Муқимова Дилбархон Хусанбоевнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Коммуникатив ёндашув асосида бўлажак педагогларни медиаторлик фаолиятига тайёрлаш методикаси (педагогика фанлари мисолида)” 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.2.PhD/Ped11439.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
Илмий раҳбар: Қурбонова Бахтихон Қўчқарбаевна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Ped.10.03.
Расмий оппонентлар: педагогика фанлари доктори (DSc), профессор Азимова Зиёдахон Эргашевна; педагогика фанлари доктори, профессор Темиров Набижон Солиевич.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади коммуникатив ёндашув асосида бўлажак педагогларни медиаторлик фаолиятига тайёрлаш бўйича методик тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
    III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
коммуникатив ёндашув асосида бўлажак педагогларни медиаторлик фаолиятига тайёрлашнинг педагогик хусусиятлари мавжуд, юз бераётган ва эҳтимолий низоларнинг бевосита ҳамда билвосита омилларини ҳисобга олиш, тайёргарликнинг мотивацион, когнитив, фаолиятга доир, аксиологик ва рефлексив компонентларини тизимлаштириш асосида аниқлаштирилган;
бўлажак педагогларни медиаторлик фаолиятига тайёрлаш модели диалогик, тушунишга йўналтирилган, мазмунли ва контекстли, коммуникатив ёндашув тамойилларини медиаторликка рағбат, конфликтологик саводхонлик ва медиатив қўллаб-қувватлаш стратегиялари билан интеграциялаш асосида такомиллаштирилган;
коммуникатив ёндашув асосида бўлажак педагогларни медиаторлик фаолиятига тайёрлашнинг дидактик таъминоти педагогик конфликтларни диагностика қилиш, низоларни олдини олиш ва медиатив қарорлар қабул қилишга йўналтирилган назарий, семинар, амалий ҳамда назорат топшириқларини ўзаро интеграциялаш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак педагогларни медиаторлик фаолиятига тайёрлаш методикаси “5 сўз паспорти”, “Гексаметрик трансформация”, “Нутқ ДНКси”, “Овоз рефрейминги” ва “Энтропия ҳисоби” методларини коммуникатив-медиацион диагностика билан интеграциялаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Коммуникатив ёндашув асосида бўлажак педагогларнинг медиаторлик фаолиятига тайёрлаш методикасини ривожлантиришга доир тадқиқот натижалари асосида:
коммуникатив ёндашув асосида бўлажак педагогларни медиаторлик фаолиятига тайёрлашнинг педагогик хусусиятлари мавжуд, юз бераётган ва эҳтимолий низоларнинг бевосита ҳамда билвосита омилларини ҳисобга олиш, тайёргарликнинг мотивацион, когнитив, фаолиятга доир, аксиологик ва рефлексив компонентларини тизимлаштириш, коммуникатив ёндашув асосида бўлажак педагогларда низоларни конструктив ҳал этиш, фаол тинглаш, эмпатия, муросага келтириш ва рефлектив таҳлил кўникмаларини шакллантириш, медиаторлик фаолиятини ташкил этишнинг интерфаол шакл ва методлари мазмунини ишлаб чиқиш, ҳамда ўқитиш жараёнини фаол мулоқот, ҳамкорлик ва рефлектив алоқа механизмлари асосида такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган ФЗ-2020010829-сонли “Ўзбекистон олий таълим муассасаларининг ўқув жараёнида илғор педагогик ва замонавий ахборот коммуникация технологияларидан фойдаланишни такомиллаштириш механизмларини ишлаб чиқиш” мавзусидаги амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган.( Ўзбекистон Миллий университетининг 2026-йил 4-мартдаги 04/11-7018 сонли маълумотномаси). Натижада, бўлажак педагогларда коммуникатив ёндашув асосида медиаторлик фаолиятига тайёрлашнинг илмий-назарий асослари ва таркибий компонентлари ривожлантирилган;
бўлажак педагогларни медиаторлик фаолиятига тайёрлаш модели диалогик, тушунишга йўналтирилган, мазмунли ва контекстли коммуникатив тамойилларни медиаторликка рағбат, конфликтологик саводхонлик ҳамда медиатив қўллаб-қувватлаш стратегиялари билан интеграциялаш асосида такомиллаштирилди. Мазкур таклиф ва тавсиялар “Педагогик маҳорат” номли дарслик мазмунига сингдирилди (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026-йил 3-февралдаги 9255-сон буйруғи, 5271-9769-a529-bb4a-ebc8-6723-4199-рақамли рухсатномаси). Натижада, бўлажак педагогларда коммуникатив тамойиллар ва конструктив мулоқот стратегияларининг уйғунлиги асосида медиатив компетентлик модели такомиллаштирилган;
коммуникатив ёндашув асосида бўлажак педагогларни медиаторлик фаолиятига тайёрлашнинг дидактик таъминоти педагогик конфликтларни диагностика қилиш, низоларнинг олдини олиш ва медиатив қарорлар қабул қилишга йўналтирилган назарий, семинар, амалий ҳамда назорат топшириқларини ўзаро интеграциялаш асосида такомиллаштирилганлигига доир таклиф ва тавсиялар “Педагогик маҳорат” номли дарслик мазмунига сингдирилди (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026-йил 3-февралдаги 9255-сон буйруғи, 5271-9769-a529-bb4a-ebc8-6723-4199-рақамли рухсатномаси). Натижада, бўлажак педагогларда педагогик конфликтларни диагностика қилиш, зиддиятлар профилактикаси ва медиатив қарорлар қабул қилишга йўналтирилган инновацион методик тизимнинг самарадорлиги таъминланган;
бўлажак педагогларни медиаторлик фаолиятига тайёрлаш методикаси “5 сўз паспорти”, “Гексаметрик трансформация”, “Нутқ ДНКси”, “Овоз рефрейминги” ва “Энтропия ҳисоби” методларини коммуникатив-медиацион диагностика билан интеграциялаш асосида такомиллаштирилганига оид таклиф ва тавсиялар “Педагогик маҳорат” номли дарслик мазмунига сингдирилди ва амалиётга жорий этилди (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026-йил 3-февралдаги 9255-сон буйруғи, 5271-9769-a529-bb4a-ebc8-6723-4199-рақамли рухсатномаси). Натижада, бўлажак педагогларда медиаторлик фаолиятига оид коммуникатив-медиацион компетенцияларни диагностика қилиш, уларнинг ривожланиш динамикасини юқори, ўрта ва паст даражалар кесимида аниқлаш ҳамда таълим натижаларини холисона баҳолаш имкониятлари кенгайтирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish