Султанова Айдин Менлибаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «5–7-синф ўзбек тили дарсларида грамматик материалларни ўрганиш методикаси (таълим қорақалпоқ тилида олиб бориладиган мактаблар мисолида)», 13.00.02–Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (ўзбек тили) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.3PhD/Ped646.
Илмий раҳбар: Ниёзметова Роза Ҳасановна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, Нукус давлат педагогика институти, Урганч давлат университети, DSc.28.12.2017.Ped.20.02.
Расмий оппонентлар: Йулдошев Қозоқбой Бойбекович, педагогика фанлари доктори, профессор; Мадаминов Абдураҳмон, филология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: таълим қорақалпоқ тилидаги мактабларнинг 5–7-синф ўзбек тили дарсларида грамматик материалларни ўрганиш методикасини ишлаб чиқиш ва такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
таълим қорақалпоқ тилида олиб бориладиган мактабларнинг 5–7-синфларида ўзбек тили грамматик материалларини ўргатиш мазмуни ўзбек ва қорақалпоқ тилларини ўзаро қиёслаш асосида лингвистик терминларни (бир хил тушунчаларни англатадиган, иккала тилда бор бўлган, таржима қилинадиган терминлар) аниқлаштиришга устуворлик бериб такомиллаштирилган;
таълим қорақалпоқ тилида олиб бориладиган мактабларнинг ўзбек тили дарсларида грамматик терминларни ўргатиш методикаси модулли ёндашувни (назарий-ўқув-билув модуль, амалий модуль, назорат-рефлексив модуль) татбиқ этиш, лингвистик ва нутқий компетенциялар чегараларини белгилаш асосида такомиллаштирилган;
ўзбек ва қорақалпоқ тилларидаги талаффузи, имлоси ва қўлланиши жиҳатидан мос ҳамда фарқли грамматик термин ва шаклларни ўзига хос тарзда ўргатиш йўллари дифференциацияли, компетенцияли, интегратив ёндашувларни, интерактив усулларни жорий этиш, икки тиллик лингвистик терминлар луғатини тузиб фойдаланиш асосида такомиллаштирилган;
5–7-синф ўзбек тили дарсларида қорақалпоқ синфи ўқувчиларига грамматик материалларни ўргатишнинг яхлит методикаси тавсия этилаётган ихчамлашган таълим мазмуни (аутентик ўқув материаллари, рефлексив инновацион технологиялар) самарали воситалар, иш турлари ва машқлар тизими асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбек тили дарсларида грамматик материалларни ўрганиш методикаси юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
таълим қорақалпоқ тилида олиб бориладиган мактабларнинг 5–7-синф ўзбек тили дарсларида грамматик материалларни ўрганишнинг ўзбек ва қорақалпоқ тилларини ўзаро қиёслаш асосида аниқлаштирилган мазмуни, лингвистик терминларни нутқда фаоллаштиришга доир ишлаб чиқилган тавсиялардан ОТ-А1-018 рақамли “Ўзбек тили ва унинг таржимаси билан боғлиқ электрон ва банк-молия терминларининг кўп тилли луғатларини яратиш” (2017–2018 йй.) амалий-тадқиқот лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 7 июндаги 89-03-2399-сон маълумотномаси). Мазкур методик тавсиялар ва амалий материаллар ўқитувчиларнинг ўзбек тили лексикаси ва қиёсий терминологиясини бойитишга, касбий тайёргарлигини такомиллаштиришга, таълим самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
модулли ёндашувлар асосида таълим қорақалпоқ тилида олиб бориладиган мактабларнинг ўзбек тили дарсларида грамматик терминларни ўргатиш методикасини такомиллаштиришга оид таклифлардан ФЗ-2016-0908165532 рақамли «Қорақалпоқ тилининг янги алфавити ва имло қоидаларига мувофиқ она тили ва адабиётини ривожлантириш методикаси» (2017–2020 йй.) фундаментал лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Халқ таълими вазирлигининг 2018 йил 22 майдаги 01-01/5-110-сон маълумотномаси). Мазкур таклифлар асосида ўқувчиларнинг ижодий фаоллиги, лингвистик ва нутқий компетенциялари ривожлантирилган;
ўзбек ва қорақалпоқ тилларидаги талаффузи, имлоси ва қўлланиши жиҳатидан мос, фарқли грамматик терминлар ва шакллари, ўқувчиларга грамматик материалларни ўргатишнинг яхлит методикасига оид таклиф ва тавсиялар умумий ўрта таълим мактабларининг “Ўзбек тили” фани учун тасдиқланган малака талаблари мазмунига сингдирилган (Халқ таълими вазирлигининг 2018 йил 22 майдаги 01-01/5-110-сон маълумотномаси). Натижада ўзбек тили дарсларида ўқувчиларда грамматик терминлар, воситаларни ўзлаштириш ва амалда қўллаш малакасини шакллантиришга доир самарали ўқув материаллари тизимлаштирилган.