Маматқулова Бахтижон Равшановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи): “Инглиз ва ўзбек тилларидаги ономастик сўзларни лингвокултурологик ёндашув асосида қиёсий ўқитиш методикаси”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.3.PhD/Ped3415.
Илмий раҳбар: Хамидова Муборак Ҳафизовна, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи (муассасалар), ИК рақами: Бухоро давлат университети PhD.03/2025.27.12.Ped.08.05.
Расмий оппонентлар: филология фанлари доктори (DSc), дотсент Рўзиев Яраш Бозорович; педагогика фанлари бо֬‘йича фалсафа доктори (PhD), дотсент Умарова Сарвиноз Сардоровна.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: инглиз ва ўзбек тилларидаги ономастик сўзларни лингвокултурологик ёндашув асосида қиёсий ўқитиш методикасини такомиллаштириш бўйича илмий-услубий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инглиз ва ўзбек тилларидаги антропоним компонентли ономастик бирликларнинг лингводидактик ҳамда лингвокултурологик хусусиятлари қиёсий-когнитив таҳлил асосида тизимлаштирилиб, уларнинг миллий-маданий мазмуни, семантик-прагматик салоҳияти ва чет тилини ўқитиш жараёнидаги дидактик имкониятларини белгиловчи илмий-назарий асослар такомиллаштирилган;
антропонимларни лингвокултурологик ёндашув асосида қиёсий ўқитишга йўналтирилган, компетенциявий, коммуникатив ҳамда маданиятлараро интеграция тамойилларига асосланган педагогик модел такомиллаштирилиб, унинг таркибий компонентлари, методик механизмлари ва амалий қўллаш босқичлари илмий асосланган;
маданиятлараро коммуникатив компетенцияни ривожлантиришда инглиз ва ўзбек тилларидаги антропонимларни лингвокултурологик ёндашув асосида қиёсий ўқитишга хизмат қилувчи интерфаол, рақамли ва коммуникатив технологиялар билан интеграциялашган инновацион методлар, ташкилий шакллар ҳамда дидактик воситалар тизими ишлаб чиқилиб, уларнинг методик самарадорлиги асослаб берилган;
ономастик бирликларни лингвокултурологик ёндашув асосида қиёсий ўқитиш методикасини такомиллаштиришга қаратилган, компетенциявий таълим, интегратив ёндашув ва замонавий баҳолаш тамойилларига таянувчи илмий-методик тавсиялар ишлаб чиқилиб, уларнинг таълим жараёнига татбиқ этиш механизмлари ҳамда методик самарадорлигини таъминловчи мезонлар таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз ва ўзбек тилларидаги ономастик сўзларни лингвокултурологик ёндашув асосида қиёсий ўқитиш методикасини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
инглиз ва ўзбек тилларидаги антропоним компонентли ономастик бирликларнинг лингводидактик ҳамда лингвокултурологик хусусиятлари қиёсий-когнитив ўрганиш билан боғлиқ маълумотлардан Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий авиация институти қошидаги мувофиқлаштирувчи кенгашнинг 2025-йил 30-майдаги 18-сонли баённомасига мувофиқ нашр этилган “Инглиз тили” номли дарслиги мазмунини бойитишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий авиация институтининг 2025-йил, 30-майдаги 18-622-сонли маълумотномаси). Натижада, чет тилини ўқитиш жараёнидаги дидактик имкониятларини белгиловчи илмий-назарий асослар такомиллаштирилган, шунингдек, ономастик бирликларни лингвокултурологик ёндашув асосида қиёсий ўқитиш методикасини такомиллаштиришга қаратилган компетенциявий таълим, интегратив ёндашув ва замонавий баҳолаш тамойилларига таянувчи илмий-методик тавсиялар ишлаб чиқилган;
антропонимларни лингвокултурологик ёндашув асосида қиёсий ўқитишга йўналтирилган, компетенциявий, коммуникатив ҳамда маданиятлараро интеграция тамойилларини такомиллаштиришга оид маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий авиация институти қошидаги мувофиқлаштирувчи кенгашнинг 2025-йил 27-июндаги 18-сонли баённомасига мувофиқ нашр этилган “Менинг қизиқишларим” номли ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий авиация институтининг 2025-йил 27-июндаги 19-632-сонли маълумотномаси). Натижада, таълим жараёнига интеграция қилинган педагогик модел такомиллаштирилиб, унинг таркибий компонентлари, методик механизмлари ва амалий қўллаш босқичлари илмий асосланган, шунингдек, ахборот-методик таъминоти такомиллаштирилган;
инглиз ва ўзбек тилларидаги антропонимларни лингвокултурологик ёндашув асосида қиёсий ўқитиш билан боғлиқ натижаларидан 2026-йил 20-майда Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон 24” ижодий бирлашмаси давлат муассасаси томонидан эфирга узатишда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон 24” ижодий бирлашмаси давлат муассасасининг 2026-йил 20-майдаги 06-09-1013-сонли маълумотномаси). Натижада, инглиз ва ўзбек тилларидаги антропонимларнинг лингвокултурологик хусусиятлари, уларнинг миллий-маданий мазмуни ҳамда қиёсий ўрганилишига оид илмий маълумотларнинг кенг оммага етказилиши таъминланган, мазкур материалларнинг илмий-оммабоп мазмуни бойитилган ва лингвокултурологик ёндашувнинг амалий аҳамияти ёритилган.