Ибраҳимова Гулзода Фарҳадовнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси ҳақида эълон матни

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “XIV – ХВ асрларда Хоразм воҳасида сиёсий, ижтимоий – иқтисодий ва маданий жараёнлар”, 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Tar2307
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Машарипов Қудрат Юлдашевич, тарих фанлари доктори, дотсент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Tar.06.01.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Холикулов Аҳмаджон Боймухамматович, тарих фанлари доктори, профессор; Матякубова Шаходат Хамиджанова, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори, дотсент.
Етакчи ташкилот номи: Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. XIV – ХВ асрларда Хоразм воҳасида кечган сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва маданий жараёнлар масаласини очиб бериш, шунингдек, мавжуд муаммоларни илмий жиҳатдан таҳлил қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Хоразм воҳасининг XIV – ХВ асрларда сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва маданий жараёнлар масаласи акс этган манбалар ва тарихий-илмий тадқиқотларни чуқур илмий таҳлил қилиниши асосида бу алоқаларнинг ўзаро таъсири даражасига ва аҳамиятига етарлича эътибор қаратилмаганлиги ҳамда етарлича баҳо берилмаганлиги аниқланган;
XIV – ХВ асрларда Хоразм воҳасида кечган сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва маданий жараёнлар масаласи акс этган тадқиқотлар, Ўрта Осиё ва Ўзбекистон илм-фанида ҳозиргача мавжуд илмий қарашлар ва ёндашувлар тарихий ҳақиқатга тўла-тўкис мос келмаслиги, Хоразмда ҳукмронлик қилган Қўнғирот сўфийлари ўз даврида нафақат Movarounnahr, балки, Марказий Осиё миқёсида кечган сиёсий жараёнларда муҳим ўрин тутганликлари далилланган;
Хозирги давргача Хоразмда ҳукмронлик қилган қўнғирот сўфилари сулоласининг келиб чиқиши ҳамда ҳукмронлигининг ўрнатилиши тарихий шарт – шароитлари тўлиқ тадқиқот мавзусига айланмаган шунингдек, Қўнғирот сўфилари ва Амир Темур муносабатларини янада чуқурроқ таҳлил қилинмаганлиги, Темурийлар даврида Movarounnahr ва Хуросонда кечган сиёсий ва ижтимоий – иқтисодий жараёнларда Хоразм воҳасининг ўрни асосида якуний хулосалар чиқарилмаганлиги исботланган;
этнология, археология ва тарих фанлари соҳасининг то бугунги кунгача топилган ва тадқиқ қилинган ёзма ҳамда моддий манбаларини илмий жиҳатдан чуқур таҳлил қилиш асосида Хоразм воҳасининг Чиғатой улуси ва Олтин Ўрда давлатлари ҳамда кейинчалик Амир Темур ва темурийлар давлатларининг ижтимоий – иқтисодий ва этномаданий тараққиётидаги ўрнига ҳозиргача етарлича баҳо берилмаганлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “XIV – ХВ асрларда Хоразм воҳасида сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва маданий жараёнлар” мавзусидаги диссертацияда ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
XIV аср 50-60 йилларида ҳокимиятга келган Қўнғирот Сўфийлари сулоласи ҳудудда кечган оғир сиёсий вазиятдан фойдаланиб Хоразм воҳасида ҳокимият тепасига келишлари, шу пайтгача алоҳида бошқарилиб келинган Шимолий ва Жанубий Хоразмни ягона ҳудудга бирлаштиришлари, олтин ва кумуш тангалар зарб қилинишининг йўлга қўйилиши каби ижтимоий-сиёсий жараёнларнинг мамлакат маданий-маънавий ҳаётида ҳам ижобий таъсир қилганлиги борасида олинган илмий хулосалардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Тарих майдони” кўрсатувида фойдаланилди. (“Ўзбекистон тарихи” телеканалининг 2025 йил 10 июлдаги 01-33/514-сон маълумотномаси). Қўлланилган натижалар телетомошабинларга ўзбек халқи давлатчилиги тарихида ҳар бир давлат ўз ўрнига эга эканлиги, давлатчилик ривожланиш босқичларининг узвий қисмини ташкил қилишини илмий асосда ёритишга хизмат қилган.
Диссертацияда янги илмий ёндашувлар асосида тадқиқотчи томонидан XIV – ХВ асрларда Хоразм воҳасида кечган сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва маданий жараёнлар, бу даврда Хоразм воҳаси бир тарафдан шимолда Олтин Ўрда, жануби шарқда эса Чиғатой улуси, кейинчалик Амир Темур ва темурийлар давлати билан сиёсий, ижтимоий-уқтисодий ва маданий муносабатларда муҳим ўрин тутганлиги, ёзма манбаларда тўлиқ акс этганлиги, Олтин Ўрда давлатида ислом динига ўтилиши ва умуман бу давлат маданий тараққиётида Хоразмнинг ўрни беқиёс бўлганлигига оид илмий хулосаларидан Ўзбекистон Республикаси Маънавият ва Маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти томонидан Республика Маънавият ва маърифат марказининг тарғибот фаолиятида татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Маънавият ва Маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2025-йил 31-июлдаги №10-449 рақамли далолатномаси). Натижада диссертацияда келтирилган маълумотлардан тарихни ўрганиш, шу асосда ўсиб келаётган ёш авлодни ватанпарварлик, миллатпарварлик руҳида тарбиялаш, маданий-тарихий меросни ўрганиш ва тадбиқ қилиш борасидаги давлатимиз томонидан олиб борилаётган маънавий-маърифий ислоҳотларни ҳаётга тадбиқ қилиш жараёнларида хизмат қилган.
Диссертация иши доирасида ишлаб чиқилган илмий-амалий таклиф ва тавсиялар “Олтин мерос” халқаро хайрия жамғармасининг 2024–2025-йилларда ўтказилган тарғибот фаолиятида татбиқ этилган. Жумладан, тадқиқот натижалари, диссертация хулосалари ҳамда тавсияларидан “Олтин мерос” халқаро хайрия жамоат фонди ҳузуридаги музейлар экспозицияларини тизимлаштириш, санъат ва бадиий ҳунармандчилик намуналари, шу жумладан, илк тошбосма ускуналари ҳамда уларда чоп қилинган асарларни тарғиб қилиш, музейларга хорижий ва маҳаллий туристлар ташрифини кенгайтириш, шу асосда Ўзбекистон Республикасида туризмни ривожлантиришда фойдаланилган (Халқаро “Олтин мерос” халқаро хайрия жамоат фондининг 2025-йил 17-февралдаги №01-14-сонли маълумотномаси). Натижада, диссертацияда илгари сурилган таклиф, тавсия ва хулосалардан Қўнғирот Сўфийлари сулоласи нафақат Хоразм воҳасида давлатчилик тараққиёти, балки Ўрта Осиё ижтимоий-иқтисодий ҳаётида ҳам жуда муҳим ўрин тутганлиги очиб берилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish