Расулов Аъзамжон Авазжоновичнинг 
фан доктори (ДСc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қизилқум фосфоритларини кислотали қайта ишлаш асосида донадорланган бойитилган суперфосфат, аммофосфат, фосфор-калийли ва суспензияланган комплекс ўғитлар олиш технологиясини ишлаб чиқиш», 02.00.13 – Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.4.DSc/T1176.
Илмий маслаҳатчи: Намазов Шафаат Саттарович, техника фанлари доктори, профессор, академик.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: ИК рақами: Наманган давлат техника университети, DSc.03/2025.27.12.K/T.15.08.
Расмий оппонентлар: Тўраев Зокиржон, техника фанлари доктори, профессор; Реймов Ахмед Мамбеткаримович, техника фанлари доктори, профессор, академик;  Кучаров Бахром Хайриевич, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Қизилқум фосфоритларини кислотали қайта ишлаш асосида донадор бойитилган суперфосфат, консентрланган аммофосфат, донадор ПК- ва суспензияланган НПК-ўғитлар олишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
фосфат хомашёси таркибидаги фосфорнинг қийин ўзлаштириладиган шаклдан ўсимликлар озиқланиши учун қулай бўлган ўзлашувчан ва сувда эрувчан шаклларга ўтиш қонуниятлари исботланган;
умумий П2О5 миқдорига нисбатан сувда эрувчан П2О5 миқдори 50% дан кам бўлмаган бойитилган суперфосфат олишни таъминлайдиган компонентларнинг мақбул нисбатлари аниқланган;
оддий фосфорит унини парчалашда фосфат ва сулфат кислоталари аралашмаси сарфининг мақбул меёрлари, шунингдек, СО3:П2О5 = 5:100 нинг мақбул нисбати асосланган;
фосфат хомашёсини фосфаткислотали қайта ишлаш маҳсулотларини қаттиқ ва суюқ фазаларга ажратиш шароитлари асосланган;
бойитилган суперфосфат ва консентрланган аммофосфат олиш технологиялари ишлаб чиқилган; 
озиқлантирувчи компонентлар миқдори 48% дан юқори бўлган фосфор-калийли ўғит олишни таъминлайдиган П2О5:К2О = 1:0,5 мақбул  масса нисбати асосланган;
бентонитнинг 3%-ли суспензиясини киритишда Н:П2О5:К2О = 1:0,7:0,5 мақбул масса нисбатига ва 15% дан юқори бўлмаган қатламланиш даражасига эга бўлган суспензияланган комплекс ўғит олинган;
паст навли фосфоритларни фосфат-сулфат кислотали қайта ишлаш асосида ягона технологик сиклда амалга ошириладиган фосфорли, фосфор-калийли, консентрланган аммофосфатли ва суспензияланган комплекс ўғитлар олишнинг технологик схемаси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қизилқум фосфоритларини фосфат ва сулфат кислоталари билан қайта ишлаш орқали бойитилган суперфосфат, аммофосфат ва суюқ комплекс ўғитлар олиш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
ювиб қуритилган фосфат консентратини (ЮҚК) фосфаткислотали гипсли бўтқа (ФКГБ) билан фаоллаштириш орқали бойитилган суперфосфат олиш технологияси «Индорама Коканд Фертилизерс анд Чемиcалс» ҚК-АЖнинг 2027-2030 йилларга мўлжалланган истиқболли ишланмалар рўйхатига киритилган («Индорама Коканд Фертилизерс анд Чемиcалс» ҚК-АЖнинг 2026 йил 18 майдаги 4/18-05-26-сон маълумотномаси). Натижада ҳосил бўладиган фосфогипс миқдорини 30-35% га қисқартириш имконини берган;
фосфорит хомашёсини фосфат-сулфат кислотали қайта ишлаш асосида бир технологик сиклда бойитилган суперфосфат ва консентрланган аммофосфат олиш технологияси «Электрокимёзавод» ҚК-АЖнинг истиқболли ишланмалар рўйхатига киритилган (2026 йил 23 майдаги 38-сон маълумотнома). Натижада ягона технологик сиклда юқори маркали бойитилган суперфосфат ва консентрланган аммофосфат олиш имконини берган;
фосфорит унини кислотали қайта ишлаш асосида бойитилган суперфосфат ва суюқ НП-ўғит олиш технологияси «Электрокимёзавод» ҚК-АЖ нинг истиқболли ишланмалар рўйхатига киритилган (2026 йил 23 майдаги 38-сон маълумотномаси). Натижада кузги шудгорлаш ва томчилатиб суғоришга мўлжалланган ўғитлар олиш имконини берган;
Қизилқум паст навли фосфоритларини фосфат-сулфат кислотали қайта ишлаш асосида донадор ПК-ўғитлар ва суспензияланган НПК-ўғитларни ягона технологик сиклда олиш технологияси «Электрокимёзавод» ҚК-АЖнинг истиқболли ишланмалар рўйхатига киритилган (2026 йил 23 майдаги 38-сон маълумотнома). Натижада томчилатиб суғориш тизимлари ва иссиқхона хўжаликлари учун мўлжалланган комплекс ўғитлар олиш имконини берган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish