Кенжаева Сабоҳат Эшмаматовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбек тили антропонимларининг номинацион-мотивацион асослари ва тавсифи», 10.00.01–Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.1.PhD/Fil486.
Илмий раҳбар: Улуқов Носиржон Муҳаммадалиевич, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, PhD.30.05.2018. Fil. 70.01.
Расмий оппонентлар: Абдиев Муродқосим Болбекович, филология фанлари доктори, профессор; Зариббой Дўсимов, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ўзбек тили антропонимларининг юзага келиш мотивларини аниқлаш ва тавсифлаш, уларнинг исмлар семантик структураси шаклланишидаги ўрни ва ролини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзбек исмларининг номланиш асосига кўра бағишлов, истак ва тасвирий мотивли турлари аниқланган;
Қашқадарё вилоятида исмлар туркуми ва мавзуий гуруҳлари миллий урф-одат, анъана, маросим, диний эътиқод, болани зарарли омиллардан асраш мотивларига асосланиши далилланган;
ўзбек тили антропонимларининг қиёсий-тарихий, келиб чиқиш, маъновий ва ҳудудий хусусияти номланиш асосининг кўринишлари эканлиги очиб берилган;
антропонимларни миллий, диний, ижтимоий ва ҳудудий омиллар негизида тил нуқтаи назаридан тўғри талқин этиш киши исмлари маъносини тўлиқ очиш имконини бериши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбек тили антропонимларининг номинацион-мотивацион асослари ва тавсифини тадқиқ этиш ҳамда унинг илмий-назарий асосларини ишлаб чиқиш асосида:
ўзбек тили антропонимларининг номланиш асосига кўра бағишлов, истак ва тасвирий мотивли турлари аниқланиши билан боғлиқ натижаларидан ФА-Ф1-Г041 рақамли «Ўзбек тили лексикаси ва терминологиясининг мустақиллик даври тараққиётини тадқиқ этиш» номли фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2019 йил 27 февралдаги 3/1255-534-сон маълумотномаси). Натижада антропонимларнинг номинацияси билан боғлиқ терминларининг маъносига аниқлик киритишга ёрдам берган;
Қашқадарё вилоятида исмлар туркуми ва мавзуий гуруҳлари миллий урф-одат, анъана, маросим, диний эътиқод, болани зарарли омиллардан асраш мотивларига асосланиши ҳақидаги ўринларни ёритишда ОT-Ф8-002 рақамли «Ҳозирги замон цивилизациясининг инсон ижтимоий қиёфасига таъсири» мавзуидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 7 февралдаги 89-03-583-сон маълумотномаси). Тадқиқот илмий натижаларидан фойдаланиш лойиҳа бўйича олиб борилган иш мазмуни ва сифатининг мукаммаллашувига хизмат қилган;
тадқиқот натижалари асосида яратилган “O‘zbek ismlari ma’nosi” (Toshkent: Fan, 2007. – 94 b.) луғати (ISBN 978-9943-09-444-4)да антропонимларнинг номинацион-мотивацион асослари, изоҳлари амалда кўрсатилган. Натижада ўзбек тилидаги исмларнинг маънолари изоҳи такомиллашган.