Умарова Дилдора Бахтияровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Мустақиллик даври Ўзбекистон рангтасвирининг асосий тенденциялари”, 17.00.04–Тасвирий ва амалий безак санъати (санъатшунослик фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.4.PhD/San43.
Илмий раҳбар: Аҳмедова Нигора Раҳимовна, санъатшунослик фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Санъатшунослик институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Санъатшунослик институти, DSс.27.06.2017. San.51.01.
Расмий оппонентлар: Қодирова Дилафруз Муҳсиновна, санъатшунослик фанлари доктори; Пулатов Дилмурод Саймамутович, санъатшунослик фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон замонавий рангтасвиридаги асосий тенденцияларни тадқиқ этиш асосида бадиий жараён ва ижодий талқин муносабатларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
замонавий миллий рангтасвирда рамзий-метафорик, шартли-декоратив, янгиланган реализм, модернизм ва концептуал санъатга оид тенденцияларининг устуворлиги исботланган;
кубизм, экспрессионизм, абстракционизм, сюрреализм каби йўналиш ва оқимлар билан боғлиқ ижодий изланишларда ўзига хос ёрқин колорит, орнаментал шакл ва ритм муҳим аҳамиятга эгалиги далилланган;
тарихий картина ва портрет жанрлари ривожида ўтмишни холисона баҳолаш, ватанпарварлик, миллий ғурур, аждодлар хотирасига ҳурмат мезонлари етакчилик қилгани аниқланган;
ижтимоий-сиёсий, ахлоқий-маърифий, лирик мавзулардаги рангтасвир асарларида маърифий мазмун ва индивидуал ижодий услубнинг устуворлиги асосланган.
IV. Тадиқот натижаларнинг жорий қилиниши.
Мустақиллик давридаги Ўзбекистон рангтасвирининг асосий тенденциялари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
диссертация тадқиқотидаги замонавий тасвирий санъатда тарихий сиймоларни гавдалантиришда маънавий идеалларни тиклаш, ўтмишни холисона баҳолаш, миллий қадриятларни талқин қилиш бош мезонга айланганини далилловчи илмий хулосалардан 2006–2008 йилларда амалга оширилган ЎзР ФА Санъатшунослик институтининг ФА-А-2-96 рақамли “Мустақиллик даври Ўзбекистон тасвирий санъатида анъанавий мерос ва маънавиятнинг ўрни” мавзусидаги давлат грантининг “Тасвирий санъат” йўналишидаги фундаментал тадқиқотда фойдаланилган (Ўзбекистон Фанлар академиясининг 2019 йил 26 июндаги 3/1255-1780-сон маълумотномаси). Натижада тадқиқот ишига киритилган илмий хулосалар юртимизнинг узоқ ва яқин ўтмишига рассомлар картиналари воситасида холис нигоҳ ташлаш, тарихий аждодлар сиймосини тасвирлаш бўйича замонавий рангтасвирдаги ўзига хос услуб ва йўналишларни комплекс тарзда ўрганишга имкон берган;
мустақиллик даври Ўзбекистон замонавий рангтасвирида янги реализм, рамзий-метафорик, шартли-декоративлилик тенденцияларининг миллий рангтасвирга хос фалсафий-эстетик моҳият билан уйғунлашувига оид хулосалар 2018–2021 йилларда амалга оширилаётган ЎзР ФА Санъатшунослик институтининг П3-2017-0928456 рақамли “XIX-XXI асрларда Ўзбекистон тасвирий ва амалий санъатида миллий ўзига хосликнинг шаклланиш жараёни: асосий босқичлар, машҳур усталар, ривожланиш муаммолари” мавзусидаги “Тасвирий санъат” йўналишидаги фундаментал тадқиқотида қўлланилган (Ўзбекистон Фанлар академиясининг 2019 йил 26 июндаги 3/1255-1782-сон маълумотномаси). Натижада илмий хулосалар XX аср охири – XXI аср бошида ўзбек рангтасвирида юзага келган янги тенденциялар, уларнинг ўзига хос ривожланиш динамикаси ва бадиий хусусиятларини очиб беришга хизмат қилган;
замонавий рангтасвирда модернизм йўналишларининг ўзлаштирилишида ёрқин миллий колорит, орнаментал шакл ва ритм устуворлиги бўйича хулосалар 2007–2014 йилларда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Madaniyat va Ma’rifat” телеканалида “Сайқал” кўрсатуви (Ўзбекистон МТРК “Madaniyat va Ma’rifat” телеканалининг 2018 йил 15 январдаги 02-16/21-сон маълумотномаси), “Yoshlar” телеканалида “Умр баҳори”, “Олтин тупроқ” кўрсатувлари сценарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон МТРК “Yoshlar” телеканалининг 2018 йил 22 январдаги 14-01-76-сон маълумотномаси). Кўрсатувлар учун қўлланилган илмий-ижодий материаллар томошабинларнинг образли тасаввурларини кенгайтиришга, мамлакатимизда тасвирий санъат соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг моҳиятини очиб беришга, рассомлар ижодини ўрганиш ва тарғиб қилиш асосида ёшларнинг маънавий-аҳлоқий тарбиясини юксалтиришга хизмат қилган.