Тилабов Насрулла Ташмуратовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Давлат қарз сиёсатини амалга оширишнинг методологик асосларини такомиллаштириш”, 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.DSc/Iqt237.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги “Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришнинг илмий асослари ва муаммолари илмий тадқиқот маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/2025.27.12.I.23.01.
Расмий оппонентлар: Элмирзаев Самариддин Эшқувватович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Ғуломов Саидаҳрор Саидахмедович, иқтисодиёт фанлари доктори, академик; Ҳайдаров Низомиддин Ҳамроевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади давлат қарз сиёсатини амалга оширишнинг замонавий ёндашувларидан фойдаланиш ҳамда методологик асосларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра “давлат қарз сиёсати” тушунчасининг иқтисодий мазмуни қарз олишнинг иқтисодий асосланган мотивларини рўёбга чиқариш ҳамда қарзнинг харажат-риск мувозанати ва иқтисодий ўсиш билан уйғунлигини таъминлаш нуқтайи назаридан такомиллаштирилган;
давлат қарзини бошқариш самарадорлигини баҳолашда институционал асослар, қарз стратегияси ва сиёсати, қарз операциялари, рискларни бошқариш ҳамда ҳисобот ва шаффофлик йўналишлари бўйича индикаторларни А (юқори), Б (қониқарли), C (паст) ва Д (қониқарсиз) тоифаларда баҳолаш тизими таклиф қилинган;
давлат қарзи таркибидаги валютанинг диверсификацияни таъминлаш ва чет эл валютаси улушини қисқартириш мақсадида ташқи қарзларни жалб этиш жараёнида ҳар йили қарз операцияларининг камида 30 фоизини миллий валютада амалга ошириш таклифи ишлаб чиқилган;
давлат ички қарз ресурсларини жалб қилишни кенгайтириш мақсадида бирламчи дилерлар институтини жорий этиш ва резидент ҳамда норезидент чакана инвесторлар учун давлат қимматли қоғозлари бозорида савдосини ташкил этиш бўйича таклифи асосланган;
Ўзбекистонда давлат қарзининг ўсишига таъсир этувчи микро ва макроиқтисодий омилларни баҳолаш ҳамда уларнинг узоқ ва қисқа муддатли таъсирини аниқлаш мақсадида эконометрик модели асосида 2030-йилгача бўлган прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Давлат қарз сиёсатини амалга оширишнинг методологик асосларини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий амалий ва услубий таклиф ҳамда тавсиялар асосида:
услубий ёндашувга кўра “давлат қарз сиёсати” тушунчасининг иқтисодий мазмуни қарз олишнинг иқтисодий асосланган мотивларини рўёбга чиқариш ҳамда қарзнинг харажат-риск мувозанати ва иқтисодий ўсиш билан уйғунлигини таъминлаш нуқтайи назаридан такомиллаштириш бўйича назарий ва услубий маълумотлардан олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган “Молия асослари” номли дарсликни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректорининг 2024-йил 29-февралдаги 45-сон буйруғи, 45-15 рақамли гувоҳнома). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида давлат қарз сиёсатини амалга оширишнинг назарий-методологик асослари такомиллаштириш, давлат қарзини бошқариш соҳасидаги замонавий илмий қарашларни тизимлаштириш ҳамда давлат молияси йўналишида таълим жараёнининг илмий-услубий таъминотини такомиллаштириш имкони яратилган;
давлат қарзини бошқариш самарадорлигини баҳолашда институционал асослар, қарз стратегияси ва сиёсати, қарз операциялари, рискларни бошқариш ҳамда ҳисобот ва шаффофлик йўналишлари бўйича индикаторларни А (юқори), Б (қониқарли), C (паст) ва Д (қониқарсиз) тоифаларда баҳолаш тизими бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Меҳнат, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий масалалар қўмитаси фаолиятида қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Меҳнат, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий масалалар қўмитасининг 2026-йил
5-июндаги 04/6-08-14-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида мамлакатда давлат қарзини бошқариш самарадорлигини обектив миқдорий мезонлар асосида комплекс баҳолаш, унинг институционал кучли ва заиф томонларини аниқлаш, ислоҳотлар учун устувор йўналишларни белгилаш ҳамда халқаро рейтинг агентликлари баҳолашида мамлакатнинг кредит ишончлилигини ошириш имкони яратилган;
давлат қарзи таркибидаги валютанинг диверсификацияни таъминлаш ва чет эл валютаси улушини қисқартириш мақсадида ташқи қарзларни жалб этиш жараёнида ҳар йили қарз операцияларининг камида 30 фоизини миллий валютада амалга ошириш бўйича таклиф Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Меҳнат, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий масалалар қўмитаси фаолиятида қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Меҳнат, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий масалалар қўмитасининг 2026-йил 5-июндаги 04/6-08-14-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида валюта рисклари даражасини сезиларли даражада пасайтириш ва миллий валюта курсининг ўзгарувчанлиги давлат қарзига бўлган салбий таъсирини чеклаш, давлат қарзининг ташқи шокларга нисбатан барқарорлигини ошириб, қарз юкининг бошқарувчанлигини таъминлаш имкони яратилган;
давлат ички қарз ресурсларини жалб қилишни кенгайтириш мақсадида бирламчи дилерлар институтини жорий этиш ва резидент ҳамда норезидент чакана инвесторлар учун давлат қимматли қоғозлари бозорида савдосини ташкил этиш бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Меҳнат, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий масалалар қўмитаси фаолиятида қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Меҳнат, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий масалалар қўмитасининг 2026-йил 5-июндаги 04/6-08-14-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида давлат қимматли қоғозлари бозорининг институционал асослари мустаҳкамланади ва унинг ликвидлигини сезиларли даражада ошириш, бирламчи дилерлар институти орқали давлат қарз инструментларини жойлаштириш самарадорлигини юксалтириб, бозорда шаффоф нарх шаклланишини таъминлаш, резидент ва норезидент чакана инвесторларнинг жалб этилиши инвесторлар базасини кенгайтириш ҳамда ички молия бозорларига қўшимча ресурслар оқимини таъминлаш орқали давлат ички қарз ресурсларини жалб қилиш имкониятларини кенгайтириш, ташқи қарзга бўлган қарамликни қисқартириш ва давлат қарзини бошқариш самарадорлиги ошириш имкони яратилган;
Ўзбекистонда давлат қарзининг ўсишига таъсир этувчи микро ва макроиқтисодий омилларни баҳолаш ҳамда уларнинг узоқ ва қисқа муддатли таъсирини аниқлаш мақсадида эконометрик модел асосида 2030-йилгача бўлган прогноз кўрсаткичлари бўйича таклиф Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги амалиётига жорий қилинган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Меҳнат, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий масалалар қўмитаси фаолиятида қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Меҳнат, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий масалалар қўмитасининг 2026-йил 5-июндаги 04/6-08-14-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида давлат қарзининг ўсишига таъсир этувчи микро ва макроиқтисодий омилларни чуқур ва тизимли таҳлил қилиш, эконометрик модел асосида қисқа ва узоқ муддатли таъсирларни аниқлаш, давлат қарз динамикасини илмий асосда прогноз қилиш имкони кенгайган. Шунингдек, давлат қарзининг барқарорлигини таъминлаш, унинг ЯИМга нисбатан улушини мақбул даражада аниқлаш ва ортиқча қарз юкининг олдини олиш имкониятлари ошиб, давлат қарзини бошқариш тизимининг самарадорлиги ва аниқлигини, умумий макроиқтисодий барқарорлик мустаҳкамлаш имкони яратилган.