Юлдашев Голибжон Тургуновичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тўқимачилик саноати корхоналари иқтисодий салоҳиятини ошириш механизмларини такомиллаштириш”, 08.00.03-“Саноат иқтисодиёти”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Iqt3992
Илмий раҳбар: Исмаилов Акмал Махсудович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/2025.27.12.I.23.03
Расмий оппонентлар: Муратова Шоҳиста Ниматуллаевна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Хакимов Зиёдулла Ахмадович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тўқимачилик саноати корхоналари иқтисодий салоҳиятини ошириш механизмларини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тўқимачилик саноати корхоналарининг иқтисодий салоҳиятини баҳолаш услубиётини қиймат занжири бўйича қўшилган қийматни чуқурлаштириш даражаси, ресурслар трансформацияси самарадорлиги ҳамда ишлаб чиқариш босқичларидаги функсионал узилишларни аниқлаш мезонлари асосида такомиллаштирилган;
тўқимачилик саноати корхоналари иқтисодий салоҳиятини баҳолаш услубини ресурс салоҳияти индекси (Р), технологик салоҳият индекси (Т), молиявий салоҳият индекси (М), кадрлар салоҳияти индекси (К), бозор салоҳияти индекси (Б) ва барқарорлик салоҳияти индекси (БС)ларини ягона интеграл кўрсаткич сифатида ифодаловчи нормаллаштириш ҳамда вазнли агрегациялаш асосида “Тўқимачилик саноати иқтисодий салоҳияти интеграл индекси”ни ҳисоблаш, шунингдек иқтисодий салоҳият даражаларини “критик даража” (0,0 - 0,20], “паст даража” (0,20 - 0,40], “ўрта даража” (0,40 - 0,60], “барқарор даража” (0,60 - 0,80] ва “юқори даража” (0,80 - 1,00] мезонлари бўйича таснифлаш асосида такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган;
тўқимачилик саноати корхоналари иқтисодий салоҳиятини ошириш механизмини иқтисодий салоҳиятнинг ресурс, технологик, молиявий, кадрлар, бозор ва барқарорлик блокларини TSISII интеграл индекси орқали баҳолаш, эконометрик таҳлил асосида устувор омиллар таъсирини аниқлаш ҳамда иқтисодий салоҳиятнинг заиф блокларига молиявий, технологик, кадрлар ва бозор ресурсларини CASCADE қайта тақсимлаш механизми асосида йўналтириш бўйича ишлаб чиқилган;
тўқимачилик саноати тармоғининг иқтисодий салоҳиятини прогнозлаш моделини асосий иқтисодий кўрсаткичлар вақт қаторларининг тренд, сикллик ва тасодифий компоненталарини ҳисобга олган ҳолда 2026-2030-йилларга мўлжалланган ривожланиш ссенарийларини шакллантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тўқимачилик саноати корхоналари иқтисодий салоҳиятини ошириш механизмларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тўқимачилик саноати корхоналарининг иқтисодий салоҳиятини баҳолаш услубиётини қиймат занжири бўйича қўшилган қийматни чуқурлаштириш даражаси, ресурслар трансформацияси самарадорлиги ҳамда ишлаб чиқариш босқичларидаги функсионал узилишларни аниқлаш мезонлари асосида такомиллаштириш бўйича берилган таклифи “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси томонидан амалиётда фойдаланиш учун қабул қилинган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2026-йил 14- июлдаги 01/06-1036 сонли маълумотномаси). Мазкур илмий натижанинг амалиётга жорий этилиши натижасида корхоналарнинг иқтисодий салоҳиятини баҳолашда қўшилган қийматни шакллантириш босқичлари бўйича иқтисодий номутаносибликларни аниқлаш имконияти яратилган, ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини баҳолаш аниқлиги 8,4 фоизга, юқори қўшилган қийматли маҳсулот ишлаб чиқариш имкониятларини аниқлаш даражаси 9,1 фоизга ҳамда бошқарув қарорларини қабул қилишнинг иқтисодий асосланганлиги 7,6 фоизга ошган;
тўқимачилик саноати корхоналари иқтисодий салоҳиятини баҳолаш услубини ресурс салоҳияти индекси (Р), технологик салоҳият индекси (Т), молиявий салоҳият индекси (М), кадрлар салоҳияти индекси (К), бозор салоҳияти индекси (Б) ва барқарорлик салоҳияти индекси (БС)ларини ягона интеграл кўрсаткич сифатида ифодаловчи нормаллаштириш ҳамда вазнли агрегациялаш асосида “Тўқимачилик саноати иқтисодий салоҳияти интеграл индекси”ни ҳисоблаш, шунингдек иқтисодий салоҳият даражаларини “критик даража” (0,0 - 0,20], “паст даража” (0,20 - 0,40], “ўрта даража” (0,40 - 0,60], “барқарор даража” (0,60 - 0,80] ва “юқори даража” (0,80 - 1,00] мезонлари бўйича таснифлаш асосида такомиллаштириш бўйича берилган таклифи “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси томонидан амалиётда фойдаланиш учун қабул қилинган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2026-йил 14- июлдаги 01/06-1036 сонли маълумотномаси). Мазкур илмий натижанинг амалиётга жорий этилиши корхоналарнинг иқтисодий салоҳият даражасини ягона мезонлар асосида аниқлаш, ривожланиш ҳолатини қиёсий баҳолаш, иқтисодий салоҳиятнинг заиф ва устувор йўналишларини аниқлаш ҳамда бошқарув қарорларини қабул қилишнинг аналитик асосларини кучайтиришга хизмат қилган;
тўқимачилик саноати корхоналари иқтисодий салоҳиятини ошириш механизмини иқтисодий салоҳиятнинг ресурс, технологик, молиявий, кадрлар, бозор ва барқарорлик блокларини “Тўқимачилик саноати иқтисодий салоҳияти интеграл индекси” орқали баҳолаш, эконометрик таҳлил асосида устувор омиллар таъсирини аниқлаш ҳамда иқтисодий салоҳиятнинг заиф блокларига молиявий, технологик, кадрлар ва бозор ресурсларини CASCADE қайта тақсимлаш механизми асосида йўналтириш бўйича берилган таклифи “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси томонидан амалиётда фойдаланиш учун қабул қилинган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2026-йил 14-июлдаги 01/06-1036 сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликни амалиётга татбиқ этиш натижасида иқтисодий салоҳиятнинг заиф блокларини аниқлаш аниқлиги 16,8 фоизга, ресурсларни устувор йўналишларга мақсадли тақсимлаш самарадорлиги 14,3 фоизга, инвестиция ресурсларидан фойдаланиш самарадорлиги 12,7 фоизга ҳамда экспорт салоҳиятини ривожлантириш бўйича бошқарув қарорларини қабул қилиш тезкорлиги 15,4 фоизга ошган;
тўқимачилик саноати тармоғининг иқтисодий салоҳиятини прогнозлаш моделини асосий иқтисодий кўрсаткичлар вақт қаторларининг тренд, сикллик ва тасодифий компоненталарини ҳисобга олган ҳолда 2026-2030-йилларга мўлжалланган ривожланиш ссенарийларини шакллантириш бўйича берилган таклифи “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси томонидан амалиётда фойдаланиш учун қабул қилинган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2026-йил 14-июлдаги 01/06-1036 сонли маълумотномаси). Мазкур илмий натижани амалиётга жорий этиш натижасида инвестиция ва экспорт кўрсаткичларини прогнозлаш аниқлиги 13,5 фоизга, ривожланиш ссенарийларини баҳолаш ишончлилиги 17,2 фоизга, стратегик қарорларни ишлаб чиқиш учун зарур бўлган таҳлилий маълумотларни шакллантириш тезлиги 19,6 фоизга ошган ҳамда тармоқ ривожланиши билан боғлиқ хавфларни олдиндан аниқлаш имконияти 15,8 фоизга яхшиланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish