Халиков Умид Рахматуллаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Замонавий суғурта бозорини шакллантиришда илғор хорижий тажрибаларидан фойдаланиш», 08.00.07 - “Молия, пул муомаласи ва кредит”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.4.PhD/Iqt6092.
Илмий раҳбар: Қўлдошев Қамариддин Мансурович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/27.12.2025.I.23.01.
Расмий оппонентлар: Мирзаев Абдуллажон Топилович, иқтисодиёт фанлари доктори, дотсент; Сайфутдинов Шухратжон Султонович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), дотсент.
Етакчи ташкилот: “KAFOLAT суғурта компанияси” АЖ.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Мамлакат иқтисодиётини модернизациялаш шароитида Ўзбекистон миллий суғурта бозорини дунёнинг ривожланган мамлакатлари суғурта бозорларининг илғор тажрибаларидан фойдаланган ҳолда ривожлантиришга қаратилган таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
суғурталовчилар ва қайта суғурталовчиларнинг тўлов қобилияти маржасини ҳисоблашда, хорижий мамлакатлар тажрибаларидан келиб чиққан ҳолда, суғурта компаниясининг солиқлар ва йиғимлар бўйича дебиторлик қарздорлик суммасини истисно қилиш таклиф этилган;
жисмоний шахсларнинг кўчмас мулкини суғурталашда “фавқулодда ҳолатлар” хавфи бўйича суғурта даъволарини қабул қилиш ва тўлаш бўйича автоматик қарор қабул қилиш учун сунъий интеллект моделини жорий этишнинг потенциал иқтисодий самараси ҳисоблар асосида аниқланган;
Ўзбекистон ва ташқи суғурта бозорларининг ўзига хос хусусиятларини ҳар томонлама таҳлил қилиш натижаларига кўра, ташқи бозорларнинг илғор амалиётини ҳисобга олган ҳолда ва ички бозор фаолияти муаммоларини ҳал қилишга қаратилган Ўзбекистон суғурта бозорининг мижозларга йўналтирилган, узоқ муддатли истиқболда бозор, суғурталовчиларнинг операцион харажатларини камайтириш ва суғурта мукофотларини ошириш трансформациясини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар мажмуи ишлаб чиқилган;
пропорсионал қайта суғурталаш нархини EML (Эстиматед Махимум Лосс) асосида нопропорсионал қайта суғурталанаётган рискларнинг ҳар бир қавати (леери) бўйича рақобатбардош ва андеррайтинг нуқтаи назаридан даромадли кўринишда шакллантириш мақсадида “Нопропорсионал қайта суғурталашда қайта суғурта мукофотининг қаватлар (леерлар) кесимида тақсимланиши” модели ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Суғурта бозори ва унда фаолият кўрсатаётган суғурта ташкилотлари ҳамда бошқа субектлар фаолиятининг самарадорлигини оширишга қаратилган таклифлар асосида:
Жисмоний шахсларнинг кўчмас мулкини суғурталашда “фавқулодда ҳолатлар” хавфи бўйича суғурта даъволарини қабул қилиш ва тўлаш бўйича автоматик қарор қабул қилиш учун сунъий интеллект моделини жорий этишнинг потенциал иқтисодий самараси ҳисоблари Апех Insurance суғурта компанияси АЖ томонидан амалиётга жорий этилган (Апех Insurance суғурта компанияси АЖ томонидан 27.08.2025 йилда берилган №1457-сонли далолатнома).
Ушбу илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида кўчмас мулк суғуртаси бўйича тўловларни амалга ошириш тезкорлигига эришилган ва натижада кўчмас мулк суғуртаси бўйича тузилган суғурта шартномалари сони 2023 йилга нисбатан 2024 йилда 10 % га ошган.
Ўзбекистон ва ташқи суғурта бозорларининг ўзига хос хусусиятларини ҳар томонлама таҳлил қилиш натижаларига кўра, ташқи бозорларнинг илғор амалиётини ҳисобга олган ҳолда ва ички бозор фаолияти муаммоларини ҳал қилишга қаратилган Ўзбекистон суғурта бозорининг мижозларга йўналтирилган, узоқ муддатли истиқболда бозор, суғурталовчиларнинг операцион харажатларини камайтириш ва суғурта мукофотларини ошириш трансформациясини амалга ошириш чора-тадбирлар мажмуи ишлаб чиқилган ва ушбу илмий янгилик Апех Insurance суғурта компанияси АЖ томонидан амалиётга жорий этилган (Апех Insurance суғурта компанияси АЖ томонидан 27.08.2025 йилда берилган №1457-сонли далолатнома).
Мазкур чора-тадбирларни суғурта компанияси амалиётида қўллаш натижасида компаниянинг операцион харажатлари 2023 йилга нисбатан 2024 йилда 7 % га камайган ва суғурта мукофотлари ҳажми 8 % га ошган. Шу билан бирга, 2024 йил давомида халқаро қайта суғурталаш бозоридан факултатив ва облигато қайта суғурталаш хизматларини амалга ошириш натижасида 2,1 млн. АҚШ долларидан ортиқ суғурта мукофотлари тушуми таъминланган. Бу эса компаниянинг глобал суғурта-инвестиция муҳитидаги рақобатбардошлигини ва молиявий барқарорлигини янада мустаҳкамлаган ҳолда, унинг халқаро имижини кучайтирган.
Тадқиқотчи томонидан ишлаб чиқилган “Нопропорсионал қайта суғурталашда қайта суғурта мукофотининг қаватлар (леерлар) кесимида тақсимланиши” модели “Euroasia Insurance” АЖ ҚК томонидан амалиётга жорий этилган (“Euroasia Insurance” АЖ ҚКнинг 07.09.2025 йилдаги №01/2109-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида 2024 йил давомида халқаро қайта суғурталаш бозоридан факултатив нопропорсионал қайта суғурталаш хизматларини амалга ошириш натижасида 1,1 млн. АҚШ долларидан ортиқ суғурта мукофотлари тушуми таъминланган.