Sayt test rejimida ishlamoqda

Хуррамов Анвар Жуманазарович
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Математика ўқитиш методикаси фани ўқув машғулотларини лойиҳалаб ўқитиш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.02–Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (математика) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.PhD/Ped177.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педаггика институти.
Илмий раҳбар: Тажиев Мамаражаб, педагогика фанлари доктори.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти, PhD.28.03.2019.Ped.82.01.
Расмий оппонентлар: Джумабаев Давлатёр Халиллаевич, физика-математика фанлари доктори, профессор; Юнусова Дилфуза Исраиловна, педагогика фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: олий таълим муассасаларида “Математика ўқитиш методикаси” фани ўқув машғулотларини лойиҳалаб ўқитишни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
математика фанлари ўқув машғулотларини лойиҳалаб ўқитишнинг замонавий концептуал дастури (фаоллаштирувчи, ривожлантирувчи, янги ахборот воситаларини қўллашга асосланган) педагогик жараёнларда амалиёт, яхлитлик, мустақиллашув, ҳаракат элементларининг пропорциналашувига (шахсга йўналганлик, индивидуал ишлаш, эркинлик) устуворлик бериш асосида ишлаб чиқилган;
ўқув машғулотлари “катта”, “ўрта” ва “кичик” модулли лoйиҳалаш босқичлари (лойиҳа алгоритми, матн сценарийси, баҳолаш) функционал амалларнинг кетма-кетлик траекторияси мазмунини (мақсад ва тушунчалар, мезон, восита, матн) белгилаш асосида аниқлаштирилган;
машғулотларни лойиҳалаш технологияси умумий ва хусусий методологияларни ажратиш, ўқув модуллари ва ўқув ҳаракатлари интеграциялашув жараёнлари (режалаштириш, ҳамкорлик босқичи, ташкилий-дидактик таъминлаш) моҳиятини очиб бериш (замонавий таълим технологиясини ишлаб чиқишда ўқитувчи фаолиятининг кетма-кетлиги) асосида такомиллаштирилган;
“Математика ўқитиш методикаси” фанини ўқитишнинг блок-модулли ёндашувига йўналтирилган методик таъминоти ўқув материаллари интерфаоллиги ва ижодий-интелллектуал топшириқлар (прогнозтик, танқидий баҳоловчи, креативликни аниқловчи) мажмуасини ишлаб чиқиш асосида такомилаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Олий таълим муассасаларида математика ўқитиш методикаси фани ўқув машғулотларини лойиҳалаштириб ўқитиш шарт-шароитларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалари асосида;
математика фанлари ўқув машғулотларини лойиҳалаб ўқитишнинг замонавий концепцияси, амалиёт, яхлитлик, мустақиллашув, ҳаракат элементларидан фойдаланиш, ўқув машғулотларининг “катта”, “ўрта” ва “кичик” модулли лoйиҳаларини тузиш босқичлари, функционал амаллар кетма-кетлиги траекторияси мазмунига оид таклифлар “Математика ўқитиш методикаси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 11 октябрдаги 89-03-2332-сон маълумотномаси). Мазкур ўқув қўлланма “Математика ўқитиш методикаси” фани ўқув машғулотларининг ташкилий-педагогик босқичлари самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
“Математика ўқитиш методикаси” фанини ўқитишнинг блок-модулли ёндашувига йўналтирилган методик таъминоти, ўқув материаллари интерфаоллиги ва ижодий-интелллектуал топшириқлар тизимига оид таклифлардан “Вазирлик тизимида 2015–2017 йилларга мўлжалланган амалий тадқиқотлар дастурлари” доирасидаги “Олий таълим муассасаларидаги ўқув фанларининг модулли ўқитиш методикаси ва амалиёти (“Математика ўқитиш методикаси” таълими йўналиши мисолида)” мавзусидаги  амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 11 октябрдаги 89-03-2332-сон маълумотномаси). Ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар педагогик технология тамойиллари асосида ўқув машғулотлари лойиҳасини тузишга, ўқитиш сифати ва самарадорлигини оширишга имкон берган;
ўқув модулларини иерархик поғоналаш, мақсадларни шакллантириш, умумий ва хусусий методологияларни ажратиш, ўқув ҳаракатларини аниқлаштириш, ўқув машғулотларини лойиҳалаш технологиясини такомиллаштиришга оид таклифлардан “130000 – Математика” бакалавриат таълим йўналишининг Давлат таълим стандартлари ва “Математика ўқитиш методикаси” мазмунини такомиллаштиришда  фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2016 йил 23 августдаги 383-сонли буйруғи, 335-057-сон маълумотномаси). Бу таклифлар талабаларнинг касбий фаолиятга тайёргарлик даражасини ошириш, мамлакат ижтимоий-иқтисодий эҳтиёжи ва талабларига мос педагоглар таркибини шакллантиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish