Аҳмедова Райхона Жасурбек қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Мода соҳасида рақамли маркетинг стратегияларидан фойдаланишни такомиллаштириш”, 08.00.11-“Маркетинг”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Iqt5151.
Илмий раҳбари: Хакимов Зиёдулла Аҳмадович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги DSc.03/2025.27.12.I.23.04 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Хашимов Акрам Абдиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор. Маҳмудов Тоҳиржон Олимжанович, иқтисодиёт фанлари бўйча фалсафа доктори (PhD), дотсент.
Етакчи ташкилот: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: мода соҳасини рақамли маркетинг стратегиялари асосида ривожлантиришга қаратилган илмий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш ҳисобланади.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра “мода маркетинги” тушунчасининг иқтисодий мазмуни мода маҳсулотларининг эстетик, функсионал ва символик қийматини истеъмолчининг индивидуал ҳамда ижтимоий идентификация эҳтиёжлари билан уйғунлаштирган ҳолда, дизайнни яратиш босқичидан бошлаб, истеъмолчи тажрибасини шакллантиришгача бўлган қиймат занжирида рақамли ва анъанавий каналлар интеграцияси асосида бошқарувчи, миллий-маданий ўзига хосликни глобал мода тенденциялари билан мувозанатни таъминловчи ҳамда истеъмолчилар жамоасини бренд билан биргаликда қиймат яратиш жараёнига жалб этувчи стратегик фаолият тизими сифатида такомиллаштирилган;
истеъмолчилар хулқ-атворини шакллантирувчи рақамли маркетинг воситалари ҳисобланган ижтимоий тармоқлар, инфлюенсер, контентлар ва рақамли реклама ҳамда мобил маркетингнинг харид қарорларига таъсир даражаларини баҳолаш орқали модалар бозорини ривожланиш стратегияларини танлаш асосланган;
мода соҳасини рақамли маркетинг стратегиялари асосида ривожлантириш ва миллий мода брендини глобал бозорга чиқариш мақсадида мода-дизайн марказларининг рақамли маркетинг фаолиятини мода намойишлари, reklama/PR, товар, савдо, жойлаштирув ва истеъмолчига йўналтирилганлик стратегияларининг интеграцияси, маҳаллий дизайнерларни халқаро брендлар билан ҳамкорлигини йўлга қўйишга асосланган “K-pop/K-beauty” моделини Ўзбекистон миллий маданий хусусиятларга мослаштириш ва микро-инфлюенсер маркетинг дастурларини тизимли жорий этиш механизми таклиф этилган;
тўқимачилик кластерларининг рақамли маркетинг фаолиятини веб-сайт, ижтимоий тармоқлар маркетинги(SMM), контент маркетинг, мобил маркетинг, электрон тижорат интеграцияси ва рақамли реклама-аналитика компонентлари асосида комплекс баҳолаш орқали стратегик имкониятларни аниқлаш таклифи асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
услубий ёндашувга кўра “мода маркетинги” тушунчасининг иқтисодий мазмуни мода маҳсулотларининг эстетик, функсионал ва символик қийматини истеъмолчининг индивидуал ҳамда ижтимоий идентификация эҳтиёжлари билан уйғунлаштирган ҳолда, дизайнни яратиш босқичидан бошлаб истеъмолчи тажрибасини шакллантиришгача бўлган қиймат занжирини рақамли ва анъанавий каналлар интеграцияси асосида бошқарувчи, миллий-маданий ўзига хосликни глобал мода тенденциялари билан мувозанатни таъминловчи ҳамда истеъмолчилар жамоасини бренд билан биргаликда қиймат яратиш жараёнига жалб этувчи стратегик фаолият тизими сифатида такомиллаштириш таклифлар олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган “Рақамли маркетинг” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректорининг 2023-йил 14-июлдаги 228-сон буйруғи). Рақамли ва анъанавий каналлар интеграцияси асосида бошқарувчи, миллий-маданий ўзига хосликни глобал мода тенденциялари билан мувозанатни таъминловчи ҳамда истеъмолчилар жамоасини бренд билан биргаликда қиймат яратиш жараёнига жалб этувчи стратегик фаолият тизими сифатида таклиф этилган “мода маркетинги” тушунчаси бўйича талабаларнинг назарий билимларни кенгайтириш имкони яратилган;
истеъмолчилар хулқ-атворини шакллантирувчи рақамли маркетинг воситалари ҳисобланган ижтимоий тармоқлар, инфлюенсер, контентлар ва рақамли реклама ҳамда мобил маркетингнинг харид қарорларига таъсир даражаларини баҳолаш орқали модалар бозорини ривожланиш стратегияларини танлаш таклифи "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмасига аъзо корхоналар фаолиятига жорий этилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2026-йил 20-октябрдаги 01/06-1591-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликни амалиётга жорий этиш натижасида маҳаллий мода брендлари жумладан, “Ифтихор Кийим Саноат” МЧЖнинг ижтимоий тармоқлардаги фаоллик даражаси 2024-йилга нисбатан 2025-йилда 156 фоиз, “Арт Софт Тех” МЧЖда эса 278 фоизга ошган. Натижада Россия ва Қозоғистонда миллий мода брендини шакллантириш ва глобал бозорда янада кенгайиш имконияти яратилган;
мода соҳасини рақамли маркетинг стратегиялари асосида ривожлантириш ва миллий мода брендини глобал бозорга чиқариш мақсадида мода-дизайн марказларининг рақамли маркетинг фаолиятини мода намойишлари, reklama/PR, товар, савдо, жойлаштирув ва истеъмолчига йўналтирилганлик стратегияларининг интеграцияси, маҳаллий дизайнерларни халқаро брендлар билан ҳамкорлигини йўлга қўйишга асосланган “K-pop/K-beauty” моделини Ўзбекистон миллий маданий хусусиятларга мослаштириш ва микро-инфлюенсер маркетинг дастурларини тизимли жорий этиш механизми “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси фаолиятига жорий этилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2026-йил 20-октябрдаги 01/06-1591-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликни амалиётга жорий этиш натижасида маҳаллий мода брендлари, жумладан, “Ифтихор Кийим Саноат” МЧЖнинг халқаро ҳамкорлик доирасидаги савдо ҳажми 2024-йилга нисбатан 2025-йилда 11,4 фоизга, “Арт Софт Тех” МЧЖда эса 6,4 фоизга ошган. Натижада миллий мода брендларини глобал бозорга чиқариш ва Ўзбекистон кийим-кечак экспорт салоҳиятини кенгайтириш имконияти яратилган;
тўқимачилик кластерларининг рақамли маркетинг фаолиятини веб-сайт, ижтимоий тармоқлар маркетинги(SMM), контент маркетинг, мобил маркетинг, электрон тижорат интеграцияси ва рақамли реклама-аналитика компонентлари асосида комплекс баҳолаш орқали стратегик имкониятларни аниқлаш таклифи “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасига аъзо корхоналарнинг рақамли маркетинг стратегияларини такомиллаштиришда фойдаланилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2026-йил 20-октябрдаги 01/06-1591-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликни амалиётга жорий этиш натижасида, “Ифтихор Кийим Саноат” МЧЖнинг рақамли маркетинг фаолият индекси кўрсаткичи 2024-йилга нисбатан 2025-йилда 2,86 баллдан 4,20 баллга, “Арт Софт Тех” МЧЖда эса 1,64 баллдан 3,10 баллга ошган. Натижада Наманган вилояти тикув-трикотаж корхоналарида рақамли маркетинг фаолиятини тизимли баҳолаш ва бошқаришга эришилиб, маҳаллий бозорда рақобатбардошликни ошириш имконияти яратилган.