Ҳотамова Ирода Иброҳимовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи): “Сунъий интеллект воситасида инглиз тилда гапириш кўникмасини ривожлантириш методикаси” 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.2.PhD/Ped10342.
Илмий раҳбар: Кошева Дилрабо Худоёрвна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), дотсент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи (муассасалар), ИК рақами: Бухоро давлат университети PhD.03/2025.27.12Ped.08.05.
Расмий оппонентлар: филология фанлари доктори (DSc), профессор Дилором Йўлдашева Негматовна; педагогика фанлари номзоди, профессор Абдужаббарова Замира Рустамовна.
Етакчи ташкилот: Шаҳрисабз давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади сунъий интеллект воситасида инглиз тилида гапириш кўникмасини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сунъий интеллект технологиялари асосида инглиз тилида гапириш кўникмасини ривожлантиришнинг лингводидактик имкониятлари компетенциявий-интегратив ёндашув асосида аниқлаштирилиб, гапириш кўникмасининг лингвистик, дискурсив, прагматик ва сотсиолингвистик компонентларини шакллантиришда Реплика, ТалкПал, Speechling, Cake ва Киало Эду Элса Спеак, Speechace ҳамда Speechling платформаларининг методик имкониятлари аниқлаштирилган;
талабаларда инглиз тилида гапириш кўникмасини ривожлантириш жараёнида кузатиладиган ички нутқни ташқи нутққа айлантириш муаммоси CLT (коммуникатив тил ўқитиш) ва TBL (топшириқларга асосланган таълим) методикаларини сунъий интеллект технологиялари билан интеграциялаш асосида такомиллаштирилган методик ёндашув орқали бартараф этиш илмий жиҳатдан асосланган;
сунъий интеллект технологиялари воситасида инглиз тилида гапириш кўникмасини ривожлантиришга йўналтирилган коммуникатив машқлар тизими шахсга йўналтирилганлик, онглилик, фаоллик, тизимлилик ва кўргазмалилик тамойиллари асосида ишлаб чиқилиб, AFTI технологияси орқали оддий нутқий машқларни сунъий интеллект платформалари билан алмаштириш, фойдаланиш, такомиллаштириш ҳамда интеграция қилиш асосида такомиллаштирилган;
талабаларда сунъий интеллект технологиялари асосида инглиз тилида гапириш кўникмасини ривожлантириш самарадорлиги лингвистик, сотсиолингвистик, сотсиомаданий, дискурсив ҳамда прагматик баҳолаш мезонлари ва комплекс диагностик тизим асосида исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Сунъий интеллект технологиялари асосида инглиз тилида гапириш кўникмасини шакллантириш бўйича олинган натижалар;
сунъий интеллект технологиялари асосида инглиз тилида гапириш кўникмасини ривожлантиришга оид илмий-методик манбалар тизимли таҳлил қилиниб, Реплика, ТалкПал, Киало Эду, Cake, ELSA Спеак, Speechace, Speechling каби интерактив платформаларнинг лингводидактик имкониятлари назарий ва амалий жиҳатдан асослаб берилди. Ушбу назарий хулосалар ва методик тавсиялар Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2022–2024-йилларда амалга оширилган ва Тошкент шаҳридаги АҚШ элчихонаси ҳамда АҚШ давлат департаменти томонидан молиялаштирилган SUZ80020GR0039-рақамли “English Access Microscholarship Program” лойиҳаси доирасида таълим жараёнига жорий этилди. (Ўзбекистон республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги 2022-йил 12-декабрдаги № 2/24-4/7-690-сон маълумотномаси) Натижада, талабаларнинг талаффуз аниқлиги, лексик фаоллиги ва мулоқотда эркин фикр билдириш кўникмалари сезиларли даражада ривожлантирилди;
сунъий интеллект технологиялари воситасизда инглиз тилида гапириш кўникмасини ривожлантиришга мўлжалланган методиканинг мазмуни, босқичлари ва уни таълим жараёнига татбиқ этиш механизмларига оид илмий хулосалар Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021–2023-йилларда амалга оширилган РЗ-202004165-рақамли “Умумий ўрта таълимнинг бошланғич синф ўқувчиларида оғзаки ва ёзма нутқий компетенцияларни ривожлантирувчи электрон платформа яратиш” номли амалий лойиҳада фойдаланилди. (Ўзбекистон республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги 2025-йил 3-ноябрдаги № 04/1-5303-сон маълумотномаси). Натижада, сунъий интеллект асосида нутқий компетенцияларни ривожлантириш методикасининг педагогик механизмлари такомиллаштирилди;
сунъий интеллект технологиялари асосида инглиз тилида гапириш кўникмасини ривожлантиришга оид ишлаб чиқилган методик таъминот 2-курс талабалари учун “Нутқ кўникмалари интеграцияси” фани доирасида мўлжалланган “AI-Driven Approaches to Developing English Speaking Competence” номли ўқув қўлланмани яратишда қўлланилди. (Ўзбекистон республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги 2025-йил 19-декабрдаги №3603-1769-44d7-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг инглиз тилида гапириш компетенциясини ривожлантиришга хизмат қилувчи замонавий ўқув-услубий таъминот яратилди.