Жўраева Маҳлиё Рашидовнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Талабаларни касбий фаолиятга доир инглиз тилидаги коммуникатив компетенцияларини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Ped9204.
Илмий раҳбар: Жўраев Акмал Раззоқович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи (муассасалар), ИК рақами: Бухоро давлат университети PhD.03/2025.27.12.Ped.08.05.
Расмий оппонентлар: Ҳикматова Муқаддас Нуруллаевна, филология фанлари номзоди, профессор; Зарипов Лочин Рустамович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Технологик таълим йўналиши талабаларининг касбий фаолиятга доир инглиз тилидаги коммуникатив компетенцияларини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларнинг касбий фаолиятига доир инглиз тилидаги коммуникатив компетенцияларини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришнинг дискурсив стратегиялари (коннотация, денотация, проксимика) орқали когнитив жараённи трансферлашга қаратилган педагогик имкониятлари исботланган;
ўқитиш самарадорлигининг функсионал имкониятлари метадискурс, герменевтика ва ретсепцияни алгоритмлаш асосида технологик таълим йўналиши талабаларининг инглиз тилидаги касбий фаолият турининг педагогик компонентини парадигмик ривожлантирувчи консептуал модел такомиллаштирилган;
мутахассисликка оид мажбурий фанларни инглиз тилида ўқитиш методикаси дискурсология орқали дивергент тафаккурни экспликациялашга қаратилган акмеологик ёндашувга асосланган “Gamification, Teaching with VR and AR, Dreaming Forward” методлар асосида мазмунан такомиллаштирилган;
интерсубективликни дивергенциялашга қаратилган тавсиялар асосида технологик таълим йўналиши талабаларининг касбий фаолиятига доир инглиз тилидаги коммуникатив компетенцияларига асосланган конвергент тафаккурини ривожлантириш методик жиҳатдан далилланган;
талабаларни касбий фаолиятига доир инглиз тилидаги коммуникатив компетенцияларини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш бўйича дидактик таъминот ишлаб чиқилган, тажриба-синовдан ўтказилган ва самарадорлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Талабаларнинг касбий фаолиятига доир инглиз тилидаги коммуникатив компетенцияларини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш бўйича тадқиқот натижалари асосида:
талабаларнинг касбий фаолиятига доир инглиз тилидаги коммуникатив компетенцияларини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришнинг дискурсив стратегиялари (коннотация, денотация, проксимика) орқали когнитив жараённи трансферлашга қаратилган педагогик имкониятларини исботлашга оид хулосалар “Пазандачилик технологияси луғати” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 1-августдаги 277-сон буйруғи, 277-385-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада технологик таълим йўналиши талабаларини касбий фаолиятига доир инглиз тилидаги коммуникатив компетенцияларини ривожлантиришга доир ўқув-усулий таъминотини такомиллаштиришга эришилган;
ўқитиш самарадорлигининг функсионал имкониятлари метадискурс, герменевтика ва ретсепцияни алгоритмлаш асосида технологик таълим йўналиши талабаларининг инглиз тилидаги касбий фаолият турининг педагогик компонентини парадигмик ривожлантирувчи консептуал моделни такомиллаштиришга оид маълумотлар асосида педагогика олий таълим муассасаларининг технологик таълим йўналиши ўқув режасининг мажбурий фанлари бўйича ўқув қўлланмалар ҳамда дастурий воситалар ишлаб чиқилган ҳамда ўқув жараёнида назарий-амалий, ўқув-методик ва дидактик материаллар сифатида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2026-йил 25-февралдаги 02/01-01-134-сон маълумотномаси). Натижада педагогика олий таълим муассасаларининг олдига қўйилган бугунги стратегик талабларни амалга оширишда ушбу тадқиқот назарияси муҳим аҳамият касб этиб, таълим жараёнининг самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
мутахассисликка оид мажбурий фанларни инглиз тилида ўқитиш методикаси дискурсология орқали дивергент тафаккурни экспликациялашга қаратилган акмеологик ёндашувга асосланган “Gamification, Teaching with VR and AR, Dreaming Forward” методлар асосида мазмунан такомиллаштиришга оид хулоса ва таклифлар “Тикувчилик технологияси луғати” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 27-декабрдаги 485-сон буйруғи, 485-0090-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада технологик таълим йўналиши талабаларининг мутахассисликка оид мажбурий фанларни инглиз тилида ўрганишга оид мотивацияларини ривожлантиришга эришилган;
интерсубективликни дивергенциялашга қаратилган тавсиялар асосида технологик таълим йўналиши талабаларининг касбий фаолиятига доир инглиз тилидаги коммуникатив компетенцияларига асосланган конвергент тафаккурини ривожлантириш методик жиҳатдан далиллашга оид маълумотлардан Германия академик алмашинув хизмати DAAD томонидан молиялаштирилган ИД-57663348-сон“Эуропеан Perspectives in Диалогуе: Central Асиа and Western Research – Мулоқотда Европа истиқболлари: Марказий Осиё ва Ғарб тадқиқотлари” номли лойиҳанинг “Таълим олувчиларнинг мулоқот маданиятини ривожлантириш методикаси” қисмини бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Бухоро давлат университетининг 2026-йил 30-мартдаги 06/2272-сон маълумотномаси). Натижада талабаларни касбий фаолиятига доир инглиз тилидаги коммуникатив компетенцияларини ривожлантиришга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish