Sayt test rejimida ishlamoqda

Хожаев Азизхон Саидалохоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Мева-сабзавотчиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари фаолиятининг иқтисодий-статистик таҳлили (Фарғона вилояти мисолида)», 08.00.06–Эконометрика ва статистика (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.PhD/Iqt152.
Илмий раҳбар: Ғойибназаров Баҳодир Каримович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона политехника институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.27.06.2017.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Махмудов Носир Махмудович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Абдуллаев Ёрқин Абдуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент ахборот технологиялари университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ҳудудларда мева-сабзавотчиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари фаолиятини иқтисодий-статистик жиҳатдан илмий тадқиқ этиш ҳамда услубиётини такомиллаштириш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
рақамли иқтисодиёт талабларига мувофиқ иқтисодий жараёнларни статистик қайд этишдаги такрорий ҳолатларни унификациялаш ҳамда динамик жараёнларни баҳолаш қамровини кенгайтирувчи жамлама статистик кўрсаткичлар таклиф этилган;
бошқарув қарорлари қабул қилиш учун зарур бўлган статистик ахборотларнинг ишончлилиги, аниқлилиги ва шаффофлилигини таъминлаш мақсадида 1-FX фермер хўжалиги фаолияти тўғрисидаги йиллик давлат статистика ҳисобот шаклининг мазкур хўжалик субъектлари томонидан фойдаланилмайдиган бўлимларини мазмунан ихчамлаштириш асосида соддалаштирилган варианти ишлаб чиқилган;
мева-сабзавотчиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари фаолиятида кластерлашнинг «уруғ-кўчат – маҳсулот – тайёрлаш – сақлаш – қайта ишлаш – логистика – сотиш» бўйича ягона занжири асосида статистик баҳолашнинг интеграциялашган (жамлама, интеграл, хусусий ва натурал) кўрсаткичлари тавсия этилган;
мева-сабзавотчилик тармоғининг асосий ривожланиш тенденцияларидаги натижавий кўрсаткичлар (ялпи ҳосил, ҳосилдорлик, фойда, фойдалилик даражаси ва бошқалар)нинг кўп омилли эконометрик таҳлили асосида 2020-2025 йиллар учун прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Мева-сабзавотчиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари фаолиятининг иқтисодий-статистик таҳлили бўйича олинган илмий натижалар асосида:
рақамли иқтисодиёт талабларига мувофиқ иқтисодий жараёнларни статистик қайд этишдаги такрорий ҳолатларни унификациялаш ҳамда динамик жараёнларни баҳолаш қамровини кенгайтирувчи жамлама статистик кўрсаткичлар бўйича ишлаб чиқилган таклифлар Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси амалий фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2018 йил 26 июндаги 01/1-01-21/2-139-сон маълумотномаси). Мазкур таклифларнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида ҳудудлардаги мева-сабзавотчиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари фаолиятини жамлама статистик кўрсаткичлар орқали баҳолаш, олинадиган натижаларнинг ҳаққонийлигини ва шаффофлигини таъминлаш имкониятлари кенгайган;
бошқарув қарорлари қабул қилиш учун зарур бўлган статистик ахборотларнинг ишончлилиги, аниқлилиги ва шаффофлилигини таъминлаш мақсадида 1-FX фермер хўжалиги фаолияти тўғрисидаги йиллик давлат статистика ҳисобот шаклининг мазкур хўжалик субъектлари томонидан фойдаланилмайдиган бўлимларини мазмунан ихчамлаштириш асосида соддалаштирилган варианти Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси амалий фаолиятида фойдаланишга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2018 йил 24 сентябрдаги 01/1-01-17/1-232-сон маълумотномаси). Ушбу таклифларнинг амалиётга жорий этилиши ҳудудларда мева-сабзавотчиликка оид статистик ахборотларни тўлақонли шакллантиришга, кам вақт ва маблағ сарфлаб, юқори натижаларни олишга, тақдим қилинаётган ҳисоботлардаги статистик ахборотларнинг ишончлигини, аниқлигини ҳамда шаффофлигини таъминлашга имконият яратилган;
мева-сабзавотчиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари фаолиятида кластерлашнинг «уруғ-кўчат – маҳсулот – тайёрлаш – сақлаш – қайта ишлаш – логистика – сотиш» бўйича ягона занжири асосида статистик баҳолашнинг интеграциялашган (жамлама, интеграл, хусусий ва натурал) кўрсаткичлари бўйича ишлаб чиқилган таклифлар Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси амалий фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2018 йил 24 сентябрдаги 01/1-01-17/1-232-сон маълумотномаси). Ушбу таклифларнинг амалиётга жорий этилиши мева-сабзавотчилик соҳасидаги натижавий кўрсаткичлар билан омил кўрсаткичлар ўртасидаги ўзаро статистик боғланишларнинг таъсирини аниқлаш, фермер хўжаликлари фаолиятини интеграциялашган кўрсаткичлар асосида комплекс статистик баҳолаш имкониятларини кенгайтирган;
мева-сабзавотчилик тармоғининг асосий ривожланиш тенденцияларидаги натижавий кўрсаткичлар (ялпи ҳосил, ҳосилдорлик, фойда, фойдалилик даражаси ва бошқалар)ни кўп омилли эконометрик таҳлили асосида 2020-2025 йиллар учун таклиф этилган прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси амалий фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2018 йил 24 сентябрдаги 01/1-01-17/1-232-сон маълумотномаси). Мазкур таклифлар ҳудудлардаги мева-сабзавотчиликка ихтисослашган фермер хўжаликларининг келгусидаги ижтимоий-иқтисодий фаолиятини кўп вариантли статистик прогнозларини ишлаб чиқишда фойдаланилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish