Абдуллаев Элёрбек Одилжон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Саноат корхоналарида қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш”, 08.00.03 – Саноат иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:
Илмий раҳбар: Хакимов Зиёдулла Ахмадович, иқтисодиёт фанлари доктори, дотсент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/2025.27.12.I.23.03
Расмий оппонентлар: Муратова Шоҳиста Ниматуллаевна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Мухтаров Махмуджон Марифович, иқтисодиёт фанлари доктори, дотсент.
Етакчи ташкилот: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади саноат корхоналарида қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
саноат корхоналарида қуёш фотоелектр станцияларини жорий этиш лойиҳаларининг иқтисодий самарадорлигини энергиянинг нормаллаштирилган қиймати (LCoE) ҳамда электр энергиясининг ижтимоий қиймати (SCoE) кўрсаткичларига асосланган комплекс баҳолаш орқали ошириш таклиф этилган;
тизимли тенгламаларни моделлаштиришга асосланган (PLS-SEM) усулда саноат корхоналарининг қайта тиклашувчи энергия манбаларидан фойдаланишда инвестицион тайёрлик даражаси экологик масъулият (β=0,275), технологик хабардорликнинг энг кучли ижобий таъсири (β=0,253), техник билим даражаси (β=-0,138) ва ташкилий тайёрликнинг (β=-0,179) кутилмаган салбий таъсир даражаларига кўра стратегик қарорлар қабул қилиш таклифи асосланган;
Ўзбекистон саноат корхоналарида ESG ёндашуви асосида ҚТЕ манбаларини жорий этишнинг стратегик лойиҳалари самарадорлигини барқарор энергетика соҳасида давлат сиёсати, меъёрий-ҳуқуқий база ва институционал муҳит даражасини доимий мониторингини олиб борувчи симуляцион моделлаштириш орқали “яшил” энергетика дастурини амалга ошириш (RISE=0,76) таклифи асосланган;
Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган ҚТЕ манбаларидан энергия лойиҳалари асосида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмининг ўсиши ҳамда атмосферага чиқарилган ифлослантирувчи моддаларнинг камайишининг 2030-йилгача бўлган прогноз қийматлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Саноат корхоналарида ҚТЕ манбаларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
саноат корхоналарида қуёш фотоелектр станцияларини жорий этиш лойиҳаларининг иқтисодий самарадорлигини энергиянинг нормаллаштирилган қиймати (LCoE) кўрсаткичи ҳамда экологик ва ижтимоий омилларни ҳисобга олувчи электр энергиясининг ижтимоий қиймати (SCoE) ёндашувига асосланган комплекс баҳолаш орқали самарадорликни ошириш таклифи “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг “Инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш” бўлими фаолиятида фойдаланилган (“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг 2026-йил 11-февралдаги №01-05-16/150-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликлар “Фазман текстил” МЧЖ, “Адхамбек текстил” МЧЖ ҳамда “Чуст техтиле” МЧЖлар фаолиятида синовдан ўтказилиб, корхоналарининг қуёш фотоелектр станцияларини жорий этишнинг иқтисодий ва ижтимоий самарадорлиги ҳамда инвестицияларнинг қопланиш муддатини 13–15 йил оралиғида бўлиши асосланган;
тизимли тенгламаларни моделлаштиришга асосланган (PLS-SEM) усулда саноат корхоналарининг қайта тиклашувчи энергия манбаларидан фойдаланишда инвестицион тайёрлик даражаси экологик масъулият (β = 0,275) ва технологик хабардорликнинг (β = 0,253) энг кучли ижобий таъсири ҳамда техник билим даражаси (β = -0,138) ва ташкилий тайёрликнинг (β = -0,179) кутилмаган салбий таъсир даражаларига кўра стратегик қарорлар қабул қилиш таклифи “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг “Иқтисодий таҳлил” бошқармаси фаолиятида амалиётга жорий этилган (“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг 2026-йил 11-февралдаги №01-05-16/150-сон маълумотномаси). Илмий янгилик асосида техник билим даражаси юқори бўлган мутахассисларда эҳтиёткорлик кучайиши ва ташкилотда рискка боғлиқ инерсия сабаб қарор қабул қилиш жараёни секинлашиши билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш бўйича амалий механизмлар ишлаб чиқилиб, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖда саноат корхоналарининг яшил энергияга инвестиция киритишга тайёрлигини ошириш, инновацион қарор қабул қилиш жараёнларини тезлаштириш ҳамда энергия тежамкорликни ошириш бўйича стратегик дастурларни ишлаб чиқиш имкони яратилган;
Ўзбекистон саноат корхоналарида ESG ёндашуви асосида ҚТЕ манбаларини жорий этишни стратегик лойиҳалари самарадорлигини барқарор энергетика соҳасида давлат сиёсати, меъёрий-ҳуқуқий база ва институционал муҳит даражасини доимий мониторингини олиб борувчи симуляцион моделлаштириш орқали “яшил” энергетика дастурини амалга ошириш бўйича таклифлар “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг “Иқтисодий таҳлил” бошқармаси фаолиятида амалиётга жорий этилган (“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг 2026-йил 11-февралдаги №01-05-16/150 сон маълумотномаси). Мазкур таклифларни амалга ошириш натижасида Ўзбекистон йирик саноат корхоналарида ESG ёндашуви асосида ҚТЕ манбаларини жорий этиш бўйича стратегик лойиҳаларни режалаштириш ва “яшил энергетика” дастурларини режалаштириш, CO₂ чиқиндиларининг камайиши ресурсларни устувор йўналишларга қайта тақсимлаш ва “яшил” инвестицияларни жалб қилиш бўйича мақсадли дастурларни белгилашга хизмат қилган;
Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган ҚТЕ манбаларидан энергия лойиҳалари асосида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмининг ўсиши ҳамда атмосферага чиқарилган ифлослантирувчи моддаларнинг камайишининг 2030-йилгача бўлган аниқланган прогноз қийматлари “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг “Иқтисодий таҳлил” бошқармаси фаолиятида амалиётга жорий этилган (“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг 2026-йил 11-февралдаги №01-05-16/150 сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгилик асосида Ўзбекистон республикасида 2030-йилга қадар ҚТЕ ишлаб чиқариш ҳажми 43717 млн кВт·соатга етиши ва умумий энергия ишлаб чиқаришдаги улуши 44,9%ни ташкил этиши прогнозлашиб, ушбу натижалар асосида Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги учун қуёш ва шамол энергетикаси қувватларини кенгайтириш, гидроенергетикани модернизация қилиш, саноат корхоналарида ҚТЕ жорий этишни рағбатлантириш бўйича стратегик тавсия ишлаб чиқилиши, мамлакатда яшил энергетика сиёсати ва саноатни барқарор ривожлантириш дастурларини шакллантиришда фойдаланилган.