Самиева Гулнора Ражабмуродовна
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Инклузив таълим муҳитида талабаларнинг касбий компетентлигини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2026.2.PhD/Ped12149.
Илмий раҳбар: Дилова Наргиза Гайбуллаевна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро халқаро университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Бухоро халқаро университети, PhD.03/2026.10.04.Ped.43.02.
Расмий оппонентлар: Мусаева Нодира Низомовна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Аслонова Мадинахон Мансуровна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), дотсент.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади инклузив таълим муҳитида талабаларнинг индивидуал имкониятларини касбий салоҳиятга трансформациялаш асосида уларнинг касбий компетентлигини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инклузив таълим муҳитида талабаларнинг касбий компетентлигини ривожлантиришнинг педагогик-психологик механизми мотивацион-қадриятли, когнитив-билиш, амалий-технологик, коммуникатив-персептив ва рефлексив-баҳолаш компонентларининг тенг имконият ва индивидуал эҳтиёжларни интеграциялаш орқали аниқлаштирилган;
инклузив таълим муҳитида талабаларнинг касбий компетентлигини ривожлантиришнинг методик тизими мақсад, мазмун, шакл, метод, восита ва баҳолаш компонентларининг натижага йўналтирилган доиравий интеграциясини таъминлаш, баҳолаш натижаларини тескари алоқа асосида мақсад ва мазмунни коррекциялашга йўналтириш ҳамда назарий-консептуал, амалий-технологик ва қадриятли-рефлексив мазмун блокларини спирал тамойил асосида уйғунлаштириш орқали такомиллаштирилган;
талабаларнинг индивидуал имкониятларини касбий салоҳиятга трансформациялашга йўналтирилган “Имкониятдан салоҳиятга” модели ва “IMKON+” педагогик технологиясининг узлуксиз ривожланиш сиклини диагностика, индивидуал мақсад, адаптив фаолият, педагогик қўллаб-қувватлаш ва рефлексив мониторинг билан интеграциялаш орқали такомиллаштирилган;
инклузив таълим муҳитида талабаларнинг касбий компетентлигини баҳолаш механизми мотивацион-қадриятли, когнитив-касбий, фаолиятли-амалий, коммуникатив-инклузив ва рефлексив-ривожлантирувчи мезонлар асосида индивидуал ривожланиш динамикасини аниқлаш, натижаларини интеграциялаш, талабанинг индивидуал прогрессини устувор баҳолаш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инклузив таълим муҳитида талабаларнинг касбий компетентлигини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришга доир тадқиқот иши натижаси асосида:
инклузив таълим муҳитида талабаларнинг касбий компетентлигини ривожлантиришнинг педагогик-психологик механизми мотивацион-қадриятли, когнитив-билиш, амалий-технологик, коммуникатив-персептив ва рефлексив-баҳолаш компонентларини “тенг имконият → индивидуал эҳтиёжларни ҳисобга олиш → мотивация ва фаол иштирок → амалий-касбий фаолият → рефлекция → касбий компетентлик” изчиллигида интеграциялаш орқали аниқлаштирилган таклиф ва тавсиялардан Бухоро вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси тизимидаги умумий ўрта таълим муассасаларида инклузив таълимни ташкил этиш, унинг методик таъминотини такомиллаштириш ҳамда педагогларнинг касбий-методик фаолиятини ривожлантиришда ҳамда инклузив таълим муҳитида талабаларнинг касбий компетентлигини ривожлантиришнинг методик тизими мақсад, мазмун, шакл, метод, восита ва баҳолаш компонентларининг натижага йўналтирилган доиравий интеграциясини таъминлаш, баҳолаш натижаларини тескари алоқа асосида мақсад ва мазмунни коррекциялашга йўналтириш ҳамда назарий-консептуал, амалий-технологик ва қадриятли-рефлексив мазмун блокларини спирал тамойил асосида уйғунлаштириш орқали такомиллаштиришга оид хулосаларган Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институтида бажарилган АЛ-952411513l-рақамли"Талабаларнинг кўнгилли ижтимоий-методик ҳаракатлари асосида инклузив ва уйдаги таълим самарадорлигини ошириш иялари" номли амалий лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институтининг 2026-йил 3-сентабрдаги 01/09/134-сон маълумотномаси). Натижада, таълим мазмунини тизимли, изчил ва амалиётга йўналтирилган ҳолда такомиллаштириш ҳамда ўқув-услубий материалларнинг методик самарадорлигини оширишга эришилган;
талабаларнинг индивидуал имкониятларини касбий салоҳиятга трансформациялашга йўналтирилган “Имкониятдан салоҳиятга” модели ва “IMKON+” педагогик технологияси индивидуал имконият → мотивация → компетентлик → ўзини ривожлантириш → натижа → янги имконият узлуксиз ривожланиш сиклини диагностика, индивидуал мақсад, адаптив фаолият, педагогик қўллаб-қувватлаш ва рефлексив мониторинг билан интеграциялаш орқали такомиллаштирилган таклиф ва хулосалар асосида олий таълим талабалари учун тайёрланган “IMKON+: индивидуал имкониятларни касбий салоҳиятга трансформациялаш методикаси” номли қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган. (Бухоро ҳалқаро университетнинг 29-августдаги 01-4102-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг индивидуал имкониятларини аниқлаш, уларни касбий салоҳиятга трансформациялаш ҳамда мустақил касбий ривожланишини таъминлашнинг методик имкониятлари кенгайтирилган.
инклузив таълим муҳитида талабаларнинг касбий компетентлигини баҳолаш механизми мотивацион-қадриятли, когнитив-касбий, фаолиятли-амалий, коммуникатив-инклузив ва рефлексив-ривожлантирувчи мезонлар асосида индивидуал ривожланиш динамикасини аниқлаш, портфолио, ўзини ўзи баҳолаш, эксперт баҳолаш ва рефлексив мониторинг натижаларини интеграциялаш ҳамда норматив натижадан кўра талабанинг бошланғич имкониятига нисбатан индивидуал прогрессини устувор баҳолаш орқали такомиллаштирилган тавсиялардан “IMKON+ – касбий ривожланиш сари” номли 3 кунлик семинар-тренинг мазмунини бойитишда фойдаланилган (Бухоро ҳалқаро университетининг 29-августдаги 01-4102-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг касбий ютуқларини бошланғич имкониятларига нисбатан холис баҳолаш ҳамда кейинги касбий ривожланиш йўналишларини белгилаш самарадорлиги оширилган.