Қудратова Шаҳноза Шухрат қизининг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
“Яшаш ва умумий овқатланиш хизматлари ривожланишининг асосий тенденцияларини эконометрик моделлаштириш (Сурхондарё вилояти мисолида)”
08.00.06 – “Эконометрика ва статистика” (иқтисодиёт фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.2.PhD/Iqt6856
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
Илмий раҳбар: Жумаев Фаррух Тошмуратович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, дотсент.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, Илмий Кенгаш рақами: Термиз давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи
PhD.03/2025.27.12.1.12.02 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, кафедра профессори Иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Касимов Азамат Абдукаримович ва Термиз давлат педагогика институти, кафедра дотсенти Иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, Исмоилова Дилфуза Ибодуллаевна тавсия этилади.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Сурхондарё вилоятида яшаш ва умумий овқатланиш хизматлари ривожланишининг асосий тенденцияларини эконометрик моделлаштириш, истиқболдаги кўрсаткичларини прогнозлаш ҳамда илмий асосланган таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
яшаш ва умумий овқатланиш хизматларини интеграциялашган ҳолда ифодаловчи самарадорлик индексининг () қийматларини — «жуда паст», — «паст», — «ўрта», — «яхши» ва — «юқори» даражадаги самарадорлик мезонлари асосида гуруҳлаш ва баҳолаш таклиф этилган.
яшаш ва умумий овқатланиш хизматлари соҳасининг инвестицион-инфратузилмавий салоҳиятидан фойдаланишни баҳолаш методикаси CES функцияси асосида такомиллаштирилиб, интеграл салоҳият кўрсаткичи, назарий хизматлар ҳажми, индикатори ҳамда салоҳиятдан фойдаланиш даражасини таснифлаш мезонлари ишлаб чиқилган.
Сурхондарё вилоятида яшаш ва умумий овқатланиш хизматлари ҳажмининг йиллик ўзгаришини асосий капиталга инвестициялар ҳамда меҳмонхоналар ва овқатланиш корхоналари сонини комплекс ифодаловчи инфратузилмавий кўрсаткичнинг чизиқли бўлмаган таъсири асосида баҳолаш имконини берувчи дифференциал-эконометрик модел ишлаб чиқилган;
яшаш ва умумий овқатланиш хизматлари ҳажми кўрсаткичлари эконометрик моделлар асосида баҳоланиб, 2030-йилгача бўлган ўрта муддатли прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Яшаш ва умумий овқатланиш хизматлари ривожланишининг асосий тенденцияларини эконометрик моделлаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Сурхондарё вилоятида яшаш ва умумий овқатланиш хизматларини интеграциялашган ҳолда ифодаловчи самарадорлик индексининг () қийматларини — «жуда паст», — «паст», — «ўрта», — «яхши» ва — «юқори» даражадаги самарадорлик мезонлари асосида гуруҳлаш ва бўйича таклифи Сурхондарё вилоят ҳокимининг Сурхондарё вилояти ҳокимининг 2023-йил 3-августдаги «Туризм соҳасини ривожлантиришга оид қарор ижросини таъминлаш тўғрисида»ги 415-8-0-Q/23-сон қарорини тайёрлашда фойдаланилган (Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 23-сентябрдаги 08-08/1918-сонли маълумотномаси). Натижада, яшаш ва умумий овқатланиш хизматлари корхоналарининг самарадорлик даражасини табақалаштирилган мезонлар асосида баҳолаш ҳамда уларни ривожлантиришга қаратилган манзилли чора-тадбирларни шакллантириш имконияти яратилиб, хизматлар соҳаси самарадорлигини оширишга йўналтирилган амалий таклифлар ишлаб чиқилган.
Сурхондарё вилояти яшаш ва умумий овқатланиш хизматлари соҳасининг инвестицион-инфратузилмавий салоҳиятидан фойдаланишни баҳолаш методикаси CES функцияси асосида такомиллаштирилиб, интеграл салоҳият кўрсаткичи, назарий хизматлар ҳажми, индикатори ҳамда салоҳиятдан фойдаланиш даражасини таснифлаш мезонлари бўйича таклифи Сурхондарё вилоят ҳокимининг 2023-йил 3-августдаги «Туризм соҳасини ривожлантиришга оид қарор ижросини таъминлаш тўғрисида»ги 415-8-0-Q/23-сон қарорини тайёрлашда фойдаланилган (Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 23-сентябрдаги 08-08/1918-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётга жорий этиш натижасида Сурхондарё вилоятида хизматлар соҳаси салоҳиятидан фойдаланиш даражасини ҳудудлар кесимида баҳолаш ва мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланишга қаратилган табақалаштирилган ривожлантириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш имконияти яратилган.
Сурхондарё вилоятида яшаш ва умумий овқатланиш хизматлари ҳажмининг йиллик ўзгаришини асосий капиталга инвестициялар ҳамда меҳмонхоналар ва овқатланиш корхоналари сонини комплекс ифодаловчи инфратузилмавий кўрсаткичнинг чизиқли бўлмаган таъсири асосида баҳолаш имконини берувчи дифференциал-эконометрик модели бўйича берилган таклифи Сурхондарё вилояти ҳокимининг 2023-йил 3-августдаги «Туризм соҳасини ривожлантиришга оид қарор ижросини таъминлаш тўғрисида»ги 415-8-0-Q/23-сон қарорини тайёрлашда фойдаланилган (Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 23-сентябрдаги 08-08/1918-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётга татбиқ этиш натижасида вилоятда хизматлар соҳасининг ривожланиш динамикасини баҳолаш ва мавжуд инфратузилмавий салоҳиятдан фойдаланиш самарадорлигини оширишга қаратилган чора-тадбирларни шакллантириш имконияти яратилиб, яшаш ва овқатланиш хизматлари ҳажми 2023-йилдаги 6 649,4 млрд сўмдан 2024-йилда 8 226,1 млрд сўмга, 2025-йилда эса 9 760,8 млрд сўмга етган;
Сурхондарё вилоятида яшаш ва умумий овқатланиш хизматлари ҳажми кўрсаткичлари эконометрик моделлар асосида баҳоланиб, 2030-йилгача бўлган ўрта муддатли прогноз параметрлари ишлаб чиқилганлиги юзасидан берилган таклифи Сурхондарё вилояти ҳокимининг 2023-йил 3-августдаги «Туризм соҳасини ривожлантиришга оид қарор ижросини таъминлаш тўғрисида»ги 415-8-0-Q/23-сон қарорини тайёрлашда фойдаланилган (Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 23-сентябрдаги 08-08/1918-сонли маълумотномаси). Олинган прогноз натижалари асосида Сурхондарё вилоятида хизматлар ҳажмининг истиқболдаги ўзгаришларини баҳолаш ва 2030-йилгача ривожланиш тенденцияларини аниқлаш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish