Носирова Шоҳиста Элмуродовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Талабаларнинг касбий компетентлигини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.2.PhD/12869.
Илмий раҳбар: Қаҳҳоров Сиддиқ Қаҳҳорович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Бухоро давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Ped.08.04.
Расмий оппонентлар: Маматов Дилшод Қодирович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Мурадова Фируза Рашидовна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади талабаларнинг касбий компетентлигини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
олий таълим муассасалари талабаларининг касбий компетентлигини ривожлантиришда мазкур фанни ўқитишда рақамли технология ва сунъий интеллектдан фойдаланишга оид хорижий ва маҳаллий илмий-педагогик манбаларнинг дидактик имкониятлари аниқлаштирилди, йўналишдаги мавжуд эҳтиёжлар ва илмий-методик бўшлиқлар белгиланиб, талабаларда ривожлантирши лозим бўлган асосий компетенциялар аниқланган;
талабаларнинг касбий компетентлигини ривожлантиришда халқаро рейтингларда етакчи ўринларни эгаллаган олий таълим муассасалари тажрибаси асосида қўлланилаётган силлабуслар ва ўқув дастурлари қиёсий таҳлил қилиниб, замонавий ўқув мазмуни ва ўқув-методик ишланмалар такомиллаштирилган;
сунъий интеллект технологияларининг имкониятлари асосида талабаларнинг касбий компетентлигини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришга хизмат қилувчи SQLUSTOZ.UZ АИ Ментор (сунъий интелектга асосланган платформа) платформаси яратилиб, платформанинг функсионал имкониятларидан фойдаланиб амалий топшириқларни интерактив ташкил этиш, талабаларнинг ўқув фаолиятини feedback (сунъий интеллект томонидан фикр-мулоҳаза) механизми орқали таҳлил қилиш, индивидуал тавсияларни шакллантириш ҳамда компетенциявий ёндашув асосида баҳолашни таъминловчи методик модел ва баҳолаш тизимини яратиш орқали такомиллаштирилган;
таълим жараёни иштирокчиларининг топшириқларни бажариш жараёнидаги статистик кўрсаткичларини таҳлил қилиш асосида уларнинг рақамли ва сунъий интеллект технологияларидан фойдаланиш имкониятлари кенгайтирилди, уларнинг касбий компетентлигини ривожлантиришга қаратилган ўқитиш механизмлари такомиллаштирилди ҳамда методиканинг ўзлаштириш самарадорлиги математик-статистик усуллар орқали баҳоланиб, тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Талабаларнинг касбий компетентлигини ривожлантириш методикасини бўйича илмий-тадқиқот натижалари асосида:
Олий таълим муассасалари талабаларининг касбий компетентлигини ривожлантиришда мазкур фанни ўқитишда рақамли технология ва сунъий интеллектдан фойдаланишга оид хорижий ва маҳаллий илмий-педагогик манбаларнинг дидактик имкониятлари аниқлаштирилди, йўналишдаги мавжуд эҳтиёжлар ва илмий-методик бўшлиқлар белгиланиб, талабаларда ривожлантирши лозим бўлган асосий компетенциялар аниқланганлигига оид тавсиялар “Маълумотлар базаси” номли ўқув қўлланма нашрга тавсия этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан экспертизадан ўтказилиб, 2026-йил 19-мартдаги № 2448-5269-bbb6-5ad5-cfb7-3710-4441-сон маълумотнома, ариза рақами 258724841). Натижада 60610100 – “Ахборот тизимлари ва технологиялари” таълим йўналиши талабаларининг касбий компетенцияларини ривожлантиришга йўналтирилган ўқув-услубий ечимларни ишлаб чиқилган;
талабаларнинг касбий компетентлигини ривожлантиришда халқаро рейтингларда етакчи ўринларни эгаллаган олий таълим муассасалари тажрибаси асосида қўлланилаётган силлабуслар ва ўқув дастурлари қиёсий таҳлил қилиниб, замонавий ўқув мазмуни ҳамда ўқув-методик ишланмалар такомиллаштирилди. Шунингдек, талабаларнинг ўқув фаолиятини педагогик жиҳатдан асосланган фикр-мулоҳазалар орқали қўллаб-қувватлаш механизми ишлаб чиқилди. Натижада “АЛ-8624042640 – Робототехникани ўргатишга мўлжалланган миллий ўқув контенти ва виртуал таълим платформасини яратиш” мавзусидаги амалий тадқиқот лойиҳасини амалга оширишда академик ҳалолликни таъминлашга хизмат қилувчи “босқичма-босқич йўналтирувчи ишора” дидактик баённомасидан фойдаланилди (Бухоро давлат университетининг 2026-йил 6-июндаги 04/4336-сон маълумотномаси). Мазкур ёндашув талабаларнинг рақамли ва сунъий интеллект технологияларига таянувчи таълим муҳитида мустақил ишлаш, таҳлилий фикрлаш ва амалий фаолият кўникмаларини шакллантириш ҳамда касбий компетентлигини ривожлантириш самарадорлигини ошириш имконини берди.
Сунъий интеллект технологияларининг имкониятлари асосида талабаларнинг касбий компетентлигини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришга хизмат қилувчи SQLUSTOZ.UZ АИ Ментор платформаси яратиллиб, платформанинг функсионал имкониятларидан фойдаланиб, амалий топшириқларни интерактив ташкил этиш, талабаларнинг ўқув фаолиятини feedback механизми орқали таҳлил қилиш, индивидуал тавсияларни шакллантириш ҳамда компетенциявий ёндашув асосида баҳолашни таъминловчи методик модел ва баҳолаш тизимини яратиш орқали такомиллаштирилди ва педагогик тажриба-синов ишларини амалга оширишда фойдаланилди. (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Олий таълимни ривожланириш тадқиқотлар марказининг 2026-йил 3-июндаги 02/01-01-461-сонли маълумотномаси). Натижада АИ асосидаги тавсиялар жорий этилган, ўқитувчилар учун лог-аналитика ва мониторинг имкониятлари яратилган ҳамда экспериментал гуруҳ талабалари натижалари назорат гуруҳига нисбатан сезиларли даражада юқори бўлгани аниқланган ва мазкур имкониятлардан фойдаланиш талабаларнинг мустақил ўқув фаолиятини ташкил этиш, таҳлил қилиш ва оптималлаштириш кўникмаларини ривожлантириш ҳамда назарий билимларни амалий фаолиятга татбиқ этишга хизмат қилади.