини ошириш имкониятини кенгайтирган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish