Мурадкасимова Камола Шухратовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Инглиз тилини ўқитишда талабалар кўникма ва малакаларини баҳолаш хусусиятлари», 13.00.02–Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.1.PhD/Ped318.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, DSc.27.06.2017.Ped.27.01.
Илмий раҳбар: Бакиева Гуландом Хисамовна, филология фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Тухтасинов Илхом Мадаминович, педагогика фанлари доктори, доцент; Бабаниязова Наргиза Полатовна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: инглиз тилини ўқитишда талабалар кўникма ва малакаларини баҳолаш хусусиятларини аниқлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
халқаро стандарт мезонлари (билимга эга бўлмаслик, юзаки билим, функционал билим, концептуал маҳорат, кенг қамровли маҳорат) ва ўқув мақсадлари когнитив тоифалари интеграцияси асосида педагогларнинг баҳолаш компетенцияси даражалари такомиллаштирилган;
педагогларнинг баҳолаш жараёнидаги концептуал маҳоратини белгиловчи компетенция даражаларида методологик, педагогик ҳамда психологик асосларнинг амалий бочқичлари аниқланган;
талабаларнинг лингвистик компетенциясини баҳолашда рейтинг тизимида динамик (баллар тақсимоти) ва баҳо тизимида статик (узвийлик ва изчиллик) хатолари аниқланган;
умумкасбий фанлар (тил кўникмалари интеграцияси, ўқиш ва ёзиш амалиёти, тил аспектлари амалиёти) бўйича талабаларнинг кўникма ва малакаларини мустақил таълимда баҳолаш мезони дифференциал ёндашув асосида ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Инглиз тилини ўқитишда талабалар кўникма ва малакаларини баҳолаш хусусиятлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
халқаро стандарт мезонлари (билимга эга бўлмаслик, юзаки билим, функционал билим, концептуал маҳорат, кенг қамровли маҳорат) ва ўқув мақсадлари когнитив тоифаларининг интеграцияси асосида такомиллашган педагогларнинг баҳолаш компетенцияси даражаларидан «Инглизча-русча-ўзбекча ассесмент терминларининг изоҳли луғати»ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Инглизча-русча-ўзбекча ассесмент терминларининг изоҳли луғати. – Т.: Bayoz, 2019.,72б.). Натижада мазкур луғат соҳага оид манба сифатида хизмат қилган;
педагогларнинг баҳолаш жараёнидаги концептуал маҳоратини белгиловчи компетенция даражаларида аниқланган методологик, педагогик ҳамда психологик асосларнинг амалий бочқичларидан ОТ–Ф8–062 рақамли «Тил тараққиётининг деривацион қонуниятлари» мавзусидаги фундаментал лойиҳа доирасида фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 89-03-1510-сон маълумотномаси). Натижада педагоглар баҳолаш компетенциясини такомиллаштиришга эришилган;
талабаларнинг лингвистик компетенциясини баҳолашда аниқланган рейтинг тизимида динамик ва баҳо тизимида статик хатоларидан Чет тилларни ўқитишнинг инновацион методикаларини ривожлантириш республика илмий-амалий марказининг 6.3 «Ўқув жараёнини режалаштириш, баҳолаш методлари ва фидбек механизмлари» модулини ишлаб чиқишда татбиқ этилган (Чет тилларни ўқитишнинг инновацион методикаларини ривожлантириш республика илмий-амалий марказининг 2018 йил 27 декабрдаги 10-05/207-сон маълумотномаси). Натижада машқлар тизими, терминлар ва тестлар банки яратилган;
умумкасбий фанлар бўйича талабаларнинг кўникма ва малакаларини мустақил таълимда баҳолашнинг дифференциал ёндашув асосида ишлаб чиқилган мезонидан «Language skill Writing 4» ўқув қўлланмасини яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 24 августдаги 603-сон гувоҳномаси). Натижада талабаларнинг инглиз тилида илмий иш ёзиш материалларини танлашда баҳолаш мезонлари ишлаб чиқилган.