Сангиров Ботир Юсуповичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Ўзбек театрида этномаданий анъаналар талқини”, 17.00.01–Театр санъати (санъатшунослик фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.1.PhD/San12.
Илмий раҳбар: Раҳматуллаева Дилфуза Назруллаевна, санъатшунослик фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: ЎзР ФА Санъатшунослик институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Санъатшунослик институти, DSс.27.06.2017.San.51.01.
Расмий оппонентлар: Турдимов Шомирза Ғаниевич, филология фанлари доктори, профессор; Юлдашев Тоҳир Исмоилович, санъатшунослик фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ўзбек театр санъатининг шаклланиши ва ривожида этномаданий анъаналарнинг ўрнини аниқлаш ҳамда ўзаро таъсир тамойилларини белгилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мавсумий, оилавий-маиший ва диний маросимларнинг томошавий хусусиятлари ўзбек театр санъатининг шаклланишида муҳим омил бўлганлиги далилланган;
этномаданий қадриятлар – оилавий-маиший маросимлар, фольклор мотивлари, анъанавий томоша санъати ёзма драматургия ва профессионал ўзбек театрининг муболаға, шартлилик, бадиҳагўйлик, томошабин билан мулоқот сингари хусусиятлари ривожланишида етакчи аҳамият касб этганлиги асосланган;
совет даври ўзбек театр санъати тарихининг турли босқичларида этномаданий анъаналар “эски” ва “янги” тузум ўртасидаги тафовутни бўрттириш, образларнинг салбий хусусиятларини намоён этиш, тарихий шахс характери ва давр муҳитини талқин этишдагина фойдаланилганлиги очиб берилган;
мустақиллик даври ўзбек театрида этномаданий қадриятлар талқини фольклор-этнографик томоша услубининг шаклланиши, сюжет яратиш, персонаж тасвири ва тили, воқеалар ечими, шартли-мажозий ифода воситаларининг қўлланилишига асос бўлганлиги аниқланган;
янги давр саҳна санъатида этномаданий анъаналар талқини спектаклларнинг бадиий савияси, ғоявий таъсирчанлиги, фалсафий-эстетик моҳиятининг чуқурлашиши, театр санъати маърифий-ижтимоий вазифалари, маънавий-тарбиявий аҳамиятининг кучайишига сабаб бўлганлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбек театрида этномаданий анъаналар талқини бўйича олинган илмий натижалар асосида;
мавсумий, оилавий-маиший ва диний маросимларнинг томошавий, ахлоқий-тарбиявий хусусиятлари ўзбек театр санъатининг шаклланишида муҳим аҳамият касб этганлиги, совет даври ўзбек театр санъати тарихининг турли босқичларида этномаданий анъаналар “эски” ва “янги” тузум ўртасидаги тафовутни бўрттириш, образларнинг салбий хусусиятларини намоён этиш, тарихий шахс характери ва давр муҳитини талқин этишдагина фойдаланилганлиги асосланган илмий хулосалардан ЎзР ФА Санъатшунослик институтининг ПЗ-2012-0928458 рақамли “Глобаллашув даври театр санъатида миллий қадриятлар ва маданиятлар мулоқоти” мавзуидаги амалий лойиҳаси тадқиқотида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2019 йил 26 июндаги 3/1255-1781-сон маълумотномаси). Мазкур илмий натижалардан фойдаланиш ўзбек театр санъатида этномаданий анъаналар талқини тарихини ўрганишга асос бўлиб хизмат қилган;
Профессионал ўзбек театрининг муболаға, шартлилик, бадиҳагўйлик, томошабин билан мулоқот сингари хусусиятлари ривожланишида этномаданий қадриятларнинг асос бўлганлигини даллиловчи хулосалар “Ўзбек анъанавий қизиқчилик санъати” ўқув қўлланмаси орқали Республика ихтисослаштирилган эстрада ва цирк мактаби ўқув жараёнига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2019 йил 27 июндаги 01-12-14-3169-сон маълумотномаси). Натижада ўқувчилар ўзбек театри тараққиётида этномаданий қадриятларнинг аҳамиятига оид муҳим маълумотларга эга бўлишган;
янги давр саҳна санъатида фольклор-этнографик элементларга катта эътибор қаратилганининг спектакллар бадиий савияси, ғоявий таъсирчанлиги ошишига, фалсафий-эстетик моҳиятининг теранлашиши ва театр санъатининг маърифий-ижтимоий хусусиятлари долзарблашишига олиб келганлигига оид хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Madaniyat va ma’rifat” давлат унитар корхонасининг “Премьерадан сўнг” кўрсатувининг қатор сонлари сценарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Madaniyat va ma’rifat” ДУКнинг 2018 йил 15 майдаги 01-16/283-сон маълумотномаси). Кўрсатувлардаги илмий-ижодий материаллар томошабинларнинг бадиий савиясини юксалтиришда, образли тасаввурларини кенгайтиришда ҳамда ёшларда ватанпарварлик, миллий ифтихор хусусиятларини шакллантиришда муҳим манба бўлиб хизмат қилган;
этномаданий қадриятлар талқини фольклор-этнографик томоша услубининг шаклланиши, сюжет яратиш, персонаж тасвири ва тили, воқеалар ечими, шартли-мажозий ифода воситаларининг қўлланилиши спектакллар бадиий савияси, ғоявий таъсирчанлиги, фалсафий-эстетик моҳиятининг чуқурлашиши, театр санъати маърифий-ижтимоий вазифалари, маънавий-тарбиявий аҳамиятининг кучайишига сабаб бўлганлиги юзасидан берилган хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан ташкил этилган “Дебют” ёш режиссёрлар Республика кўрик-фестивали ва фестивал доирасида ўтказилган ёш театр рассомлари кўргазмасининг концепциясини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2018 йил 6 декабрдаги 01-11-05-8434-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши этномаданий қадриятлардан умуминсоний асосда фойдаланиш, бадиий савияси юксак саҳна асарларини саралаш, томошабинларнинг маънавий оламини ва эстетик дидини ўстириш имконини берган.