Таджиев Бехзод Умиджановичнинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қишлоқ жойларида кооператив тадбиркорликни ривожлантиришнинг илмий-услубий асослари”, 08.00.15 – Тадбиркорлик ва кичик бизнес иқтисодиёти.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.2.DSc/Iqt1306
Илмий маслаҳатчи: Салаев Санъатбек Комилович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/2025.27.12.I.08.03
Расмий оппонентлар: Гафуров Убайдулла Вахобович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Муродова Нодира Куллиевна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Абдуллоев Аслиддин Жунайдуллоевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: қишлоқ жойларида кооператив тадбиркорликни ривожлантиришнинг илмий-услубий асосларини такомиллаштириш, кооператив муносабатлар асосида кичик ишлаб чиқарувчиларни қиймат занжирларига интеграциялаш ва ҳудудий ижтимоий-иқтисодий барқарорликни таъминлашга қаратилган илмий таклиф ҳамда амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кооперация, кооперацион муносабатлар ва кооператив тушунчаларининг институционал-функсионал жиҳатлари қишлоқ жойларида кооператив муносабатлар, тадбиркорликнинг кичик ишлаб чиқарувчиларни ишлаб чиқариш ва қиймат занжирига интеграцияловчи институционал механизми сифатида такомиллаштирилган;
кооператив тадбиркорликни ривожлантиришда қишлоқ жойларида ички ресурслар, маҳаллий салоҳият, кооператив интеграция ва институционал ҳамкорликка асосланган нео-эндоген муаллифлик консепсияси асосланган;
қишлоқ жойларида тадбиркорликнинг кооперация салоҳиятини баҳолаш ёндошуви ишлаб чиқариш-консентрация, ресурс, инфратузилма-молиявий, меҳнат-демографик ва институционал тайёрлик омилларининг кўп мезонли интеграл баҳолаш муаллифлик услубияти асосида такомиллаштирилган;
қишлоқ тадбиркорлигини ривожлантиришда Ўзбекистон Республикаси ҳудудларида қишлоқ жойларида кооператив тадбиркорликнинг ривожланиш даражаси сотсиологик анкета сўровномалари асосида баҳоланиб, “компания-кооператив-деҳқон хўжалиги” тамойилига асосланган кўп функцияли қиймат занжирининг кооператив модели мақбул ечим сифатида асосланган;
қишлоқ жойларида кооператив тадбиркорлик субектларини ривожлантиришнинг такомиллаштирилган ташкилий-иқтисодий механизми ишлаб чиқилиб, унинг натижадорлигини баҳолаш индикаторлари ҳамда 2030-йилгача бўлган прогноз кўрсаткичлари асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Қишлоқ жойларида кооператив тадбиркорликни ривожлантиришнинг илмий-услубий асосларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
кооперация, кооперацион муносабатлар ва кооператив тушунчаларининг институционал-функсионал жиҳатлари қишлоқ жойларида кооператив муносабатлар, тадбиркорликнинг кичик ишлаб чиқарувчиларни ишлаб чиқариш ва қиймат занжирига интеграцияловчи институционал механизми сифатида такомиллаштирилган таклифидан “Лойиҳа бошқаруви” номли дарсликни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026-йил 21-июндаги 288632242-сонли буйруғи). Мазкур илмий натижанинг амалиётга жорий этилиши натижасида кооператив тадбиркорликнинг кичик ишлаб чиқарувчиларни ишлаб чиқариш ва қиймат занжирига интеграцияловчи институционал механизм сифатидаги назарий мазмунини ўқув жараёнида ёритиш имконияти яратилган;
кооператив тадбиркорликни ривожлантиришда қишлоқ жойларида ички ресурслар, маҳаллий салоҳият, кооператив интеграция ва институционал ҳамкорликка асосланган ишлаб чиқилган нео-эндоген муаллифлик консепсияси таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026-йил 6-мартдаги ПҚ-89-сон “Хоразм вилоятини 2026-йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда аҳоли турмуш даражасини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорининг 4-иловасидаги “2026-йилда Хоразм вилоятини комплекс ривожлантириш бўйича “йўл харитаси””нинг 2-3-бандларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2026-йил 24-сентабрдаги 01-06-30-9371-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий натижанинг амалиётга жорий этилиши натижасида қишлоқ ҳудудларида кооператив тузилмаларни ҳудудий ихтисослашув ва маҳаллий салоҳиятга мувофиқ шакллантириш бўйича бошқарув қарорларини илмий асослаш имконияти кенгайган;
қишлоқ жойларида тадбиркорликнинг кооперация салоҳиятини баҳолаш ёндошуви ишлаб чиқариш-консентрация, ресурс, инфратузилма-молиявий, меҳнат-демографик ва институционал тайёрлик омилларининг кўп мезонли интеграл баҳолаш муаллифлик услубияти асосида такомиллаштирилган таклифлдан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026-йил 6-мартдаги ПҚ-89-сон “Хоразм вилоятини 2026-йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда аҳоли турмуш даражасини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг И-ИВ-бандларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2026-йил 24-сентабрдаги 01-06-30-9371-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий натижанинг амалиётга жорий этилиши натижасида кооператив тузилмаларни жойлаштиришда юқори, ўрта ва паст салоҳиятли ҳудудларни аниқлаш ҳамда табақалаштирилган ёндашувларни қўллаш имконияти яратилган;
қишлоқ тадбиркорлигини ривожлантиришда Ўзбекистон Республикаси ҳудудларида қишлоқ жойларида кооператив тадбиркорликнинг ривожланиш даражаси сотсиологик анкета сўровномалари асосида баҳоланиб, “компания-кооператив-деҳқон хўжалиги” тамойилига асосланган кўп функцияли қиймат занжирининг кооператив модели мақбул ечим сифатида асосланган таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026-йил 6-мартдаги ПҚ-89-сон “Хоразм вилоятини 2026-йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда аҳоли турмуш даражасини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг И-ИВ-бандларини ичлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2026-йил 24-сентабрдаги 01-06-30-9371-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий натижанинг амалиётга жорий этилиши натижасида кичик ишлаб чиқарувчиларнинг бозорга чиқиш имкониятларини кенгайтириш ва қўшилган қиймат яратиш жараёнидаги иштирокини кучайтириш имконияти яратилган;
қишлоқ жойларида кооператив тадбиркорлик субектларини ривожлантиришнинг такомиллаштирилган ташкилий-иқтисодий механизми ишлаб чиқилиб, унинг натижадорлигини баҳолаш индикаторлари ҳамда 2030-йилгача бўлган прогноз кўрсаткичлари асосланган таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026-йил 6-мартдаги ПҚ-89-сон “Хоразм вилоятини 2026-йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда аҳоли турмуш даражасини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорининг 1-иловасидаги “Хоразм вилоятининг 2026 йилга мўлжалланган иқтисодий кўрсаткичларининг прогноз параметрлари”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2026-йил 24-сентабрдаги 01-06-30-9371-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий натижанинг амалиётга жорий этилиши натижасида кооператив хизматлари қамрови, қайта ишлаш улуши, бандлик, даромадлар барқарорлиги ва ҳудудий иқтисодий фаолликни оширишга қаратилган бошқарув қарорларини илмий асослаш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish