Якубова Махтумахон Асатуллаевнанинг
фанлари доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, “Ўзбекистон иссиқлик энергетикаси корхоналарида иқтисодий ресурслардан самарали фойдаланиш методологиясини такомиллаштириш”, ихтисослик шифри 08.00.03 – “Саноат иқтисодиёти”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.1.DSc/Iqt1096
Илмий раҳбар: иқтисодиёт фанлари доктори(DSc), профессор Мухитдинова Камола Алишеровна Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.03/2025.27.12.I.02.05.
Расмий оппонентлар: академик, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Гулямов Саидахрор Саидахмедович; иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Қодиров Абдусаттор; иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Ҳашимова Наима Абидовна.
Етакчи ташкилот: Тошкент архитектура-қурилиш университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: иссиқлик энергетикаси корхоналарида иқтисодий ресурслардан самарали фойдаланиш методологиясини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборатдир.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
иссиқлик энергетикаси корхоналарида ёқилғи-энергетика ресурсларидан тежамкор фойдаланишнинг ташкилий-иқтисодий механизми чора-тадбирларни солиштирма ёқилғи сарфини камайтириш бўйича техник самараси ва бир бирлик самарага тўғри келадиган солиштирма инвестицион қиймати мезони асосида саралашга кўра такомиллаштирилган;
асосий фондлардан фойдаланиш самарадорлигини оширишнинг ташкилий-иқтисодий механизми натурал фонд қайтими кўрсаткичи ҳамда инвестициянинг минимал самарадорлик мезони асосида инвестицион лойиҳаларни танлаш тартибига кўра такомиллаштирилган;
ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини бошқаришнинг эрта огоҳлантириш механизми таннархнинг тушумдаги улуши, моддий сиғим, операциондан ташқари натижа коеффитсиенти ва фонд қайтими индикаторлари ҳамда уларнинг корреляцион таҳлил асосида асосланган вазн коеффитсиентларидан ташкил топган интеграл индекс ва тўрт зонали бошқарув регламентига кўра такомиллаштирилган;
иссиқлик энергетикаси корхоналарида ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини баҳолашнинг уч қатламли методик ёндашуви натурал-технологик, иқтисодий ва бошқарув қатламларини ягона ахборот оқимига бирлаштириш ҳамда улар ўртасига нарх омилини ажратувчи филтр блокини киритишга кўра ишлаб чиқилган ва реал самарадорлик индекси (Ир) асосланган;
ресурс тежамкорлигини рағбатлантиришнинг икки даражали механизми рағбат базаси сифатида нарх омилидан тозаланган реал тежамни қабул қилиш, фондни тежалган ресурс қийматининг белгиланган улуши ҳисобидан шакллантириш ҳамда ресурс тежамкорлиги коеффитсиенти (Ктеж) ва интеграл индекс зонасига боғланган тузатиш коеффитсиенти орқали тақсимлашга кўра такомиллаштирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Иссиқлик энергетикаси корхоналарида иқтисодий ресурслардан самарали фойдаланиш методологиясини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
ёқилғи-энергетика ресурсларини тежаш чора-тадбирларини бир бирлик техник самарага тўғри келадиган солиштирма инвестицион қиймат мезони бўйича саралаш тартиби «Иссиқлик электр станциялари» АЖ «Тошкент иссиқлик электр маркази» филиалида амалиётга жорий қилинган (филиалнинг 2026-йил _28_сентабрдаги 04-22/16-1047-сонли маълумотномаси). Натижада шакллантирилган чора-тадбирлар портфели солиштирма ёқилғи сарфини 6,35 фоизга камайтириш, моддий сиғимни 4,57 фоизга пасайтириш ҳамда сотув рентабеллигини 2,18 фоиз бандига, яъни 15,3 фоизга ошириш имконини берган;
асосий фондларни модернизация қилиш бўйича инвестицион лойиҳаларни минимал самарадорлик мезони ва натурал фонд қайтими кўрсаткичи асосида баҳолаш тартиби «Иссиқлик электр станциялари» АЖ «Тошкент иссиқлик электр маркази» филиалида амалиётга жорий қилинган филиалнинг 2026-йил _28_сентабрдаги 04-22/16-1047-сонли маълумотномаси). Натижада натурал фонд қайтими 4,75 фоизга, сотув рентабеллиги эса 1,56 фоиз бандига, яъни 11,0 фоизга ошган;
ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини эрта огоҳлантириш асосида бошқариш механизми «Иссиқлик электр станциялари» АЖ «Тошкент иссиқлик электр маркази» филиалида амалиётга жорий қилинган филиалнинг 2026-йил _28_сентабрдаги 04-22/16-1047-сонли маълумотномаси). Натижада йиллик иқтисодий самара 495,1 млн сўмни ташкил этган;
самарадорликни баҳолашнинг уч қатламли методик ёндашуви ва реал самарадорлик индекси «Иссиқлик электр станциялари» АЖ «Тошкент иссиқлик электр маркази» филиалида амалиётга жорий қилинган филиалнинг 2026-йил _28_сентабрдаги 04-22/16-1047-сонли маълумотномаси). Натижада қиймат кўрсаткичларидаги нарх омили ҳисобига юзага келадиган баҳолаш бузилиши тўлиқ бартараф этилган ва йиллик иқтисодий самара 125,0 млн сўмни ташкил этган;
ресурс тежамкорлигини рағбатлантиришнинг икки даражали механизми «Иссиқлик электр станциялари» АЖ «Тошкент иссиқлик электр маркази» филиалида амалиётга жорий қилинган филиалнинг 2026-йил _28_сентабрдаги 04-22/16-1047-сонли маълумотномаси). Натижада йиллик ялпи тежам 288,7 млн сўмни, корхонада қоладиган соф самара эса 173,6 млн сўмни ташкил этган.