Sayt test rejimida ishlamoqda

Умуров Зариф Латифбоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бошланғич синф ўқувчилари таълимий муаммоларига оид дидактик шарт-шароитларни такомиллаштириш», 13.00.01–Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.3.PhD/Ped115.
Илмий раҳбар: Адизов Бахтиёр Раҳмонович, педагогика фанлари  доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, PhD.28.03.2018.Ped.02.06.
Расмий оппонентлар: Махмудова Муяссар Махмудовна, педагогика фанлари доктори, профессор; Абдуллаева Шахзода Абдуллаевна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: бошланғич синф ўқувчилари таълимий муаммоларига оид дидактик шарт-шароитларни такомиллаштиришнинг тамойиллари, шакл, метод ва воситаларини назарий асослаш ҳамда амалиётга татбиқ этиш юзасидан таклиф ва тавсия ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги
таълимий муаммоларни дидактик тавсифлаш ҳамда уларнинг тузилишини аниқлаш, таълимий муаммолар типлари, таълимий муаммоларнинг дидактик хусусиятлари ва бошланғич синф ўқувчиларининг интерфаол ҳолати таълим субъекти вазифасидаги иштирокини таъминловчи воситалар аниқлаштирилган;
бошланғич синфларда таълимий муаммоларни ўқувчиларнинг тафаккурига мослаб ўтказиш, ўқувчиларда мустақил фикрлашга йўналтириш, ўқувчиларни мустақил хулоса чиқаришга одатлантириш ҳамда ижодий изланиш йўли билан ўқув материалини мустақил ўрганиш шакллари такомиллаштирилган;
“ўқув материали” ва “таълимий муаммолар” ўртасидаги алоқадорликни ўрганиш, ўқув материалини лойиҳалаш ва уни ўқувчиларбоп шаклга келтириш имкониятини ошириш, мавзуларни ўқувчиларнинг реал билиш имкониятларига мослаштириш, ўқув материалини таълим мазмунининг шакли, бирлиги ва уни моддийлаштириш даражаси сифатида қараш таълим жараёнининг технологик конструкциялари асосида бойитилган;
бошланғич синф ўқувчиларининг билиш имкониятлари таҳлил қилиниб, “реал ўқув имконияти”, “реал билув имконияти”, “реал ўқув-билув имконияти” дидактик тавсифланган ҳамда таълим жараёнининг боришида ўқитувчининг ўқувчиларга таъсири, ўқувчининг реал ўқув имкониятларига мос ўқув материалини ўзлаштириши, шунингдек, ақлий меҳнат ва ақлий фаолият усулларини пухта эгаллаган ўқувчи ўқитувчи таълимга татбиқ этган муаммоларни бажаришга ва ўқитиш фаолиятининг ўқувчиларга таъсири самарадорлиги ўқувчиларнинг умумий соғлигига боғлиқ экани аниқлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Бошланғич синф ўқувчилари таълимий муаммоларига оид дидактик шарт-шароитларни такомиллаштириш бўйича  олинган илмий натижалар асосида:
таълимий муаммоларга дидактик тавсиф бериш ҳамда уларнинг тузилишини аниқлаш, таълимий муаммолар типлари, таълимий муаммоларнинг умумий дидактик мазмуни ва бошланғич синф ўқувчиларининг интерфаол ҳолати, унинг таълим субъекти вазифасидаги иштирокини таъминловчи воситалар бўйича таклифлардан “Ф1-ХТ-1-31247 рақамли  “Ўқувчиларда ўзаро дўстона муносабатларга асосланиб ҳамкорликда фаолият кўрсатиш кўникмаларини шакллантириш стратегияси” мавзусидаги лойиҳа доирасида дидактик топшириқларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Халқ таълими вазирлигининг 2018 йил 5 апрелдаги 03-02/2-2-918-сон маълумотномаси). Натижада таълимий муаммолардан фойдаланиш орқали ўқувчиларнинг топқирлик (эвристик) имкониятлари кенгайтирилган;
тадқиқот доирасида ишлаб чиқилган бошланғич синф ўқувчилари таълимий муаммоларига оид дидактик шарт-шароитларни такомиллаштириш А1-ХТ-1-19701 рақамли “Ўқувчиларнинг ўқув-билув имкониятларини кенгайтиришга хизмат қиладиган вазиятларни лойиҳалаш механизмлари” мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида яратилган “Ўқувчиларнинг билиш фаолиятини кенгайтиришга йўналтирилган ўқув вазиятларини фанлар кесимида лойиҳалаш” ва “Ўқувчиларда дўстона муносабатлар асосида ҳамкорлик кўникмаларини шакллантириш жараёнининг мазмуни” ҳамда  “Ўқув-билув муаммолари ва уларни тайёрлаш технологияси” номли методик қўлланмалар мазмунига сингдирилган, умумий ўрта таълим мактаблари ўқув-тарбия жараёнига татбиқ қилинган (Халқ таълими вазирлигининг 2018 йил 5 апрелдаги 03-02/2-2-918-сон маълумотномаси). Натижада, бошланғич синф ўқувчилари таълимий муаммоларига оид дидактик шарт-шароитларни такомиллаштиришга доир методик қўлланмалар ишлаб чиқилган ва ўқувчиларнинг тафаккурини ривожлантиришга эришилган;
бошланғич синф ўқувчилари таълимий муаммолари ўқувчиларнинг тафаккурига мўлжаллаб ўтказилиши, ўқувчиларда мустақил фикрлашни ривожлантиришга йўналганлиги, ўқувчиларни мустақил хулоса чиқаришга одатлантириши ҳамда ижодий изланиш йўли билан ўқув материалини мустақил ўрганишнинг самарадорлиги баҳолаш мезонларига доир таклифлар Бухоро, Навоий ва Қашқадарё вилояти халқ таълими бошқармаларига қарашли умумий ўрта таълим мактаблари бошланғич синфлари ўқув-тарбия жараёнига татбиқ қилинган (Халқ таълими вазирлигининг 2018 йил 5 апрелдаги 03-02/2-2-918-сон маълумотномаси). Натижада, таълимий муаммоларни экспериментал таълимга татбиқ этишга оид тавсиялар асосида бошланғич синфларда ўқитишнинг самарадорлиги ва сифатини оширишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish