Одилова Малика Абдушукур қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, “Кимё саноати корхоналарининг барқарор ривожланишни таъминлаш механизмларини такомиллаштириш”, ихтисослик шифри 08.00.03 – “Саноат иқтисодиёти”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.2.PhD/Iqt6777
Илмий раҳбар: иқтисодиёт фанлари фалсафа доктори (PhD), дотсент Набиева Саидахон Абдувахабовна
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.03/2025.27.12.I.02.05.
Расмий оппонентлар: Хамдамова Гавхар Абсаматовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Абдураҳимова Саида Аҳмаджановна, иқтисодиёт фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. “Ўзкимёсаноат” АЖ тизимидаги корхоналарнинг барқарор ривожланишини таъминлаш механизмларини такомиллаштириш бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кимё саноати корхоналарининг барқарор ривожланиш даражасини баҳолашда 16 та индикаторни 4 та функсионал блок - иқтисодий, ресурс‑энергетик, экологик ва институционал йўналишлар бўйича тизимлаштириш ҳамда уларни ягона интеграл баҳолаш тизимига бирлаштиришга асосланган илмий‑услубий ёндашув таклиф этилди;
“Ўзкимёсаноат” АЖ нинг барқарор ривожланиш даражасини комплекс баҳолашнинг такомиллаштирилган услубий ёндашуви асосида энергия сиғими, рентабеллик, ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш, чиқиндиларни қайта ишлаш улуши ва ESG даражасини бирлаштирувчи алгоритм ишлаб чиқилди ҳамда корхона барқарор ривожланиш даражаси KBRI - комплекс барқарор ривожланиш индекси орқали баҳоланди;
кимё саноати корхоналарининг барқарор ривожланиш даражасини баҳолашнинг контсептуал модели ва KBRI (комплекс барқарор ривожланиш индекси) натижалари асосида иқтисодий, ресурс-энергетик, экологик ҳамда институционал (ESG) йўналишларни ўзаро интеграциялашга қаратилган барқарор ривожланишни таъминлашнинг ташкилий-иқтисодий механизми ишлаб чиқилган;
“Ўзкимёсаноат” АЖ тизимидаги корхоналарнинг барқарор ривожланишига таъсир этувчи омилларнинг ўзаро боғлиқлигини ҳисобга олувчи эконометрик модел ишлаб чиқилган ҳамда унинг асосида корхоналарнинг 2030-йилгача бўлган барқарор ривожланиш кўрсаткичлари прогноз қилинган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
“Ўзкимёсаноат” АЖ тизимидаги корхоналарда барқарор ривожланишни таъминлаш механизмларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
кимё саноати корхоналарининг барқарор ривожланиш даражасини баҳолашда 16 та индикаторни иқтисодий, ресурс-энергетик, экологик ва институционал йўналишлар бўйича тизимлаштириш ҳамда уларни ягона интеграл баҳолаш тизимига бирлаштиришга асосланган илмий-услубий ёндашув амалиётга тавсия этилди (“Ўзкимёсаноат” АЖнинг 2026-йил 28-июлдаги 22-2613-сонли маълумотномаси). Мазкур ёндашув корхоналарда барқарор ривожланиш ҳолатини алоҳида кўрсаткичлар бўйича эмас, балки ўзаро боғлиқ комплекс тизим сифатида баҳолаш, маълумотларни йиғиш, тизимлаштириш ва таҳлил қилиш жараёнларини мақбуллаштириш имконини берган. Ҳисоб-китоблар натижасида бошқарув-таҳлилий жараёнлар билан боғлиқ харажатларни 1,2 фоизгача камайтириш имконияти аниқланган;
“Ўзкимёсаноат” АЖ тизимидаги корхоналар барқарор ривожланиш даражасини комплекс баҳолаш мақсадида энергия сиғими, рентабеллик, ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш, чиқиндиларни қайта ишлаш улуши ва ESG даражасини бирлаштирувчи баҳолаш алгоритми ишлаб чиқилиб, корхона барқарор ривожланиш даражасини KBRI - комплекс барқарор ривожланиш индекси орқали аниқлаш тартиби амалиётга жорий этилди (“Ўзкимёсаноат” АЖнинг 2026-йил 28-июлдаги 22-2613-сонли маълумотномаси). Ушбу алгоритм корхоналарнинг иқтисодий натижадорлиги билан ресурс-энергетик ва экологик барқарорлиги ўртасидаги мувозанатни аниқлаш, ресурс ва энергия сарфи бўйича чекловчи омилларни белгилаш имконини берган. KBRI асосида аниқланган устувор йўналишлар бўйича ресурс-энергетик сарфларни мақбуллаштириш ҳисобига маҳсулот ишлаб чиқариш таннархини 1,6 фоизгача пасайтириш имконияти ҳисоб-китоблар асосида аниқланган;
кимё саноати корхоналарининг барқарор ривожланиш даражасини баҳолашнинг консептуал модели ҳамда KBRI натижалари асосида иқтисодий, ресурс-энергетик, экологик ва институционал (ESG) йўналишларни ўзаро интеграциялашга қаратилган ташкилий-иқтисодий механизм ишлаб чиқилиб, амалиётда қўллашга тавсия этилди (“Ўзкимёсаноат” АЖнинг 2026-йил 28-июлдаги 22-2613 маълумотномаси). Мазкур механизм ресурслардан оқилона фойдаланиш, энергия сарфини мақбуллаштириш, экологик масъулиятни кучайтириш ҳамда бошқарув жараёнларини ўзаро мувофиқлаштириш имконини кенгайтирган. Механизм доирасида ресурс-энергетик, экологик ва институционал бошқарув чораларини мувофиқлаштириш натижасида операцион харажатларни 1,9 фоизгача камайтириш имконияти ҳисоб-китоблар асосида аниқланган;
“Ўзкимёсаноат” АЖ тизимидаги корхоналарнинг барқарор ривожланишига таъсир этувчи омиллар ўртасидаги боғлиқликни ҳисобга олувчи эконометрик модел ишлаб чиқилиб, унинг асосида корхоналарнинг 2030-йилгача бўлган барқарор ривожланиш кўрсаткичлари прогноз қилинди ва стратегик режалаштириш жараёнида фойдаланиш учун тавсия этилди (“Ўзкимёсаноат” АЖнинг 2026-йил 28-июлдаги 22-2613-сонли маълумотномаси). Мазкур модел узоқ муддатли даврда иқтисодий самарадорлик, ресурс-энергетик тежамкорлик, экологик барқарорлик ва ESG талабларини уйғунлаштириш асосида ривожланиш параметрларини белгилашга хизмат қилади.