Жураев Жонибек Жавлиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистонда божхона йиғимларини ундириш механизмини такомиллаштириш», 08.00.07 - Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.2.PhD/Iqt3103.
Илмий раҳбар: Пардаев Тулкин Насирович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Божхона қўмитасининг Божхона институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/2025.27.12.I.23.01.
Расмий оппонентлар: Турсунов Бобир Ортиқмирзаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Тошпўлатов Давронжон Акрамович, иқтисодиёт фанлари доктори, дотсент.
Етакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда божхона йиғимларини ундириш механизмини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
халқаро курерлик жўнатмаларини божхона расмийлаштирувидан ўтказишда йиғим ставкасини белгилаш услубиёти жўнатма қиймати ўрнига қайта ишлашдаги операцион юкламани ифодаловчи 1 кг брутто вазн мезонини қўллаш ва базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 фоизи миқдорида йиғим белгилаш орқали такомиллаштирилган;
товарларни “экспорт” ва “импорт” божхона режимларига расмийлаштириш учун ундириладиган божхона йиғимлари ставкаларини қўллаш механизми халқаро стандартлар асосида ставкалар ўртасидаги тафовутларни бартараф этиш ҳамда йиғимларни соддалаштириш мақсадида ўзаро унификациялаш орқали такомиллаштирилган;
тадбиркорлик субектларига экспорт-импорт операциялари тўғрисидаги ахборотларни исталган вақтда олиш имконияти яратиш мақсадида “экспорт ва импорт операциялари бўйича маълумотларни олиш” интерактив хизматини жорий этиш бўйича таклифи асосланган;
Ўзбекистонда давлат буджетига ундириладиган божхона йиғимлари миқдорига таъсир этувчи ички ва ташқи омилларнинг кўп омиллик эконометрик модели асосида божхона йиғимлари тушумининг 2030-йилга қадар ўрта муддатли прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистонда божхона йиғимларини ундириш механизмини такомиллаштириш бўйича олинган илмий таклифлар ва амалий тавсиялар асосида:
халқаро курерлик жўнатмаларини божхона расмийлаштирувидан ўтказишда йиғим ставкасини белгилаш услубиёти жўнатма қиймати ўрнига қайта ишлашдаги операцион юкламани ифодаловчи 1 кг брутто вазн мезонини қўллаш ва базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 фоизи миқдорида йиғим белгилаш бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025-йил 31-январдаги “Божхона йиғимлари ставкаларини тасдиқлаш тўғрисида” ги 55-сон қарори 1-банди д-кичик бандида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг 2025-йил 30-декабрдаги 30/8-25-77-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида халқаро курерлик жўнатмаларини божхона расмийлаштирувидан ўтказишда йиғим ставкасини жўнатма вазнига мутаносиб равишда белгилаш имконияти яратилиб, божхона йиғимларини ундириш механизмининг иқтисодий асосланганлиги, шаффофлиги ва адолатлилик даражаси оширилишига эришилган;
товарларни “экспорт” ва “импорт” божхона режимларига расмийлаштириш учун ундириладиган божхона йиғимлари ставкаларини қўллаш механизми халқаро стандартлар асосида ставкалар ўртасидаги тафовутларни бартараф этиш ҳамда йиғимларни соддалаштириш мақсадида ўзаро унификациялаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025-йил
31-январдаги “Божхона йиғимлари ставкаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 55-сон қарори 1-бандида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг 2025-йил 30-декабрдаги 30/8-25-77-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида экспорт ва импорт операцияларини божхона расмийлаштирувидан ўтказишда ундириладиган йиғим ставкалари ўртасидаги тафовутларни бартараф этиш, ташқи савдо иштирокчилари учун тенг ва шаффоф шароит яратиш, шунингдек, божхона йиғимларини халқаро стандартларга мувофиқ соддалаштириш ҳамда унификациялашга эришилган;
тадбиркорлик субектларига экспорт-импорт операциялари тўғрисидаги ахборотларни исталган вақтда олиш имконияти яратиш мақсадида “экспорт ва импорт операциялари бўйича маълумотларни олиш” пулли хизматини жорий этиш бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025-йил 11-августда 3659-сон билан рўйхатдан ўтказилган “Божхона органлари томонидан жисмоний ва юридик шахсларга кўрсатиладиган пулли хизматлар рўйхати ва тарифларини тасдиқлаш тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг буйруғи Иловасининг 1-бандида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг 2025-йил 30-декабрдаги 30/8-25-77-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида тадбиркорлик субектларининг ўз экспорт-импорт операциялари бўйича зарур маълумотларни тезкор, узлуксиз ва ишончли тарзда олиш имконияти кенгайтирилиб, божхона хизматларининг очиқлиги, ахборот алмашинуви шаффофлиги ҳамда ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига кўрсатиладиган хизматлар самарадорлигини оширишга эришилган;
Ўзбекистонда давлат буджетига ундириладиган божхона йиғимлари миқдорига таъсир этувчи ички ва ташқи омилларнинг кўп омиллик эконометрик модели асосида божхона йиғимлари тушумининг 2030-йилга қадар ишлаб чиқилган ўрта муддатли прогноз кўрсаткичлари Божхона қўмитаси томонидан давлат буджетининг тушумлари прогнози шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг 2025-йил 30-декабрдаги 30/8-25-77-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида божхона йиғимларининг прогноз кўрсаткичларини ишлаб чиқиш тартиб-таомиллари такомиллашган.