Нормуратов Ўролбек Жумма ўғлининг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бухоро хонлигининг Россия билан савдо-иқтисодий ва дипломатик алоқалари”, 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи ихтисослигида
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/Tar2558
Илмий раҳбар: Холикулов Аҳмаджон Боймахаммадович - тарих фанлари доктори, профессор.  
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети ҳузуридаги DSc.03/2025.27.12.Tar.06.01 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Очилов Алишер Тўлис ўғли - тарих фанлари доктори, профессор; Очилдиев Файзулла Бобокулович - тарих фанлари доктори, профессор;
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Бухоро хонлиги ва Россия империяси ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамда дипломатик муносабатларнинг шаклланиши, ривожланиш босқичлари ва тарихий аҳамиятини манбалар асосида илмий жиҳатдан таҳлил қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
XVI–XVIII асрларда Бухоро хонлиги ва Россия империяси ўртасидаги савдо алоқаларининг ривожланиш босқичлари рус шарқшунослиги манбалари ҳамда дипломатик-элчилик ҳужжатлари асосида қайта таҳлил қилиниб, савдо муносабатларининг сиёсий-дипломатик жараёнлар билан узвий боғлиқлиги, шунингдек Бухоро хонлигининг Россия билан олиб борган ташқи савдосида Астрахан, Оренбург ва Троитск савдо марказларининг стратегик ўрни аниқланиб, ушбу йўналишларнинг Бухоро хонлиги–Россия империяси иқтисодий интеграциясидаги аҳамияти асослантирилди;
Бухоро хонлигининг Россия билан савдо алоқалари орқали ички бозор тизими, ҳунармандчилик ишлаб чиқариши ва пул муомаласида муайян трансформацион жараёнлар юз берганлиги асосланиб, иқтисодий алоқаларнинг ривожланиши натижасида Марказий Осиёнинг шимолий савдо йўналишлари фаоллашгани, савдо алоқаларида карвон савдоси, бож тизими, савдогарлар хавфсизлиги ва савдо дипломатиясининг иқтисодий муносабатлар ривожига таъсири, хонлик иқтисодиётининг ташқи бозорларга мослашув жараёнлари асосланган;
Бухоро хонлигидан Россияга экспорт қилинган пахта матолари, қоракўл териси, ипак, зираворлар, қишлоқ хўжалиги ва ҳунармандчилик маҳсулотлари ҳамда Россиядан олиб кирилган саноат товарлари, металл буюмлар, саноат маҳсулотлари ва айрим ҳарбий технологиялар, икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий муносабатларнинг ўзига хос хусусиятлари ва уларнинг хонлик иқтисодиётига кўрсатган таъсири, шунингдек, Бухоро–Россия иқтисодий алоқалари натижасида хонлик ҳудудида ҳунармандчилик маҳсулотлари экспортининг кенгайиши, рус саноат маҳсулотларининг ички бозорларга кириб келиши ҳамда товар айирбошлаш тизимининг фаоллашуви, жараёнлари далилланган;
Бухоро хонлиги ва Россия империяси ўртасидаги савдо алоқалари фақат иқтисодий манфаатлар билан чекланмаганлиги, балки Россиянинг Марказий Осиёда сиёсий таъсир доирасини кенгайтиришга қаратилган стратегик геоиқтисодий сиёсатининг муҳим таркибий қисми бўлганлиги, Россия империясининг Бухоро хонлиги билан савдо муносабатларини ривожлантириш жараёнида дипломатик миссиялар, савдо элчилари ҳамда махсус экспедициялардан иқтисодий ва сиёсий разведка воситаси сифатида фойдаланганлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жориу қилиниши. Бухоро хонлигининг Россия билан савдо-иқтисодий ва дипломатик алоқалари таҳлил қилиш натижасида қуйидагилар амалиётга жорий қилинди:
XVI–XVIII асрларда Бухоро хонлиги ва Россия империяси ўртасидаги савдо алоқаларининг ривожланиш босқичлари рус шарқшунослиги манбалари ҳамда дипломатик-элчилик ҳужжатлари асосида қайта таҳлил қилиниб, савдо муносабатларининг сиёсий-дипломатик жараёнлар билан узвий боғлиқлиги, шунингдек Бухоро хонлигининг Россия билан олиб борган ташқи савдосида Астрахан, Оренбург ва Троитск савдо марказларининг стратегик ўрни аниқланиб, ушбу йўналишларнинг Бухоро хонлиги–Россия империяси иқтисодий интеграцияси тўғрисидаги маълумотлар Ўзбекистон тарихи каналида эфирга узатилган “Тақдимот” кўрсатувини тайёрлашда кенг фойдаланилди (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Маърифат” ижодий бирлашмаси” давлат муассасасининг 2026-йил 31-мартдаги 01-33/209-сонли маълумотномаси). Натижада, телетомошабинларда Бухоро хонлиги ва Россия империяси ўртасидаги савдо алоқалари бўйича ҳамда соҳага оид янги илмий маълумот ва тавсиялар асосида телекўрсатувларнинг мазмун-моҳияти бойитишга хизмат қилди;
Бухоро хонлигининг Россия билан савдо алоқалари орқали ички бозор тизими, ҳунармандчилик ишлаб чиқариши ва пул муомаласида муайян трансформацион жараёнлар юз берганлиги асосланиб, иқтисодий алоқаларнинг ривожланиши натижасида Марказий Осиёнинг шимолий савдо йўналишлари фаоллашгани, савдо алоқаларида карвон савдоси, бож тизими, савдогарлар хавфсизлиги ва савдо дипломатиясининг иқтисодий муносабатлар ривожига таъсири, хонлик иқтисодиётининг ташқи бозорларга мослашув жараёнларига доир маълумотларда Ўзбекистон тарихи каналида эфирга узатилган “Экспедиция” кўрсатувини тайёрлашда кенг фойдаланилди (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Маърифат” ижодий бирлашмаси” давлат муассасасининг 2026-йил 31-мартдаги 01-33/209-сонли маълумотномаси);
Бухоро хонлигидан Россияга экспорт қилинган пахта матолари, қоракўл териси, ипак, зираворлар, қишлоқ хўжалиги ва ҳунармандчилик маҳсулотлари ҳамда Россиядан олиб кирилган саноат товарлари, металл буюмлар, саноат маҳсулотлари ва айрим ҳарбий технологиялар, икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий муносабатларнинг ўзига хос хусусиятлари ва уларнинг хонлик иқтисодиётига кўрсатган таъсири, шунингдек, Бухоро–Россия иқтисодий алоқалари натижасида хонлик ҳудудида ҳунармандчилик маҳсулотлари экспортининг кенгайиши, рус саноат маҳсулотларининг ички бозорларга кириб келиши ҳамда товар айирбошлаш тизимининг фаоллашуви, жараёнлар тўғрисидаги маълумотлардан Халқаро “Олтин мерос” хайрия жамоат фонди дастурларини бажаришда фойдаланилди (Халқаро “Олтин мерос” хайрия жамоат фондининг 2026-йил 9-январдаги 01-04-09-01-2026-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижаларининг жорийланиши фонд томонидан бажарилган дастурларни самарали ташкил қилишда муҳум аҳамият касб этти;
Бухоро хонлиги ва Россия империяси ўртасидаги савдо алоқалари фақат иқтисодий манфаатлар билан чекланмаганлиги, балки Россиянинг Марказий Осиёда сиёсий таъсир доирасини кенгайтиришга қаратилган стратегик геоиқтисодий сиёсатининг муҳим таркибий қисми бўлганлиги, Россия империясининг Бухоро хонлиги билан савдо муносабатларини ривожлантириш жараёнида дипломатик миссиялар, савдо элчилари ҳамда махсус экспедициялардан иқтисодий ва сиёсий разведка воситаси сифатида фойдаланганлиги борасидаги материаллардан Халқаро “Олтин мерос” хайрия жамоат фонди дастурларини бажаришда фойдаланилди (Халқаро “Олтин мерос” хайрия жамоат фондининг 2026-йил 9-январдаги 01-04-09-01-2026-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижаларидан Бухоро хонлиги ва Россия империяси ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқалар тарихини ўрганишга оид илмий ва амалий лойиҳаларни такомиллаштиришда, тарихий-иқтисодий жараёнларни таҳлил қилишга қаратилган дастурлар самарадорлигини оширишда ҳамда соҳага оид методик тавсиялар ишлаб чиқишда фойдаланилди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish