Sayt test rejimida ishlamoqda

Қамбаров Мусохон Мухторжановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Талабаларнинг мустақил фикрлаш маданиятини ривожлантириш (педагогика олий таълим муассасалари мисолида)”, 13.00.02–Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD/Ped365.
Илмий раҳбар: Абдуллаева Барно Сайфутдиновна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи:  Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган давлат университети, PhD.28.09.2018.Ped.76.02.
Расмий оппонентлар: Хонкелдиев Шер Хакимович, педагогика фанлари доктори, профессор; Болтаева Мухайё Лутфиллаевна, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика институти.
Диссертация йуналиши: назарий ва амалий  аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: педагогика олий таълим муассасаси талабаларининг мустақил фикрлаш маданиятини ривожлантириш механизмларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларни мустақил фикрлаш маданиятини ривожлантириш механизмлари фалсафий, педагогик, психологик билимлар мантиқ қонунларига мос ҳолда умумлаштирилиб, дивергент ва конвергент тафаккур шаклларини мақбул уйғунлаштириш асосида ривожлантирилган;
талабаларнинг мустақил фикрлаш  маданиятини ривожлантириш методлари умумкасбий фанларни дифференциялаш ва мотивацион, когнитив-ахборотли, операцион-фаолиятли, ҳиссий-иродавий, баҳоловчи-рефлексив мезонлар интеграцияси асосида босқичма-босқич такомиллаштирилган;   
талабаларнинг мустақил фикрлаш маданиятини ривожлантириш модели ўқув материалларини концентризм тамойилига мувофиқ ўқитувчи-талаба ҳамкорлик фаолиятини мантиқий ва диалектик фикр меъёрларини ўзлаштиришга йўналтирилган ҳолда такомиллаштирилган;
талабаларнинг мустақил фикрлаш маданиятини ривожлантириш омиллари муаммоли-изланиш ва ижодий фаолият кўрсатиш методларини фасилитацион таълим муҳитида самарали  қўллаш орқали такомиллаштирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Талабаларнинг мустақил фикрлаш маданиятини ривожлантириш бўйича илмий тадқиқот натижалари асосида:
талабаларни мустақил фикрлаш маданиятини ривожлантириш механизмлари фалсафий, педагогик, психологик билимлар мантиқ қонунларига мос ҳолда умумлаштирилиб дивергент ва конвергент тафаккур шаклларини мақбул уйғунлаштириш асосида ривожлантириш бўйича берилган таклифлардан П3-20170929727 рақамли “Олий таълим сифати диагностикаси ва уни амалга ошириш механизимини такомиллаштириш” мавзусидаги амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 29 майдаги 89-03-2299-сон маълумотномаси). Натижада талабаларнинг мустақил фикрлаш  маданияти такомиллашган;  
талабаларнинг мустақил фикрлаш  маданиятини ривожлантириш механизмлари умумкасбий фанларни дифференциялаш ва мотивацион, когнитив-ахборотли, операцион-фаолиятли, ҳиссий-иродавий, баҳоловчи-рефлексив мезонлар интеграцияси асосида босқичма-босқич ривожлантирилган таклиф ва тавсиялардан 5110900 – Педагогика ва психология бакалавриат йўналиши Давлат таълим стандартларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 30 апрелдаги 89-03-1577-сон маълумотномаси). Натижада педагогика, тарбиявий ишлар методикаси курслари мустақил фикрлаш маданиятини ривожлантиришга доир назарий ва амалий  материаллар билан бойитилган;
талабаларнинг мустақил фикрлаш маданиятини ривожлантириш модели ўқув материалларини концентризм тамойилига мувофиқ ўқитувчи-талаба ҳамкорлик фаолиятини мантиқий ва диалектик фикр меъёрларини ўзлаштиришга йўналтирилган тавсияларидан П3-20170929727 рақамли “Олий таълим сифати диагностикаси ва уни амалга ошириш механизимини такомиллаштириш” мавзусидаги амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 29 майдаги 89-03-2299-сон маълумотномаси). Натижада талабаларнинг мустақил фикрлаш  маданиятини ривожлантириш механизмлари амалиётда қўллаш самарадорлиги оширилган;  
талабаларнинг мустақил фикрлаш маданиятини ривожлантириш омиллари «Тарбиявий ишлар методикаси» ўқув фанини ўқитиш жараёнида  шахснинг интеллектуал сифатлари аниқланиб, муаммоли-изланиш ва ижодий фаолият кўрсатиш методларини фасилитацион таълим муҳитида қўллаш имкониятлари, воситалари, шакллари, методларидан фойдаланиш бўйича  таклифлардан «Тарбиявий ишлар методикаси» фан дастурини тайёрлашда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 30 апрелдаги 89-03-1577-сон маълумотномаси). Натижада талабалар мустақил фикрлаш маданиятини фасилитацион таълим жараёнида ривожлантириш самарадорлигини оширишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish