Пайғамова Ширин Жакбарали қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Амирий ижодида фолклоризмларнинг ўрни”, 10.00.02 – Ўзбек мумтоз адабиёти (филология).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Fil5522
Илмий раҳбар: Қобилова Зебохон Бакировна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қўқон университети ҳузуридаги филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини берувчи PhD.03/2025.27.12.Fil.25.03 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: филология фанлари номзоди, профессор Очилов Эргаш Зокирович; филология фанлари доктори, профессор Ғайипов Дилшод Қадамбаевич. Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Амирий ижодидаги фолклоризмларнинг типологик ва мазмуний-функсионал кўринишларини аниқлаш, уларнинг асар бадииятидаги вазифаларини очиб бериш ҳамда шоирнинг халқ оғзаки ижоди материалларини бадиий қайта ишлаш маҳоратини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
биринчи марта мумтоз лирикада фолклоризмни аниқлашнинг беш мезони – генетик, функсионал, структуравий, матний ишора ва этнографик асос мезонлари ишлаб чиқилиб, фолклорий ва китобий-адабий анъана чегарасини аниқлаш илмий асосланган;
Амирий лирикасида оддий фолклоризм – мақол, матал ва халқона ибораларнинг ижодий қайта ишлаш усуллари ҳамда ижтимоий-этнографик фолклоризмнинг турмуш-маросим, халқ ўйинлари ва ирим-эътиқод билан боғлиқ мазмуний-функсионал гуруҳлари аниқланиб, уларнинг лирик-фалсафий мазмун, миллий колорит яратишдаги ўрни ва композицион вазифаси далилланган;
шоир ижодидаги мураккаб фолклоризмларнинг поетик хусусиятлари: олқиш ва қарғишларнинг лирик қаҳрамон руҳиятини ифодаловчи аналитик фолклоризм сифатидаги вазифаси, синтезлашган фолклоризмнинг оғзаки манбаси далилланган халқ эътиқоди китобий ва тасаввуфий қатлам билан ўзаро таъсирга киришиб янги бадиий маъно ҳосил қилиш усули ҳамда стилизацион фолклоризмнинг жанр, мотив, образ ва оҳанг кўринишларида аруз тизимида қайта яратилиши асосланган;
Амирий лирикасидаги полигенетик образлар (пари, аждар, анқо, Аҳраман, Хизр, Сулаймон, Искандар, Жамшид, самовий тимсоллар) номига кўра эмас, ҳар бир байтда фаоллашган қатламига кўра баҳоланиб, халқ эътиқоди фаоллашган ўринлар фолклоризм, китобий ёки астрологик қатлам фаоллашган ўринлар эса китобий талмеҳ сифатида ажратилгани орқали шоирнинг фолклордан фойдаланишдаги индивидуал маҳорати – фолклорий шаклни мумтоз ишқий-тасаввуфий мажоз тизимига сингдириб, икки қатламли бадиий маъно яратиши далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Амирий ижодида фолклоризм масаласини тадқиқ этиш жараёнида эришилган илмий натижалар асосида:
мумтоз лирикада фолклоризмни аниқлашнинг беш мезони – генетик, функсионал, структуравий, матний ишора ва этнографик асос мезонлари ишлаб чиқилиб, фолклорий ва китобий-адабий анъана чегарасини аниқлаш илмий асосланган ўринлардан Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги ижтимоий ва маънавий тадқиқотлар институтида ўтказилиб келинаётган анжуманлар, семинарларда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий маънавий тадқиқотлар институтининг 2026-йил 5 - октябрдаги 10/718-сон маълумотномаси). Натижада тасниф илмий-методик мулоқот ва маънавий-маърифий тадбирлар мазмунига киритилиб, Амирий лирикасидаги фолклоризмларнинг халқона тафаккур, миллий қадриятлар ва маънавий меросни бадиий ифодалашдаги ўрнини кенг тарғиб этишга эришилган;
Амирий лирикасида оддий фолклоризм – мақол, матал ва халқона ибораларнинг ижодий қайта ишлаш усуллари ҳамда ижтимоий-этнографик фолклоризмнинг турмуш-маросим, халқ ўйинлари ва ирим-эътиқод билан боғлиқ мазмуний-функсионал гуруҳлари аниқланиб, уларнинг лирик-фалсафий мазмун, миллий колорит яратишдаги ўрни ва композицион вазифаси далилланган ўринлардан “Қўқон адабий муҳити ижодкорлари ҳаёти ва ижоди бўйича веб сайт ва электрон платформа яратиш” мавзусидаги АЛ-322103020 рақамли лойиҳада фойдаланилган (Қўқон университетининг 2026-йил 23-сентябрдаги 01/03-1605-сон маълумотномаси). Натижада Қўқон адабий муҳити ижодкорлари асарларидаги фолклор анъаналари ва уларнинг бадиий-эстетик вазифаларини аниқлаш имконияти кенгайтирилган, илмий хулоса лойиҳанинг электрон платформасини янги маълумотлар билан бойитишга хизмат қилган ва ундан бошқа тадқиқотчилар ва фойдаланувчилар такрор мурожаат қила оладиган, узоқ муддатли илмий-ахборот қиймати таъминланган;
шоир ижодидаги мураккаб фолклоризмларнинг поетик хусусиятлари: олқиш ва қарғишларнинг лирик қаҳрамон руҳиятини ифодаловчи аналитик фолклоризм сифатидаги вазифаси, синтезлашган фолклоризмнинг оғзаки манбаси далилланган халқ эътиқоди (Ҳумо – “давлат қуши”, янги ой удуми, пари тегиши) китобий ва тасаввуфий қатлам билан ўзаро таъсирга киришиб янги бадиий маъно ҳосил қилиш усули ҳамда стилизацион фолклоризмнинг жанр, мотив, образ ва оҳанг кўринишларида аруз тизимида қайта яратилиши асосланган ўринлардан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг шеърият ва адабий танқид кенгашлари йиғинларида фойдаланилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2026-йил 25-июндаги 01-03/294-сон маълумотномаси). Натижада Амирий лирикасидаги фолклоризмларнинг бадиий қайта ишланиш хусусиятларини кенг тарғиб этиш ҳамда мумтоз шеъриятнинг халқ оғзаки ижоди билан алоқаларини ёритишга эришилган;
Амирий лирикасидаги полигенетик образлар (пари, аждар, анқо, Аҳраман, Хизр, Сулаймон, Искандар, Жамшид, самовий тимсоллар) номига кўра эмас, ҳар бир байтда фаоллашган қатламига кўра баҳоланиб, халқ эътиқоди фаоллашган ўринлар фолклоризм, китобий ёки астрологик қатлам фаоллашган ўринлар эса китобий талмиҳ сифатида ажратилгани орқали шоирнинг фолклордан фойдаланишдаги индивидуал маҳорати – фолклорий шаклни мумтоз ишқий-тасаввуфий мажоз тизимига сингдириб, икки қатламли бадиий маъно яратиши далилланган ўринлардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси “Ўзбекистон” телерадиоканали ижодкорлари томонидан тайёрланган “Ғазал бўстони”, “Таълим ва тараққиёт” номли дастур ссенарийларининг 2024-2025-йил сонларида фойдаланилган. (“Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмасининг 2026-йил 17-сентябрдаги 05-09-1565-сон маълумотномаси). Натижада кўрсатувларнинг илмий-маърифий мазмуни бойитилиб, Амирий поетик тафаккурида фолклорий ва китобий анъаналар уйғунлигини кенг жамоатчиликка етказишга эришилган.