Ашурова Дилрабо Исроил қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Абдуқодир Шакурийнинг педагогик фаолияти ва тарбиявий қарашлари”, 13.00.01 - Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган B2024.2.PhD/Ped7323.
Илмий раҳбар: Қодиров Қутлуғбек Бекмуродович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат педагогика институти, PhD.01/2025.27.12.Ped.11.01.
Расмий оппонентлар: Мухсиева Азиза Шамсиддиновна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Авлиёқулов Толиб Холмуродович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), дотсент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Абдуқодир Шакурийнинг педагогик қарашларини ўрганиш орқали миллий тарбия жараёнига тадбиқ этишга оид таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Абдуқодир Шакурийнинг “усули савтия” (товуш усули) орқали саводхонликни ошириш ва дунёвий фанларни диний қадриятлар билан интеграция қилишга асосланган дидактик тизими ретроспектив таҳлилга устуворлик бериш назарияси замонавий компетенциявий ёндашувнинг тарихий асоси сифатида илмий жиҳатдан асосланган;
Шакурийнинг таълим мазмунига киритган кўп тиллилик (ўзбек, тожик, татар, рус тиллари), гендер тенглиги (аёллар таълими) ва жамоат иштирокидаги таълим бошқарувини амалга ошириш каби педагогик механизмлари шахсга йўналтирилган ёндашувга кўра замонавий ўқитиш тамойиллари билан қиёсий таҳлил қилиш асосида аниқлаштирилган;
Шакурийнинг “ахлоқий комиллик руҳида тарбиялаш”, “умуминсоний қадриятлар” ва “миллий анъаналар уйғунлиги” каби уч таркибий элементдан иборат маърифатпарварлик консепсияси тарихий-педагогик ёндашув устиворлигини таъминлашнинг педагогика тарихига оид жиҳатлари аниқлаштирилган;
Шакурийнинг тарбиявий қарашлари воситасида талабаларда меҳнатсеварлик ва илмга муҳаббат туйғуларини ривожлантириш самарадорлиги жазосиз таълим, боланинг шахсий эркинлиги ва қадр-қимматини эъзозлаш, “ижтимоий фаоллик” асосида тарбиялашга қаратилган гуманистик ғояларини замонавий демократик таълим тамойиллари билан ворисийлигини таъминлашнинг педагогик амалиёти аниқлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Абдуқодир Шакурийнинг педагогик фаолияти ва тарбиявий қарашлари тадқиқ этиш бўйича олинган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
Абдуқодир Шакурийнинг “усули савтия” (товуш усули) орқали саводхонликни ошириш ва дунёвий фанларни диний қадриятлар билан интеграция қилишга асосланган дидактик тизими ретроспектив таҳлилга устуворлик бериш орқали замонавий компетенциявий ёндашувнинг тарихий асоси эканлигига оид илмий хулосалар “Умумий педагогика” (Педагогика тарихи) номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган. (Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 14-апрелдаги 136-сонли буйруғи билан тасдиқланган 852504-сонли гувоҳномаси), (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий таълимни ривожлантириш татқиқотлари марказининг 2025-йил 14-июлдаги 02/01-01-276-сон маълумотномаси). Натижада, жадидлар илмий мероси асосида педагогика олий таълим ташкилотлари талабалари касбий кўникмаларининг сифат самарадорлиги ортишига эришилган;
Шакурийнинг таълим мазмунига киритган кўп тиллилик (ўзбек, тожик, татар, рус тиллари), гендер тенглиги (аёллар таълими) ва жамоат иштирокидаги таълим бошқарувини амалга ошириш каби педагогик механизмлари шахсга йўналтирилган ёндашувга кўра замонавий ўқитиш принсиплари билан такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсияларидан “Бошланғич таълимда тарбия” номли дарсликни тайёрлашда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий таълимни ривожлантириш татқиқотлари марказининг 2025-йил 14-июлдаги 02/01-01-276-сон маълумотномаси). Натижада талабаларнинг касбий ва ўз фаолиятига нисбатан рефлексив ёндашув кўникмалари ривожланишига замин яратилган;
Шакурийнинг “ахлоқий комиллик руҳида тарбиялаш”, “умуминсоний қадриятлар” ва “миллий анъаналар уйғунлиги” каби уч таркибий элементдан иборат маърифатпарварлик консепсияси тарихий-педагогик ёндашув устиворлигини такомиллаштиришга оид таклифлари Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси ҳамда “Ўзбекистон” телеканали орқали эфирга узатилган дастурларда кенг ёритилди. Жумладан, 2024-йил ноябр – декабр ойларида эфирга чиққан “Таълим ва тараққиёт”, “Нажот билимда”, “Ёшлар минбари” каби дастурларнинг ссенарийларида диссертация ғоялари асосида педагогик мерос, маънавий тарбия ва миллий қадриятлар мавзуларида чиқишлар тайёрланди ҳамда телерадио дастурларда кенг ёритилди. (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали давлат муассасасининг 2025-йил 9-декабрдаги 09-12-1424-сонли маълумотномаси). Натижада, Абдуқодир Шакурийнинг ибратли педагогик фаолияти ва тарбиявий қарашларини омма эътиборига ҳавола қилишга эришилган.
Шакурийнинг тарбиявий қарашлари воситасида талабаларда меҳнатсеварлик ва илмга муҳаббат туйғуларини ривожлантириш самарадорлиги жазосиз таълим, боланинг шахсий эркинлиги ва қадр-қимматини эъзозлаш, оила-мактаб-жамият ҳамкорлигини амалга ошириш, болани “ижтимоий фаоллик” асосида тарбиялашга қаратилган гуманистик ғояларини замонавий демократик таълим тамойиллари билан ворисийлигини такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсияларидан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2024-йилда маънавий маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастурининг ИВ “Аҳоли ўртасида ватанпарварлик туйғуларини юксалтириш, янгиланиш жараёнлари ва туб ислоҳотларга дахлдорлик ҳиссини уйғотиш, тарихий ва муҳим саналарда уларни бирлаштиришга қаратилган чора-тадбирлар” 23-банди “Ёшларда юксак ватанпарварлик, миллий ғурур ва ифтихор туйғуларини ривожлантириш, ҳарбийлар, ватан ҳимоячиларига ҳурмат уйғотиш, Ватанни ҳимоя қилишни энг шарафли бурч эканлигини кенг” мавзусида тарғибот ишларини ташкил этиш ва ўтказишда фойдаланилган. (Республика маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги ижтимоий-маънавий тадқиққотлар институтининг 2025-йил 17-октабрдаги 10/665-сон маълумотномаси) Натижада талабаларда маънавий-ахлоқий тарбия тизимини ривожлантириш жараёнларини такомиллаштиришга хизмат қилган.