Юсупова Татяна Эдуардовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Рус ва ўзбек тилларидаги шифобахш ўсимликлар номларининг лингвокогнитив ва лингвокултурологик хусусиятлари”, 10.00.13 – Қиёсий ва чоғиштирма тилшунослик (филология).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2. PhD/Fil6355.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
Илмий раҳбар: Дўсимов Зариббой, филология фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Fil.06.05.
Расмий оппонентлар: Рузметов Сурожбек Аллаберганович, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), дотсент; Анданиязова Дилрабо Рўзиқуловна, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади рус ва ўзбек тилларидаги шифобахш ўсимликлар номларининг лингвокогнитив ҳамда лингвокултурологик хусусиятларини тадқиқ қилиш, улар ўртасидаги ўхшаш ва фарқли жиҳатларни аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
рус ва ўзбек тиллари халқ табобатида қўлланиладиган шифобахш ўсимликлар номларини ўрганишда ономасиологик ёндашув илмий асосланган бўлиб, бу номлар иккиламчи номинация маҳсули сифатида лексик-семантик деривация (метафора, метонимия, семантик силжиш) воситасида юзага келганлиги далилланган;
рус ва ўзбек лисоний манзарасида мустақил консептуал майдон – “шифобахш ўсимликлар” мавжудлиги аниқланган бўлиб, мазкур консептуал майдоннинг миллий тил фитонимика бўлимидаги алоҳида, структуралашган бўлаги сифатида лингвокогнитив жиҳатдан ўзига хос хусусиятларга эгалиги исботланган;
чоғиштирилаётган тилларда доривор ўсимликлар номларини тил орқали консептуализация қилиш механизми инсон тажрибасининг мазмуний бирликлари сифатида шифобахш ўсимликлар тўғрисидаги тасаввурларни шакллантириш ва аниқлаштиришга қаратилганлиги асослаб берилган;
рус ва ўзбек тилларида “шифобахш ўсимликлар” лингвомаданий бирлиги мавжудлиги, шунингдек, бу бирликнинг контрастив хусусиятлари аниқланиб, уларнинг рус тилида “амал ва унинг инсон учун натижаси”, ўзбек тилида эса “хосса ва унинг инсонга таъсири” тил детерминантлари билан боғлиқ фарқлари илмий асосланган.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Рус ва ўзбек тилларидаги доривор ўсимлик номларининг лингвокогнитив ва лингвомаданий хусусиятларини ўрганиш жараёнида олинган илмий натижалар асосида:
рус ва ўзбек тилларидаги шифобахш ўсимлик номларининг умумий когнитив жараёнлар, хусусан, метафоризация натижасида шаклланиши, бунда: рус тилидаги метафорик номлар кўпинча ўсимликнинг қиймати, унинг шакли ёки ҳайвонлар билан боғлиқ ассотсиациялар билан боғлиқлиги; ўзбек тилида метафоралар, одатда, визуал хусусиятлар ва табиий рамзларга эътибор қаратиши ҳақидаги хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида бажарилган ФА-F1-005 “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳа доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2025-йил 3-апрелдаги №188/1-сон маълумотномаси). Хусусан, рус ва ўзбек тилларидаги шифобахш ўсимликлар номларининг ўзига хос хусусиятларини ономасиологик нуқтайи назардан ўрганишда метафора, метонимия, семантик кўчим каби усулларни ўз ичига олган “лексик-семантик деривация” қўлланилди. Натижада бу маълумотларни “иккиламчи номинация натижаси” сифатида кўриб чиқиш имкони яратилиб, лойиҳанинг илмий-назарий, илмий-амалий аҳамияти янада ортган;
доривор ўсимликларнинг рус ва ўзбек тилларидаги мақбул номларини танлаш; уларнинг кимёвий ва биологик хусусиятларини асослашда умумистеъмолга тавсия этиш мумкин бўлган атамаларни танлаш бўйича олинган илмий натижалардан Хоразм Маъмун академиясининг Давлат илмий-техника дастури доирасида 2018-2020-йилларда бажарилган ПЗ-2017092435 рақамли “Хоразм вилояти шароитида доривор ўсимликларни етиштириш ва улар асосида биологик фаол қўшимчалар ишлаб чиқиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Хоразм Маъмун академиясининг 2025-йил 25-октябрдаги №253/2-25-сонли маълумотномаси). Натижада ўт ҳайдовчи хусусиятга эга бўлган 3 та фиточой ва умумий тонус берувчи хусусиятга эга бўлган 1 та балзам доривор ўсимликлардан тайёрланиб, рус ва ўзбек тилларида қўлланмалар яратилишига хизмат қилган;
диссертацияда келтирилган рус ва ўзбек тилларидаги шифобахш ўсимлик номларининг семантик, этимологик, лингвокултурологик ва таржимавий таҳлили билан боғлиқ назарий хулосалар халқ оғзаки ижоди ва қадимий манбалардаги фитонимларни талқин қилишда ёрдам бериши, шунингдек, Хоразм воҳаси ҳудудида қадимдан қўлланиб келинаётган шифобахш ўсимлик номларини ўрганиш, уларнинг халқ табобатидаги аҳамиятини таҳлил қилиш, рус тилига тўғри таржима қилишда муҳим манба бўлиб хизмат қилиши, шифобахш ўсимлик номларини лингвистик консептуаллаштириш механизми инсоният тажрибасининг мазмуний бирликлари сифатида ўсимлик турлари ҳақидаги тасаввурларни шакллантириш ва аниқлаштиришга қаратилганлигини исботлаши хусусидаги маълумотлардан, ссенарий асосида ушбу бирликларнинг тузилиши масалалари бўйича изланувчининг илмий қарашларидан Халқаро “Олтин мерос” хайрия жамоат фондининг Хоразм бўлимида сақланаётган бадиий-тарихий манбаларни тадқиқ этишда фойдаланилган (Халқаро “Олтин мерос” хайрия жамоат фондининг 2025-йил 14-октабрдаги №68-42-14.10.2025-сон маълумотномаси). Натижада Халқаро “Олтин мерос” хайрия жамоат фонди Хоразм вилояти бўлими фаолиятида ушбу диссертациядаги фундаментал маълумотлар воҳа ҳудудидаги шифобахш ўсимлик номларининг лингвистик табиатини изоҳлаш, шунингдек, мазкур фитонимларнинг Хоразм халқ табобати тарихидаги ўрни ва амалий аҳамиятини тизимли таҳлил қилишда юқори самарадорликни таъминлаган;
рус ва ўзбек тилларида доривор ўсимликлар лингвомаданий бирлигининг мавжудлиги ҳамда бу бирликнинг рус тилида “действие и его результат для человека”, ўзбек тилида эса “характеристика и ее влияние на человека” лисоний детерминантлардаги фарқлар билан боғлиқ бўлган контраст хусусиятлари ҳақидаги назарий маълумотлардан Хоразм вилояти телерадиокомпанияси томонидан 2025-йил 2-апрелда эфирга узатилган “Шифокорим табиат” рукнидаги “Ассалом, Хоразм!” телекўрсатувида фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси Хоразм вилояти телерадиоканали давлат муассасасининг 2025-йил 26-июндаги №509-сон маълумотномаси). Натижада кенг жамоатчиликка доривор ўсимликлар ва шифобахш ўсимликлар тушунчалари, уларнинг халқ табобатида қўлланилиши ҳамда инсон организмига таъсири ўртасидаги фарқлар тушунтирилиб, халқимиз кўплаб илмий маълумотларга эга бўлишига эришилган.