Исмоилова Онагул Иброҳимовнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тарихий-бадиий асар таржимасида муқобил сўз танлаш муаммолари (П.Қодировнинг “Юлдузли тунлар” романи инглиз тилига таржималари мисолида”), 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик ва таржимашунослик.
    Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Fil5690
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети
Илмий раҳбар: Машарипова Наргиза Отахоновна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори, профессор
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети
ИК рақами: PhD.03/2025.27.12.Fil.06.05
Расмий оппонентлар: Каландаров Айбек Рузимбаевич, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), профессор; Сапарбоева Гуландом Машариповна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), дотсент.
Етакчи ташкилот: Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тарихий-бадиий асарлар таржимасида синонимик қатордан муқобил сўз танлаш жараёнида юзага келадиган лингвистик ва маданий муаммоларни аниқлаш, таржимада маъно аниқлигини таъминлашга қаратилган тамойилларни таҳлил этиш ва уларнинг ечимларини илмий асосда ишлаб чиқишдан иборат.    
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
тарихий-бадиий асарлар таржимасида сўз танлашнинг миллий-маданий мезони асарнинг колоритини сақлашга, ижтимоий мезони давр ҳақиқатини акс эттиришга, прагматик мезони эса таржиманинг ўқувчи томонидан тўғри қабул қилинишини таъминлашга хизмат қилиши таржима адекватлигининг асосий назарий моделини ташкил этиши илмий-назарий жиҳатдан очиқланган;
ўзбек ва инглиз тарихий матнлар таржимасида лексик sath, жумладан контекстуал синонимлар, реалиялар, жуфт сўзлар ва турғун бирикмалар таржимасида транслитерация + изоҳли таржима, функсионал-консептуал таржима ва перефраза, жуфт сўзлар таркибидаги иккинчи компонентни таржимада яқин семантик эквивалент орқали сақлаб қолиш ечим бўлиши аниқланди;
шу кунгача тилшунослик тадқиқотларида архаизмларга берилган умумий таснифлар бирлаштирилиб, тарихий-бадиий асарлардаги архаизмларга таржима нуқтаи назаридан ёндашган ҳолда гуруҳларга ажратиш мумкинлиги исботланган;
ўзбек тилидаги тарихий асарларнинг хусусан, П.Қодировнинг “Юлдузли тунлар” тарихий-бадиий романининг инглиз тилига таржима вариантларида сўз танлаш муаммолари, архаизмларнинг таржимасида сўзлараро семантик муносабатлар, синоним сўзларнинг архаик ва замонавий эквивалентларини танлаш меъзонлари асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот ишининг назарий ва амалий таҳлил натижалари асосида:
тарихий асарлар таржимасида сўз танлаш муаммолари(синонимик қатордан сўз танлаш)га оид диссертация натижаларидан ҳамда диссертацияда кўрсатилган илмий таҳлил методлари, компонент таҳлил усуллари, тадқиқот ишининг илмий ва амалий аҳамиятига доир келтириб ўтилган маълумотлардан интеллектуал туркумдаги кўрсатув материалларини тайёрлаш ва бойитишда янги манба сифатида Хоразм вилояти телерадиокомпанияси томонидан эфирга узатилган “Ассалом Хоразм” номли дам олиш дастурини тайёрлашда фойдаланилган (Хоразм вилояти телерадиокомпаниясининг 2025-йил 15-сентабрдаги 750-сон маълумотномаси). Натижада, кундалик мулоқотда учрайдиган тарихий-бадиий асарлардаги ижтимоий-сиёсий мавқеъ, лавозим ва унвон; озиқ-овқат; фан ва техника; транспорт ва алоқа воситалари; вақт ва маконга оид архаизмлар гуруҳлари борасида томошабинлар ўз билим ва кўникмаларини кенгайтиришга муваффақ бўлган;
ўзбек тилидаги тарихий асарларнинг, хусусан, П.Қодировнинг “Юлдузли тунлар” тарихий-бадиий романининг инглиз тилига таржима вариантларида сўз танлаш муаммолари, асосан, архаизмларнинг таржима масаласида сўзлараро семантик муносабатлар, синоним сўзларнинг архаик ва замонавий эквивалентларини таржимада танлаш мезонларига оид илмий хулосалари акс этган мақоласи Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетидаги давлат илмий-техника дастурлари доирасида 2023-2025-йилларда бажарилган ИЛ-27-4722022413-сонли “Қиёсий адабиётшунослик” фанининг “Компаративистика” электрон платформасини яратиш мавзусидаги инновацион лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон давлат Жаҳон тиллари университетининг 2025-йил 8-сентабрдаги 11-25/22-сон маълумотномаси). Натижада, мақолада илгари сурилган таржимада учрайдиган лексик-семантик муаммолар: синонимия ва сўз танлови, полисемия, фразеологизмлар ва лексик бўшлиқларни тўлдириш масалалари таҳлили, таржима жараёни фақат грамматик эмас, балки семантик, стилистик, прагматик ва маданий жиҳатдан ҳам чуқур таҳлилни талаб қилишига оид ўзбек ва инглиз тиллари мисолида ёритилган маълумотлар кенг илмий жамоага тақдим қилинган;
ўзбек тилидаги тарихий матнлар таржимасида лексик sath масаласи – контекстуал синонимлар, реалиялар, жуфт сўзлар, архаизмлар ва турғун бирикмалар туркумидаги лексик бирликлар каби кенг доирадаги муаммолар миллий-маданий хусусиятлардан келиб чиққан ҳолда диссертацияда берилган таклифларда ўз ечимини топган. Мазкур тадқиқот иши натижаларидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 15-майдаги “2025-2026-йилларда сайёҳлар оқимини кескин кўпайтириш ва туристик хизматлар кўламини жадал кенгайтириш орқали туризмнинг иқтисодиётдаги ўрни ва аҳамиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-87-сонли Фармонида белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлашда фойдаланилган(Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги Ичан қалъа давлат музейи қўриқхонасининг 2025-йил 3-октабрдаги 04-05/3909-сон маълумотномаси). Натижада, асослаб берилган таржима усуллари, тавсиялари ва таклиф қилинган ечимлардан музей-қўриқхонадаги тарихий-маданий мерос обектларининг номларини инглиз тилига таржима қилинишида фойдаланилган;
тарихий-бадиий асарлар таржимасида сўз танлашнинг миллий-маданий, ижтимоий, прагматик мезонларига оид назариялардан Хорижий тил ва адабиёти (инглиз тили) таълими йўналиши талабалари учун яратилган “Enhancing English Reading and Writing” дарслигидан ўрин олган миллий ва тарихий характердаги матнлар ва жумлаларни таржима қилиш жараёнида фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Урганч давлат педагогика институтининг 2025-йил 8-октабрдаги 04-21/2620-сон маълумотномаси). Натижада, дарслик таркибидан жой олган материаллар замонавий авлод ўқув адабиётларини лингвомаданий, лингводидактик руҳдаги матн ва жумлалар билан бойитишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish