Шарипова Шаҳло Истамовнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):
“Оммавий ахборот воситалари корхоналарининг молиявий барқарорлигини оширишда замонавий технологиялардан фойдаланиш йўллари”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.1.PhD/Iqt6720
Илмий раҳбар: Хусанов Улуғбек Нишонович, иқтисодиёт фанлари доктори, дотсент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент Халқаро университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.03/2026.31.01.I.42.02
Расмий оппонентлар: Кузиев Равшан Рамазанович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Курбанова Мафтуна Лазизовна, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), дотсент.
Етакчи ташкилот: Тошкент Амалий фанлар университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади оммавий ахборот воситалари корхоналарининг молиявий барқарорлигини оширишда замонавий технологиялардан фойдаланиш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“Ёшлар” телеканали мисолида OAV корхоналарининг молиявий барқарорлигини анъанавий молиявий коеффитсиентлар ва рақамли аудитория кўрсаткичларини ўзаро боғлиқ ҳолда баҳолашга асосланган комплекс методика такомиллаштирилган;
ёшлар аудиториясининг рақамли медиа истеъмоли хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда платформавий монетизация, таргетли реклама, бренд ҳамкорлиги, онлайн лойиҳалар ва грантларни уйғунлаштирувчи рақамли даромадларни диверсификациялаш модели ишлаб чиқилган;
рақамли инфратузилмага йўналтириладиган инвестицияларни “даромадлилик хавф–қопланиш муддати” мезонлари асосида баҳолаш ва молиявий рискларни бошқариш механизми ишлаб чиқилган;
ёшларга йўналтирилган OAV корхоналарининг рақамли трансформация шароитида молиявий барқарорлигини таъминлашга қаратилган институционал-ҳуқуқий ва ташкилий-иқтисодий механизмлар мажмуи илмий жиҳатдан асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
“Ёшлар” телеканали мисолида OAV корхоналарининг молиявий барқарорлигини анъанавий молиявий коеффитсиентлар ва рақамли аудитория кўрсаткичларини ўзаро боғлиқ ҳолда баҳолашга асосланган комплекс методикани такомиллаштириш бўйича таклиф “Ёшлар” ижодий бирлашмаси АЖнинг молиявий ҳолатни баҳолаш, рақамли аудитория кўрсаткичларини таҳлил қилиш ва контент тарқатиш самарадорлигини мониторинг қилиш ҳамда “Радиоалоқа, радиоешиттириш ва телевидение маркази” МЧЖнинг рақамли эфир узатиш инфратузилмаси фаолияти ва молиявий барқарорлик кўрсаткичларини баҳолаш амалиётига жорий этилган (“Ёшлар” ижодий бирлашмаси АЖ нинг 2026-йил 14-июлдаги 14-01-155-сонли ҳамда “Радиоалоқа, радиоешиттириш ва телевидение маркази” МЧЖ нинг 2026 йил 20-июлдаги 1-17/26-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётга татбиқ этиш “Ёшлар” телеканалида молиявий барқарорлик коеффитсиентини 15–20 фоизга ошириш ва контент тарқатиш харажатларини 20–25 фоизга қисқартириш имконини бериши асосланган. RRTM МЧЖда эса DVB-T2 рақамли эфир узатиш тизимига ўтган филиалларнинг молиявий барқарорлик коеффитсиенти аналог тизимдаги филиалларга нисбатан 15–20 фоиз юқори бўлгани ҳамда операцион харажатлар 20–25 фоизга камайгани қайд этилган;
ёшлар аудиториясининг рақамли медиа истеъмоли хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда платформавий монетизация, таргетли реклама, бренд ҳамкорлиги, онлайн лойиҳалар ва грантларни уйғунлаштирувчи рақамли даромадларни диверсификациялаш модели “Ёшлар” ижодий бирлашмаси АЖнинг рақамли контентни монетизация қилиш, реклама даромадларини кенгайтириш ва қўшимча молиялаштириш манбаларини шакллантириш ҳамда “Радиоалоқа, радиоешиттириш ва телевидение маркази” МЧЖнинг рақамли эфир тарқатиш, мултиплекс операторлик хизматларини ривожлантириш ва телекоммуникация инфратузилмасидан тижорат асосида фойдаланиш амалиётига жорий этилган (“Ёшлар” ижодий бирлашмаси АЖ нинг 2026-йил 14-июлдаги 14-01-155-сонли ҳамда “Радиоалоқа, радиоешиттириш ва телевидение маркази” МЧЖ нинг 2026 йил 20-июлдаги 1-17/26-сонли маълумотномаси). Мазкур моделни амалиётга татбиқ этиш натижасида “Ёшлар” телеканалининг анъанавий эфир рекламасидан олинадиган даромадларга боғлиқлигини 25–30 фоизга камайтириш ҳамда рақамли платформалардан шаклланадиган даромадлар улушини ошириш имконияти асосланган. RRTM МЧЖда эса буджетдан ташқари тижорат хизматларидан олинадиган даромадлар улушини умумий даромадларнинг 30–35 фоизигача етказиш имконияти кўрсатилган;
рақамли инфратузилмага йўналтириладиган инвестицияларни “даромадлилик хавф–қопланиш муддати” мезонлари асосида баҳолаш ва молиявий рискларни бошқариш механизми “Ёшлар” ижодий бирлашмаси АЖнинг рақамли контент ишлаб чиқариш инфратузилмасини модернизация қилиш, инвестиция лойиҳаларини саралаш ва молиявий хавфларни бошқариш ҳамда “Радиоалоқа, радиоешиттириш ва телевидение маркази” МЧЖнинг рақамли эфир узатиш ускуналарига йўналтириладиган инвестициялар самарадорлигини баҳолаш, технологик эскириш ва амортизация билан боғлиқ хавфларни ҳисобга олиш амалиётига жорий этилган (“Ёшлар” ижодий бирлашмаси АЖ нинг 2026-йил 14-июлдаги 14-01-155-сонли ҳамда “Радиоалоқа, радиоешиттириш ва телевидение маркази” МЧЖ нинг 2026 йил 20-июлдаги 1-17/26-сонли маълумотномаси). Ушбу механизмни амалиётга татбиқ этиш натижасида “Ёшлар” телеканалида рақамли контент инфратузилмасига йўналтирилган инвестицияларнинг ўртача қопланиш муддатини 3–4 йилдан 2 йилгача, RRTM МЧЖда эса рақамли эфир узатиш ускуналарига йўналтириладиган инвестицияларнинг қопланиш муддатини 5–7 йилдан 3–4 йилгача қисқартириш мумкинлиги ҳисоб-китоблар асосида кўрсатилган;
ёшларга йўналтирилган OAV корхоналарининг рақамли трансформация шароитида молиявий барқарорлигини таъминлашга қаратилган институционал-ҳуқуқий ва ташкилий-иқтисодий механизмлар мажмуини такомиллаштириш бўйича таклифлар “Ёшлар” ижодий бирлашмаси АЖнинг рақамли медиа лойиҳаларини молиялаштириш, хусусий инвестициялар ва грант маблағларини жалб этиш, иқтисодий рағбатлантириш ҳамда давлат-хусусий шериклик имкониятларидан фойдаланиш ва “Радиоалоқа, радиоешиттириш ва телевидение маркази” МЧЖнинг рақамли эфир узатиш инфратузилмасини модернизация қилиш, инвестицияларни рағбатлантириш, амортизация сиёсатини такомиллаштириш ҳамда давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш амалиётига жорий этилган (“Ёшлар” ижодий бирлашмаси АЖ нинг 2026-йил 14-июлдаги 14-01-155-сонли ҳамда “Радиоалоқа, радиоешиттириш ва телевидение маркази” МЧЖ нинг 2026 йил 20-июлдаги 1-17/26-сонли маълумотномаси)). Мазкур таклифларни амалиётга татбиқ этиш молиялаштириш манбаларини кенгайтириш, инвестиция ресурсларидан самарали фойдаланиш, рақамли инфратузилмани ривожлантириш ҳамда ҳар иккала ташкилотнинг фаолият хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда молиявий барқарорлигини мустаҳкамлаш имконини бериши прогноз қилинган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish