Оринбаева Жупаргул Тлеубаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қози Маулик асарлари тилининг лексик-семантик ва грамматик хусусиятлари”, 10.00.03 – Қорақалпоқ тили (филология).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.PhD/Fil5258.
Илмий раҳбар: Карлıбаева Гулмира Эрмекбаевна, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.04.06.
Расмий оппонентлар: Пирниязова Алима Кудияровна, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Қазимбетова Ziywar Махсетбаевна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), дотсент.
Етакчи ташкилот номи: Ўзбекистан Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими, Қорақолпақ гуманитар фанлар илимий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Қози Маулик асарлари тилининг семантик-стилистик, лексик ва грамматик хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Қози Маулик асарлари тилининг луғат фонди тарихий келиб чиқиши жиҳатидан ўз қатлам сўзлари ва ўзлашма сўзлар гуруҳига ажратиб ўрганилган, ўз қатлам сўзларининг асосини умумтуркий тилларга муштарак сўзлар ташкил этиши, ўзлашма сўзларнинг эса араб ва форс тилларидан ўзлашган сўзлар ҳамда рус тили ва рус тили орқали Ғарбий Европа тилларидан кирган сўзлар эканлиги аниқланган;
Қози Маулик асарлари тилидаги сўзларда семантик ҳодисалар: омоним, синоним, антонимлар тарзида учраши, уларнинг ўзига хос хусусиятлари илмий нуқтайи назардан асосланган, фразеологизмларнинг бадиий образлилик ҳосил қилувчи вазифалари очиб берилган;
асар тилида сўз маъносининг кўчиш усулларидан метафора, метонимия, синекдоханинг эмоционал-экспрессив маъно бериш имкониятлари таҳлил қилинган, қўлланиш доираси бўйича умумий қўлланиладиган лексика ва функсионал чегараланган лексикаганинг асар тили лексик фондининг бойлигини, бадиийлигини белгилашдаги хизматлари очиб берилган;
асар тилининг грамматик қурилиши таҳлил қилинган, унда от ва феъл сўз туркумининг асосий категориялари аниқланган, уларнинг шоир яшаган даврнинг тилига, шоирнинг услубига хос хусусиятлари кўрсатилган, шунингдек, ёрдамчи сўзларнинг, модал сўзларнинг ва ундовларнинг грамматик-стилистик хусусиятлари асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қорақалпоқ халқ шоири Қози Маулик асарлари тилининг хусусиятларини ўрганиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Қози Маулик асарлари тилининг луғат фонди тарихий келиб чиқиши жиҳатидан ўз қатлам сўзлари ва ўзлашма сўзлар гуруҳига бўлиб ўрганилган, ўз қатлам сўзларининг асосини умумтуркий тилларга муштарак сўзлар ташкил этиши, ўзлашма сўзларнинг эса араб ва форс тилларидан ўзлашган сўзлар ҳамда рус тили ва рус тили орқали Ғарбий Европа тилларидан кирган сўзлар эканлиги аниқланган, қорақалпоқ тилидаги сўз ясалиш тизимининг тарихий асослари ва ривожланиш хусусиятларини аниқлаш, сўз ясалиш ҳодисаларини тизимли таҳлил қилиш ҳамда уларнинг назарий тавсифи такомиллаштирилган хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида 2024-2025 йилларда амалга оширилган “Ҳозирги қорақалпоқ тилидаги сўз ясалиш тизимининг назарий асослари” мавзусидаги фундаментал тадқиқот лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими, Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2026-йил 6-июлдаги 339/1-сон маълумотномаси). Натижада диссертацияда илгари сурилган илмий хулосалар асосида шоирнинг асарларида қўлланилган тил бирликларининг ўзига хос хусусиятлари ҳамда уларнинг тил воситалари орқали ифодаланиш қонуниятлари таҳлили тадқиқотнинг илмийлигини янада чуқурлаштиришга хизмат қилган;
Қози Маулик асарлари тилидаги сўзларда семантик ҳодисалар: омоним, синоним, антонимлар тарзида учраши, уларнинг ўзига хос хусусиятлари илмий нуқтайи назардан асосланган, фразеологизмларнинг бадиий образлилик ҳосил қилувчи вазифалари очиб берилган хулосалардан Бердақ номидаги Қорақалпоқ адабиёти тарихи давлат музейи kollekciyasida сақланаётган экспонатлардан ташкил қилинган кўргазмаларда лексик бирликларнинг лингвистик таҳлилига оид илмий маълумотлар олишда унумли фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2026-йил 9-июлдаги 08-03/1620-сон маълумотномаси). Натижада, шоир асарларидаги лексик бирликларнинг услубий вазифалари, уларнинг шаклланишида халқ тилининг тутган ўрни, илмий салмоғи ҳақида мукаммал маълумотлар беришга эришилган;
асар тилида сўз маъносининг кўчиш усулларидан метафора, метонимия, синекдоханинг эмоционал-экспрессив маъно бериш имкониятлари таҳлил қилинган, қўлланиш доираси бўйича умумий қўлланиладиган лексика ва функсионал чегараланган лексикаганинг асар тили лексик фондининг бойлигини, бадиийлигини белгилашдаги хизматлари очиб берилган хулосалардан Қорақалпоғистон телерадиокомпаниясининг “Áhmiyetli sáwbet”, “Мúнáсибет”, “Тилге итибар – элге итибар”, “Mánáwiyat bostanı” кўрсатув ва радио эшиттиришлари орқали кенг жамоатчилик эътиборига тақдим этилган (Қорақалпоғистон Республикаси телерадиокомпаниясининг 2026-йил 1-майдаги №05-22/225-сон маълумотномаси). Натижада, сўз маъносининг кўчиш усуллари билан боғлиқ материалларнинг кенг жамоатчиликка тақдим этилиши орқали кўрсатув ва эшиттиришларнинг маданий-маърифий аҳамияти ошишига эришилган;
асар тилининг грамматик қурилиши таҳлил қилинган, унда от (от,сифат,сон, олмош, равиш) ва феъл сўз туркумининг асосий категориялари аниқланган, уларнинг шоир яшаган даврнинг тилига, шоирнинг услубига хос хусусиятлари кўрсатилган, шунингдек, ёрдамчи сўзларнинг, модал сўзларнинг ва ундовларнинг грамматик-стилистик хусусиятлари асослаб берилган хулосалардан Республика Маънавият ва маърифат маркази Қорақалпоғистон бўлимида Қорақалпоғистон Республикаси Маънавият ва маърифат кенгашининг 2025-йил 29-январдаги 01-12/05-53-сон “Йўл харитаси” III бўлим 15-банди, 2026-йил 26-январдаги 01-12/05-90-сон кенгаш “Йўл харитаси”нинг В бўлим 37-бандида берилган вазифаларни бажаришда амалий фойдаланилган. (Республика Маънавият ва маърифат маркази Қорақалпоғистон бўлимининг 2026-йил 24-августдаги 01/13-100-сон маълумотномаси). Натижада, диссертацияда илгари сурилган таклиф ва хулосаларда Қази Маулик асарлари тилининг грамматик хусусиятларини илмий таҳлил қилиш орқали ХХ аср қорақалпоқ бадиий адабиёти ва унинг тил хусусиятлари кенг жамаотчиликка тарғиб қилинган, шоирнинг поетик асари тили грамматик қурилишини тўғри тушиниш билимларининг янада бойитилишига эришилган.